Flatik.ru

Перейти на главную страницу

Поиск по ключевым словам:

страница 1страница 2страница 3страница 4

5.2 Таълим дастурлари бўйича бакалаврларнинг билим, малака ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар

5.2.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар бўйича талаблар

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар қисми бўйича талаблар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган ««Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.

5.2.2 Математик ва табиий-илмий фанлар бўйича талаблар

Математик коммуникатив курс

Бакалавр:

-оламни идрок этишнинг алоҳида усули сифатидаги математика, унинг тушунча ва тасаввурлари умумийлиги ҳақида;

-математик моделлаштириш;

-ахборот, уни сақлаш, ишлаб чиқиш ва узатиш хақида тасаввурга эга бўлиши;

-математик таҳлилни, аналитик геометрияни, чизиқли алгебрани, комплекс ўзгарувчи функциялар ҳақидаги назарияни, эҳтимоллик ва математик статистика назариясини, дискрет математикани;

-табиий белгилар ва техникадаги оддий тизимлар ва жараёнларни математик моделлаштириш;

-муайян жараён учун эҳтимолий моделларни, қурилган модел доирасида ҳисоблар олиб боришни;

-турли даражадаги дастурлаштириш тилини, маълумотлар жамғармасини, дастурий таъминот ва дастурлаштириш технологиясини;

-функционал ва ҳисоблаш топшириғини ечиш моделини билиши ва улардан фойдалана олиши;

-объектлар миқдорий ва сифат муносабатларини ифодалаш учун математик символлардан фойдаланиш бўйича;

-эксперимент маълумотларини ишлаб чиқишнинг асосий усул ва йўриқларидан фойдаланиш бўйича;

-олинган натижаларнинг фойдаланиш чегарасини баҳолаб ва уларнинг тузилишини ҳисобга олиб моделларни тадқиқ этиш бўйича;

-алгебраик тенгламаларни аналитик ва рақамли ечиш бўйича;

-содда дифференциал тенгламаларни аналитик ва рақамли ечишни тадқиқ этиш бўйича;

-математик физика асосий тенгламаларини аналитик ва рақамли ечиш бўйича;

-ҳисоблаш техникаси имкониятларини дастурлаштириш ва ундан фойдаланиш ҳамда дастурий таъминот бўйича;

-компьютер графикаси воситаларидан фойдаланиш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.

Табиий-илмий курс

Бакалавр:

-яхлит, физик объект сифатида олам ва унинг эволюцияси ҳақида;

-табиий фанларнинг назарий жиҳатдан бирлиги, унинг тугалланмаганлиги ва янада ривожланиши мумкинлиги ҳақида;

-табиатнинг дискретлиги ва узлуксизлиги ҳақида;

-табиатдаги тартиб ва тартибсизлик, объектлар тузилишининг тартиблашганлиги, тартибсиз ҳолатга ва аксинчасига ўтиши ҳақида;

-табиий тизимларнинг объектив тавсифи сифатидаги муқаррарлик ҳақида;

-мутаносиблик тамойиллари ва сақланиш қонунлари ҳақида;

-билимдаги эмпириклик ва назарийлик нисбати ҳақида;

-табиатдаги ҳолатлар ва вақт мобайнида уларнинг ўзгариши ҳақида;

-материал ҳосил бўлиши, биологик шаклларининг ўзига хосликлари, тирик тизимлар пайдо бўлиши ва ривожланиши тамойиллари ҳақида

-биомуҳит ва унинг эволюцияси йўналиши ҳақида;

-тирик тизимлар бир бутунлиги ва гомеостази ҳақида;

-организмлар ва муҳит ўзаро таъсири, организмлар уюшмаси, экосистемалар;

-биомуҳит ва инсон биосоциал табиати бирлиги нуқтаи назаридан ўз касбий фаолиятининг оқибатлари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

-механика, электриклик ва магнитлик, тебранишлар ва тўлқинлар, квант физикаси, статистика физикаси ва термоиссиқликдинамикаси, кимёвий тизимлар, моддаларнинг реакциявийлик хоссаси, кимёвий идентификация, экологиянинг асосий тушунчалари, қонуниятлари ва моделларини;

-табиий билимлар назарий асосларини;

-физика, назарий механика, кимё ва экология бўйича назарий ва экспериментал тадқиқот усулларини;

-кимёвий идентификациялаш ва моддаларни аниқлаш усулларини;

-физикавий, кимёвий ва биологик моделлаштиришни;

-техник қурилмалар ясаш учун табиий билимлардаги янги кашфиётларни;

-атрофмуҳит ва инсонни физик, кимёвий ва биологик ҳодисалар зарарли таъсиридан ҳимоялаш воситалари ва усулларини;

-табиат муҳофазаси ва табиатдан самарали фойдаланишнинг экологик тамойилларини табиатга зарар етказмайдиган технологиялар яратиш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

-физик, кимёвий ва биологик моделларни тадқиқ этиш бўйича;

-ишлаб чиқариш жараёнларида ва техника объектларида оддий физик, кимёвий ва биологик тизимларнинг моделларидан фойдаланиш бўйича;

-табиий фанларнинг турли қисмлари учун хос бўлган катталикларнинг сон тартибини ўлчаш ва баҳолаш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак.

5.2.3 Умумкасбий фанлар бўйича талаблар

Лойиҳалаш-конструкторлик курси

Бакалавр:

-абстракт ва фазовий фикрлаш, муҳандислик ва электротехник чизмаларни бажариш усуллари ҳақида;

-суюқликдан фойдаланиш билан боғлиқ техник масалаларни ечишда гидравликанинг аҳамияти ҳақида;

-суюқлик механикасининг назарий асослари ҳақида;

-гидравлика қоидалари ҳақидаги қонунларга асосланган гидравлик қурилмалар ҳақида;

-техникавий термоиссиқликдинамика, иссиқлик масса алмашиниш назарияси ҳақида;

-иссиқликдан сув хўжалигида фойдаланиш ҳақида тасаввурига эга бўлиши;

-соҳа бўйича индивидуал топшириқларни, босқич ва битирув ишларини бажаришда, чизма геометрия, инженерлик машина графикасининг қонунлари, усул ва ёндошувларини;

-гидростатиканинг асосий қонунларини ва уларни амалий масалаларни ечишда қўллашни;

-қувурлар ва очиқ ўзанларда суюқликни ҳаракатланиш қонунларини ва филтрация асосларини;

-ҳаракат турлари, оқимининг асосий гидравлик кўрсаткичлари, суюқлик харакатининг режимлари, босим йўқотилиши турларини;

-иссиқлик сиғими, иссиқликдинамикаси қонунлари, термоиссиқликдинамик жараёнлар ва цикллар, иссиқлик - масса алмашиниш усуллари;

-иссиқлик техникаси қурилмаларининг таҳлили, ҳамда иссиқликни сув хўжалигида қўллашни билиши ва улардан фойдалана олиши;

-деталлар ва машина механизмларининг ишчи чизма ва эскизларини ўқиш ва тузиш;

-чизмаларни тузиш учун амалий дастурлар пакетидан фойдаланиш;

-муҳандислик ва электротехник чизмаларини ва лойиҳаларини бажариш бўйича зарурий хужжатларни тўғри тартибга келтириш (тахлаш);

-сокин (тинч) суюқлик босимини ҳисоблаш, асбоблар бўйича босимни аниқлаш, ясси фигураларга ва эгри (нотекис) юзаларга суюқликнинг босим кучи, сузувчан қисмлар ҳисоби;

-қувурларнинг гидравлик ҳисоби, очиқ ўзанларда сувнинг барқарор текис ва нотекис ҳаракатини ҳисоблаш;

-гидротехник иншоотларнинг гидравлик ҳисоби кўникмаларга эга бўлиши керак.

Технологик курс

Бакалавр:

-сув хўжалиги бошқармаси тузилиши, таркиби ва иш жараёни;

-фермер - деҳқон ва бошқа турли хўжаликларда гидромелиорация тизимлари ва сувдан фойдаланишни ташкиллаштириш;

-гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш тамойиллари, синфлаш ва тоифалаш, уларга қўйиладиган техник талаблар;

-сув хўжалиги соҳасининг назарий ва амалий муаммолари;

-бизнес режа, унинг мазмуни ва тузилиши;

-жалб этилаётган ишлаб чиқариш ресурсларини ташкил этиш ва самарали фойдаланиш йўллари;

-менежментнинг мазмуни, мақсади, вазифалари ва аҳамияти;

-мехнат физиологияси ва ҳаёт фаолиятининг қулай шароитлари асоси;

-антропоген омилларнинг манбалари;

-техник тизимларнинг ҳавфсизлиги ва экология талабларга жавоб бериши;

-фавқулодда ҳолатлар шароитида хавфсизлик;

-насосларнинг турлари, уларнинг асосий қисмлари, ишлаш тарзи ва назарий асослари;

-насос станцияларнинг гидротехника иншоотлари, гидромеханик ва энергетик ускуналарини бир-бирига улаш ва жойлаштириш;

-сув манбаси режими, гидромодул районлаштириш ва насос станциясини самарали ишлатиш тасаввурига эга бўлиши;

-сув ва ердан фойдаланиш бўйича маъмурий хужжатлар ва қонунларни;

-гидромелиоратив тизимларни тоифалаш, синфлаш ва таснифлашни;

-гидромелиоратив тизимларининг ташкил этувчи элементларини;

-хўжаликлар учун сувдан фойдаланиш режасини тузишни;

-сув хўжалиги ташкилотларини лойиҳалаштиришни, смета тузишни, асосий ва айланма фондларнинг самарадорлигини аниқлашни;

-бошқариш функция усули ва тамойиллари, рахбарлик санъати, бошқариш мехнатини ташкилий асослари ва самарадорлигини аниқлашни билиши керак;

-мехнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги асосларини;

-мехнат психофизиологияси асосларини, инсон организмининг анатомик ва антропометрик кўрсаткичларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

-сувдан фойдаланиш режасини тузиш, суғориш манбасининг ҳисоби, сув сарфини аниқлаш;

-деҳқон (фермер) ва хусусий хўжаликлар ички мелиоратив тизимларини такомиллаштириш;

-сув хўжалиги ишлаб чиқариш ҳолатининг таҳлили ва ишлаб чиқаришда бошқариш усулларини қўллаш;

-мехнат жараёнида инсон саломатлигини ва ишчанлик қобилиятини сақлаш ҳамда ҳавфсизликни таъминлаш бўйича методика ва тадбирларни ишлаб чиқиш;

-ишлаб чиқаришда мехнат ҳавфсизлиги бўйича мутахассисларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш

-технологик агрегатларни кўрсаткичларини ҳисоблаш ва таснифини тажрибада олиш;

-ҳар хил усулда уланган насос қурилмаларнинг ҳисобини бажариш кўникмаларга эга бўлиши керак.



Электротехник курси

Бакалавр:

-электрик ва ноэлектрик катталикларининг электр ўлчаш принциплари;

-электромагнит майдон ва электр занжирларини назарий асослари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

-ЭЮК ва токларни ҳосил бўлиши ва қўлланиши, бир ва уч фазали занжирларнинг ўзига хослиги;

-доимий ва ўзгарувчан токларни олиш принциплари;

-доимий ва ўзгарувчан токларнинг электр занжирларининг катталиклари ва асосий қонунлари;

-электр ўлчашларнинг назарий асослари;

-электротехник ўтказгич, ярим ўтказгич, диэлектрик материалларнинг тузилишини, электр майдон таъсири остида кечувчи жараёнлари;

-диэлектрик сингдирувчанлик, диэлектрик исрофлар миқдорининг электр майдон таъсирига боғлиқлиги;

-номагнит ва магнит материалларнинг ҳусусияти;

-автоматиканинг техник воситаларини ишлаш принциплари ва автоматик ростлашнинг назарий асослари;

-электроника ва микропроцессор техникасининг назария асослари;

-микропроцессор техникаси ва электрон қурилмаларни лойиҳалаш ва яратиш принциплари;

-электр машиналарини конструкторлик ҳисоблаш методикаси ва назарий асослари;

-машина, механизм ва агрегатларнинг электр юритмаларини автоматик бошқариш;

-электр машиналари ҳаракатининг асосий физик қонуниятлари;

-доимий ва ўзгарувчан ток машиналари, трансформаторларининг тузилиши ва ишлаш принциплари;

-турли хил электр юритма системаларининг умумий технологик бажарилиши;

-электр юритмаларининг назарий асослари;

-электр ўлчашнинг усуллари ва электр ўлчов асбобларини;

-электр ва магнит майдонларини, доимий ва ўзгарувчан токнинг электр занжирларини ҳисоблаш усулларини;

-электромагнит майдони ва электр майдонлари назариясини;

-уч фазали занжирнинг элементларини улаш ва уларнинг параметрларини аниқлашни;

-ўткинчи жараёнларни тасвирловчи дифференциал тенгламаларини ечиш усуллари ва коммутациянинг қонунларини;

-ўзгарувчан майдонли электр магнитли жиҳозлар, тармоқланган ва тармоқланмаган магнитли занжирларнинг таҳлилини;

-электр ўлчаш асбобларининг ишлаш принципларини, метрологик ва эксплуатацион тавсифларини;

-электр ўтказгич, ярим ўтказгич ва диэлектрик материалларнинг фарқланишини;

-таркибий, функционал ва принципиал схемалар яратишни;

-тавсифлар ва кўрсаткичларига асосан автоматик воситаларни танлаш ва уларнинг ишини баҳолашни;

-электр қурилмалар ва микропроцессор техникасини лойиҳалаш принциплари ва ярим ўтказгичли приборларни;

-электр машиналарнинг элементларини ҳисоблашда электр майдон ва электромагнит индукциясининг назариясини;

-электр энергиясини механик энергияга ва механик энергияни электр энергиясига ўзгартириш принципларини;

-аниқ ишчи машиналарининг юритмасига моторларни танлаш усулларини;

-магнитли занжирларни ҳисоблаш усулларини;

-моторларни айланиш тезлигини ростлаш ва ишга туширишни;

-статик ва динамик тавсифларини ҳисоблаш ва электр юритмаларни танлашнинг умумий методикасини билиши ва улардан фойдалана олиши;

-электрик, ноэлектрик ва магнитли катталикларни ўлчашда электрон ва электромеханик ўлчов асбобларидан фойдаланиш;

-электротехник ускуна ҳисобини ўтказишда электротехниканинг назарий асослари қонунларини қўллаш;

-бир ва уч фазали занжирларнинг элементларини ва асосий кўрсаткичларини аниқлаш;

-доимий ва ўзгарувчан магнит оқимли электр магнитли қурилмаларни ҳисоблаш;

-ўлчаш билан боғлиқ экспериментларни ўтказиш ва ўлчаш натижаларини таҳлил қилиш;

-диэлектрик материалларнинг қаршилигини ўлчай олиш;

-газсимон, суюқ ва қаттиқ диэлектрикларнинг электр мустахкамлигини аниқлаш;

-принципиал схемаларни яратишда ярим ўтказгичли асбобларни қўллаш;

-сув хўжалигини автоматлаштиришда электрон асбоб ва қурилмалардан оптимал фойдаланиш;

-электроника жиҳозларини маиший ва ишлаб чиқариш қурилмаларида қўллаш;

-автоматика воситаларини танлаш ва ҳисоблаш;

-электр машиналарини танлаш ва электр тармоғига улаш, ишга туширувчи ва ростловчи аппаратларни танлаш;

-ўзгарувчан ва доимий ток электр машиналари, трансформаторларни синаш;

-электр юритмалар қувватини аниқлаш ва асосий элементларини танлаш;

-электр юритмаларни бошқариш схемаларини яратиш, ростловчи элементлар ва коммутацион аппаратларни танлаш кўникмаларга эга бўлиши керак.

Махсус фанлар курси

Бакалавр:

-паст ва юқори кучланишли электр қурилмаларнинг монтаж қоидалари ва технологияси;

-электр монтаж ишларининг турлари, бино ва қурилмаларга қўйиладиган талаблар;

-электр ускуналарни созлашда қўлланиладиган электр схемалар;

-ишлаб чиқариш хоналарининг тавсифи;

-сув хўжалигида оптик нурлар ишлатилишининг назарий асослари;

-оптик нурларининг олиниши ва уларнинг ўзгариши;

-оптик нурланиш манбаи, ёруғлик катталиклари ва уларнинг ўлчов

бирликлари;

-электротехнологиянинг энергетик асослари ва усуллари;

-электромагнит майдон энергиясининг бошқа турдаги энергияга айлантиришнинг умумий қонуниятлари;

-электр энергиясини ишлаб чиқариш муаммоларини;

-электр таъминоти масалаларини (лойиҳалаш, схемалар элементлари, электр узатиш линиялари, электр токи катталиклари ва уларнинг бирликлари);

-электр таъминот ишончлилиги;

-сув хўжалиги электр тизимларида қўлланиладиган электр ускуналарининг тузилиши, ишлаши ва асосий энергетик кўрсатгичлари ҳақида;

-электр ускуналарининг эксплуатация кўрсатгичларига таъсир этувчи омилларни, техник эксплуатация тадбирларининг муддатлари ҳақида;

-паст ва юқори кучланишли электр ускуналар диагностикасининг турлари, синовларни ўтказиш услублари, уларда қўлланиладиган асбоблар ва жиҳозлар ҳақида;

-паст ва юқори кучланишли электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлашни самарали ташкил қилиш;

-технологик бошқарув объектларини статик ва динамик ҳусусиятлари;

-сув хўжалиги учун хос бўлган намунавий технологик жараёнларни автоматлаштириш ҳақида тасаввурга эга бўлиши;

-электр ускуналарни монтаж қилиш, ишга тушириш ва созлаш бўйича ташкилий ишларни режалаштиришни;

-сув хўжалиги учун зарар бўлган электр моторларнинг турларини ва уларни монтаж қилиш, ишга тушириш ва созлашни;

-кучланиши 1000 В гача ва ундан юқори бўлган электр занжир ва аппаратларини монтаж қилиш, ишга тушириш ва созлашни;

-монтаж, ишга тушириш, созлаш ишлари графигини тузиш, бажарилган ишлар бўйича ҳисобот ёзишни;

-чўғланма ва газ разрядли лампаларнинг тузилиши, ишлаш принципи, техникавий ва эксплуатацион тавсифларини;

-электр ёритиш қоида ва меъёрларини;

-электр ёритиш сифатига бўлган талабларни;

-ёритиш ва нурлантириш қурилмаларининг электр қисмини;

-электр энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириш усуллари ва физик моҳиятини;

-электр қиздиргичлар ва электр иссиқлик ускуналарини ҳисоблаш ва лойиҳалашни;

-технологик жараёнларда электр энергиясини иссиқлик манбаси сифатида фойдаланишда энергия тежамкорлик асосларини;

-электр тармоқларидаги юкламалар (қувват)ни ҳисоблаш тартибини;

-электр шиналар, симлар ва кабелларнинг кўндаланг кесим юзини ҳисоблашни;

-электр таъминотида тақсимлаш қурилмаларининг ҳимоя ва бошқарув аппаратларини танлаш тартибини;

-сув хўжалиги соҳасидаги автоматик бошқариш, ростлашни;

-замонавий автоматик бошқарув тизимларининг ҳусусиятларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

-паст ва юқори кучланишли электр тармоқларида монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш ишларини бажариш;

-монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш ишларини бажаришда керак бўладиган материаллар ва жиҳозлардан тежамли фойдаланиш;

-паст ва юқори кучланишли электр тармоқларида монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш ишлари бажариб бўлинган электр ускуналарни эксплуатацияга топшириш хужжатларини тўлдириш;

-монтаж қилиш, ишга тушириш, созлаш ишларини бажаришда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилишни;

-электр ёритиш ва нурлатиш қурилмаларини лойиҳалаш ва ҳисоблаш усулларини;

-технологик жараёнларда электр ёритиш ва нурлатиш қурилмаларидан фойдаланишда энергия тежамкорлик асослари;

-ёритгичларни электр тармоқга улаш схемаларини;

-электр энергиясини иссиқлик манбаси сифатида қишлоқ ва сув хўжалиги объектларида, электр куч ва ёритиш истеъмолчиларининг асосий энергетик кўрсатгичларини аниқлаш, энергия сарфини ҳисоблаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш;

-агросаноат мажмуи тармоқларининг муайян жараёнларида қизитиш электр ускуналарини танлаш ва энергия тежамкор ечимларини қабул қилиш;

-объект ва технологик жараёнлари учун электр таъминот ускуналарини танлаш;

-электр таъминот схемаларини танлаш;

-электр тармоқлардаги қисқа туташув токларини ҳисоблаш;

-электр таъминот тизимларида реле ҳимоя ускуналарини танлаш;

-таъминот қурилмаларини бошқариш;

-принципиал, функционал ва таркибий схемаларни реал технологик жараёнлар учун тузиш;

-гидромелиоратив тизимларида технологик жараёнларни автоматлаштириш;

-автоматик бошқарув тизимларининг статик ва динамик хусусиятларини аниқлаш кўникмаларига эга бўлиши лозим.

5.2.4 Ихтисослик фанлари бўйича талаблар

Бакалавр:

- ихтисосликка мос техника соҳасининг мос техника соҳасининг асосий илмий-техникавий муаммолари ва ривожининг истиқболини ҳамда уларнинг турдош соҳалар билан ўзаро алоқасини тушуниши;

- ихтисосликнинг муайян соҳаси билан боғлиқ бўлган асосий объектларни, ҳодиса ва жараёнларни билиши, уларни илмий-тадқиқот қилиш усулларидан фойдалана билиши;

-лойиҳаларни компьютерлардан фойдаланиб бажариши ва тузилган лойиҳа натижаларини ҳимоя қила олиш қобилиятига эга бўлиши;

-ўрганилаётган техникавий объектларга қўйиладиган техникавий-иқтисодий талабларни таърифлаб беришни уддалаши, уларни амалга оширишнинг мавжуд илмий-техник воситаларини билиши керак.

Бакалавр ихтисослигига қўйиладиган муайян талаблар кадрлар буюртмачи-ларининг талаблари ва бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.


6 Таълим дастурининг мазмуни ва компонентлари
6.1 5310200Электр энергетикаси (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлашнинг таълим дастури таълимнинг кундузги шакли бўйича 4 йил ўқишга мўлжалланган бўлиб, қуйидаги вақт тақсимотига эга:

Назарий ва амалий таълим

136 ҳафта

Малакавий амалиётлар

16 ҳафта

Битирув малакавий иш

5 ҳафта

Жорий ва давлат аттестациялари

19 ҳафта

Таътиллар

28 ҳафта

Жами

204 ҳафта

6.2 Талаба ҳафталик ўқув юкламасининг максимал ҳажми 54 соат, шундан аудиториядаги ўқув юкламаси – 30 (32) соат, қолган соатлар ҳажми мустақил таълим учун ажратилади.

6.3 Жорий, оралиқ ва якуний аттестацияларни ҳисобга олган ҳолда таълим дастурининг умумий ҳажми 4 йиллик ўқув даври учун хафталик ўқув юкламалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

6.4 Таълим дастурини ўзлаштиришда бир қатор масалалар ёки интеграллаштирилган курслар муаммолари бўйича талабаларнинг мустақил таълими кўзда тутилади.

6.5 5310200Электр энергетикаси (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича таълим дастурининг зарурий мазмуни

6.5.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар

Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг зарурий мазмуни «Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.



6.5.2 Математик ва табиий-илмий фанлар

Математик коммуникатив курс

6.5.2.1 Олий математика:

Алгебра: алгебра асослари, вектор, фазо ва чизиқли акслантириш, Буль алгебраси; Геометрия: аналитик геометрия, кўп ўлчовли Эвклид геометрияси, чизиқлар ва сиртлар дифференциал геометрияси, топология элементлари. Анализ: дифференциал ва интеграл ҳисоб, функциялар назарияси ва функционал анализ элементлари, комплекс ўзгарувчили функциялар назарияси, дифференциал тенгламалар, қаторлар. Эҳтимоллар ва статистика: эҳтимоллар назариясининг математик асослари, тасодифий миқдорларнинг модели, гипотезаларни текшириш, хақиқатга максимал ўхшашлик принципи, тажрибаларни таҳлил қилишнинг статистик моделлари; Математик моделлаштириш: технологик ва ишлаб чиқариш жараёнларини, ҳодисаларни моделлаштириш ва алгоритмик дастурлар тузиш.



6.5.2.2 Информатика ва ахборот технологиялари:

Ахборот тушунчаси: ахборотни йиғиш, узатиш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнларининг умумий характеристикаси, ахборот жараёнларини амалга оширишнинг техник ва дастурий воситалари, маълумотлар базаси, компьютер тармоқлари, компьютер графикаси асослари, функционал масалаларни ечишнинг математик моделлари, алгоритмлаш ва дастурлаш.



Табиий-илмий курс

6.5.2.3 Физика:

Механиканинг физик асослари: классик механикада ҳолат тушунчаси, харакат тенгламаси, сақланиш қонунлари, релятивистик механика асослари, қаттиқ жисм, суюқлик ва газлар кинетикаси ва динамикаси; электр ва магнетизм: вакуум ва моддаларда элекростатика, магнитострикция, дифференциал ва интеграл кўринишида Максвелл тенгламалари, моддий тенгламалар, квазистационар токлар, электродинамикада нисбийлик принципи; тебранишлар ва тўлқинлар физикаси: гармоник ва ногармоник осциллятор, спектрал ёйилишнинг физик маъноси, тўлқин жараёнлари кинематикаси, тўлқинлар дифракцияси ва интерференцияси, Фурье - оптика элементлари; квант физикаси: корпускуляр - тўлқиний дуализм, ноаниқлик принциплари, квант ҳолатлари, суперпозиция принципи, харакатнинг квантлар тенгламалари, физик катталиклар операторлари, атом ва молекуляр энергетик спектри, кимёвий боғланишлар табиати; статик физик ва термодинамика: термодинамиканинг учта қонуни, ҳолатнинг термодинамика функцияси, фазовий мувозанат ва айланишлар, номувозанат термодинамикасининг элементлари, классик ва квант статистикаси, кинематик ҳодисалар, зарядланган заррачалар системаси, конденциацияланиш ҳолати.



6.5.2.4 Назарий ва амалий механика:

Статика. Асосий тушунчалар ва аксиомалар. Кесишувчи кучлар системаси. Моментлар назарияси. Жуфт кучлар назарияси. Фазо ва текисликда жойлашган ихтиёрий кучлар системаси. Параллел кучлар ва оғирлик маркази. Ишқаланиш кучи. Кинематика. Моддий нуқта кинематикаси. Қаттиқ жисмларнинг содда харакатлари. Қаттиқ жисмнинг кўзғалмас нуқта атрофидаги айланма харакати. Қаттиқ жисм харакатларини қўллаш. Динамика. Асосий тушунчалар. Моддий нуқта динамикасининг икки асосий масаласи. Моддий нуқтанинг нисбий харакати. Механик система, қаттиқ жисм, моддий нуқта учун динамиканинг умумий теоремаси. Аналитик механика. Механика принциплари. Даламбер, Лагранж принциплари. Динамиканинг умумий тенгламаси. Лагранжнинг II тур тенгламалари. Эркинлик даражаси битта бўлган системанинг кичик тебранма харакати. Системанинг устивор мувозанати ҳақида тушунча.



6.5.2.5 Кимё:

Кимёвий системалари: эритмалар, дисперс системалар, электрокимёвий системалар, катализаторлар ва каталитик системалар, полимерлар ва олигомерлар; кимёвий термодинамика ва кинематика: кимёвий жараёнлар энергетикаси, кимёвий ва муҳитий мувозанат, кимёвий реакция тезлиги, унга таъсир этувчи омиллар ва уни бошқариш усуллари, қайта реакциялар; моддаларнинг реакцион қобилияти: кимё ва элементлар даврий жадвали, моддаларнинг кислота ишқорий ва оксидловчи қайтарувчанлик хоссалари, кимёвий боғланишлар, комплементирлик. кимёвий идентификациялаш: сифат ва миқдор анализи (таҳлили), аналитик сигнал, кимёвий, физик кимёвий ва физик таҳлил.



6.5.2.6 Экология:

Биосфера ва инсон: биосфера тузилмаси, экотизимлар ва муҳитнинг ўзаро муносабати, экология ва инсон сиҳат – саломатлиги, атроф-муҳитнинг глобал муаммолари; табиатдан фойдаланиш: табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва табиатни муҳофаза қилишнинг экологик принциплари (тамойиллари), табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий асослари, экоҳимоя техника ва технологиялари; экологик хуқуқ асослари, касбий маъсулият, атроф - муҳит соҳасида халқаро хамкорлик.



6.5.3 Умумкасбий фанлар

Лойиҳалаш-конструкторлик курс

6.5.3.1 Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси:

Чизма геометрия: проекциялаш усуллари, координат усули, позицион ва метрик масалалар, проекцияларни қайта тузиш усуллари, сиртларни ҳосил қилиш, сиртларни ўзаро кесишуви, сонлар билан белгиланган проекциялар, аксонометрия муҳандислик графикаси. Геометрик ва проекцион ясашлар, республика стандартлари, машинасозлик чизмалари аксонометрик проекциялар деталлар бирикмалари, эскиз ясаш гидротехник иншоотлар чизмалари, қурилиш чизмачилиги элементлари ер ишлари чегарасини аниқлаш, машина графикаси усуллари, чизмалар ясаш учун амалий дастурлар пакетлари.



6.5.3.2 Гидравлика:

Гидравлик босим, суюқликнинг гидростатик босим кучи, жисмларнинг сузиши, оқим тезлиги ва сарфи, Бернулли тенгламаси, суюқликнинг харакат режимлари, оқим босимининг йўқолиши, қувурларнинг гидравлик ҳисоби, қувурларда иқтисодий қулай диаметрни аниқлаш, оқимнинг тешик ва найчалардан чиқиши, канал ва очиқ ўзанларнинг гидравлик ҳисоби, оқимнинг текис ва нотекис харакати, иншоотлар гидравликаси, гидравлик сакраш, сув ўтказгичлар ва тўсиқларнинг гидравлик ҳисоби, бъефларни туташтириш, оқим энергиясини камайтирувчи ва кучайтирувчи иншоотларнинг гидравлик ҳисоби.



6.5.3.3 Иссиқлик техникаси:

Иссиқлик техникаси фани. Бошқа соҳа билимлари билан ўзаро боғлиқлиги. Асосий тушунчалар ва аниқликлар. Термодинамика: ишчи жисм аралашмаси, иссиқлик сиғими, термодинамика қонунлари, термодинамик жараёнлар ва цикллар, реал газ ва буғлар, термодинамик оқим, иссиқлик техникаси қурилмаларининг термодинамик таҳлили, фазовий ўтишлар. Иссиқлик алмашиниш назарияси: иссиқлик ўтказувчанлик, конвекция, нурланиш, иссиқлик бериш, иссиқлик алмашинишни жадаллаштириш, иссиқлик алмашиш аппаратлари ҳисоби. Масса алмашиниш асослари. Ёқилғи ва унинг асослари. Иссиқлик генератор қурилмалари, совитиш техникаси. Иссиқлик энергиясини тежаш асослари. Иккиламчи энергия манбалари. Асосий энергия ресурсларини иқтисод қилиш йўналишлари. Иссиқликни қишлоқ ва сув хўжалигида қўллаш. Иссиқлик ишлаб чиқарувчи манбалар. Қишлоқ ва сув хўжалик объектларидан иссиқлик йўқолиши. Иситиш асбоблари, иссиқлик сув таъминоти. Ёқилғи сарфи ҳисоби. Иссиқлик таннархи. Иссиқлик ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга таъсири. Ноанъанавий ва тикланувчан иссиқлик энергияси манбаларидан фойдаланиш.



Технологик курс

6.5.3.4 Сув хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти:

Республиканинг ер- сув ресурслари ва улардан фойдаланиш. Тармоқни меҳнат ресурслари билан таъмин этиш, унумдорлик ва мехнат ҳақи. Суғориш ва мелиоратив тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. Сув хўжалиги объектларини реконструкция қилиш ва қуришни лойиҳалашга иқтисодий самарадорлик. Сув хўжалиги ташкилотларининг асосий ва айланма фондлари хамда улардан фойдаланишни яхшилаш йўллари. Ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи. Сув хўжалиги ташкилотларини хўжалик фаолиятининг таҳлили ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича тадбирлар. Капитал қўйилмалар ва улардан фойдаланиш самарадорлиги. Инвестициянинг янги сиёсати, молиялаштиришни ташкил этиш ва бозор муносабатларига ўтишдаги уларнинг роли. Сув хўжалиги ташкилотларида фойда ва рентабеллик. Сув хўжалигига эга ташкилотларни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш. Бизнес: сув хўжалиги ташкилотларида ҳудудий ўрта ва майда бизнесни тадбиқ этиш ва уларни самарадорлиги. Сув хўжалиги ташкилотларининг асосий техник иқтисодий кўрсатгичлари. Менежмент: менежмент мазмуни ва бозор иқтисодиётида унинг аҳамияти ва ўрни. Менеджерга асосий талаблар. Менежментнинг назария ва амалиёти, менежмент принциплари, функциялари ва усуллари. Стратегик ва инновацион менежмент. Бошқаришда ахборот таъминоти. Қарор қабул қилиш ва коммуникация жараёни. Ташкилот фаолиятига таъсир этувчи ташқи ва ички омиллар. Ташкилот мақсади ва уларнинг классификацияси. Ташкилотларда ходимларни бошқариш консепцияси ва самарадорликни аниқловчи асосий принциплар. Ишбилармонлик ва касбий корпорацияни бошқариш. Менеджер корпорациясининг босқичлари ва талаби. Корхона ва ташкилотларда рҳбарларнинг хизмат - касбий кўтарилиши тизимининг босқичлари ва уларни тартибга солиш йўллари.



6.5.3.5 Хаёт фаолияти ҳавфсизлиги:

Инсон ва яшаш муҳити: меҳнатнинг физиологик асослари ва ҳаёт фаолиятининг қулай шароитлари; антропоген омилларнинг манбалари, ишлаб чиқариш муҳити микроиқлимининг параметрлари, ҳавони ифлослантириш манбалари, механик ва акустик тебранишлар, электромагнит майдонлар ва ионловчи нурлаш, электр токи таъсири. Хавфсизлик: техник тизимларнинг ҳавфсизлиги; фавқулодда холатларда ҳавфсизлик; хаёт фаолияти ҳавфсизлигини бошқариш; электр ҳавфсизлиги асослари; ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғин ҳавфсизлиги.



6.5.3.6 Насослар ва насос станциялари:

Гидромелорация тизимларида фойдаланиладиган динамик насослар. Парракли насосларнинг назарияси ва ишлаш тарзи. Парракли насосларни ўхшашлик қонуниятлари ва уларни молиялаштириш. Ўхшашлик критерияси. Парракли насосларниниг тезюрарлик коэффициенти бўйича синфларга бўлиниши. Парракли насосларни синаш, суғориш ва қуритиш тизимларидаги насос станция гидробўғининг схемаси. Бўғин элементлари. Сузиб юрувчи ва кўчма насос станциялари гидробуғинлари. Мелиоратив насос станцияларининг асосий хусусиятлари. Суғориш насос станциялари. Ёпиқ суғориш тизимларидаги насос станциялар қуритиш насос станциялари. Машинали сув кўтариш тизимларидаги гидротурбина насос станциялари.



Электротехника курси

6.5.3.7 Метрология ва электр ўлчашлар:

Метрология ва электр ўлчашлар фанидаги асосий тушунчалар ва таърифлар. Метрологиядаги меъёрий ва хуқуқий низомлар. Стандартлаш усуллари ва маҳсулот сифатини бошқаришдаги давлат тизими. Катталикларнинг асосий ва ҳосила бирликлари; эталонлар; ўлчаш хатоликлари ва ўлчаш натижаларини ишлаш ва истисно этиш йўллари. Квалиметрия: сифат кўрсатгичлари уларни ўлчаш, баҳолаш усуллари. Электромеханик аналог асбоблар: магнитоэлектрик, электромагнит, электродинамик, ферромагнит, электростатик ўлчаш асбоблари; таққослаш асбоблари: ўзгармас ва ўзгарувчан ток кўприклари, компенсаторлар; рўйхатловчи, ўзиёзар асбоблар ёруғнурли осциллографлар; электрон асбоблар ва ўзгартгичлар: вольтметр, омметр, частотаметрларни тузилиши ва ишлаши; рақамли ўлчаш қурилмалари; масштаб ўзгартгичлари; бир ва уч фазали электр занжирларни катталиклари ва параметларини ўлчаш схемалари; магнит катталикларни ўлчаш; ноэлектрик катталикларини ўлчаш, усуллари, техник воситалари: механик ва гидравлик катталикларни ўлчаш схемалари ва қурилмалари; ахборот ва ўлчаш тизимлари; унификация ва агрегатлаш. Микропроцессорли ўлчаш воситалари.



6.5.3.8 Электротехниканинг назарий асослари:

Ўзгармас электр юритувчи куч ва ток манбали чизиқли электр занжирлардаги асосий қонунлар ва уларни ҳисоблаш усуллари; электр занжирлар ҳисоблашнинг топологик усуллари, гармоник электр юритувчи куч манбали чизиқли электр занжирлар: синусойдал катталикларни оний қийматлари ва уларни комплекс шакллари тармоқланган электр занжирларни символик усулда ҳисоблаш; резонанс ҳодисалар, частотавий характеристикалар; ўзаро индуктив боғланган занжирларни ҳисоблаш. Уч фазали занжирлар: симметрик ва носимметрик режимлар ва уларни ҳисоблаш усуллари, актив, реактив ва тўла қувватлар, симметрик ташкил этувчилар усули; тўрт қутубликларнинг тенгламалари ва параметлари алмашлаш схемалари; даврий носинусоидал эюк ва токли чизиқли электр занжирлар ва уларни ҳисоблаш усули ва таҳлили. Ўткинчи жараёнлар: чизикли занжирларда ўткинчи жараёнларни классик ва оператор усули; тарқоқ параметрли занжирлар ва уларни ҳусусияти; ўзгармас ва ўзгарувчан токли ночизиқ занжирлар ва уларни ҳисоблашни график ва анолитик усуллари. Электр ва магнит майдонларни назарияси: майдонларни тавсифловчи катталиклар ва уларни ҳисоблаш усуллари, электр ва магнит майдонда энергия ва кучлар; электромагнит майдонни тенгламалри. Ўтказувчи муҳитдаги электромагнит майдон.



6.5.3.9 Электр техника материаллар:

Электротехник материалларини тавсифлари: электр ўтказгичлар, электр изоляцияли материаллар; диэлектрикларнинг физик-кимёвий таснифи; суюқ ва қаттиқ изоляцияли материаллар; лак газламалар ва лак қоғозлари; юқори солиштирма ўтказгичли материаллар, ўтказувчан буюмлар, кавшарлаш қотишмалари, флюслар, елимлар; юқори солиштирма қаршиликли материаллар; магнит материаллар; конструкцион материаллар.



6.5.3.10 Электроника ва автоматиканинг техник воситалари:

Ярим ўтказгичли приборлар; ўзгармас ва ўзгарувчан ток кучайтиргичлари; операцион кучайтиргич ва генераторлар; мантиқий элементлар; комбинацион мантиқий схемалар. Эслаб қолувчи жиҳозлар, регистрлар, ҳисоблагичлар ва триггерлар. Кучли ярим ўтказгичли вентиллар. Ўзгарувчан ток ростлагичлари. Токнинг инверторлари. Микропроцессор техникасининг асослари. Давлат асбоблар тизимини ўрганишнинг асосий тушунчалари; автоматик воситаларни тавсифлаш; бирламчи ўзгарткичлар; ўлчов ўзгарткичлари; датчиклар, юкловчи ва солиштирувчи элементлар, кучайтиргичлар, логик элементлар, ижро механизмлари, манбалар ва таъминлаш блоклари.



6.5.3.11 Электр машина ва электр юритма:

Трансформаторлар, ўзгарувчан ва ўзгармас ток электр машиналарнинг асосий тавсифлари ва ҳисоблаш усуллари. Уч фазали асинхрон моторларни бир фазали тармоққа улаш. Электр энергиясининг генераторлари. Махсус электр машиналари. Электр юритмалар туркуми. Электр мотор ва ишчи машиналарнинг механик тавсифномалари. Электр юритмаларни танлаш, ўткинчи жараёнлар ва автоматик бошқариш.



Махсус фанлар курси

6.5.3.12 Электр ускуналар монтажи ва созлаш:

Юқори ва паст кучланишли қурилмаларни монтаж қилишга қўйиладиган талаблар.

Электр ўтказгичлар ва технологик ускуналарни монтаж қилиш бўйича умумий маълумотлар; ёритиш ва нурлатиш қурилмалар монтажи; электр моторлар монтажи; паст ва юқори кучланишли комплект қурилмаларни, ҳимоя ва огоҳлантириш автоматик воситаларини монтаж қилиш; трансформатор подстанцияларини монтаж қилиш; ҳаво ва кабел электр линияларини монтаж қилиш. Электромонтаж ишларини турли шароитларда ўтказиш. Электр моторларни созлаш, кучланиши 1000 В гача бўлган электр занжир ва аппаратларни созлаш. Электр ёритиш ва нурлатиш қурилмаларни созлаш. Монтаж ва созлаш ишларини ташкил этиш ва шартномалар тузиш.

6.5.3.13 Электр ёритиш ва нурлатиш:

Оптик нурларнинг пайдо бўлишининг назарий асосларини, уларнинг фотобиологик таъсирлари, асосий катталиклари, метрологияси ҳамда оптик нурларнинг қонунларини ўргатади. Ёритиш ва нурлатиш қурилмаларининг тузилиши, таснифлари, уларни анъанавий ва компьютерда ҳисоблаш усуллари, қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқаришида улардан самарали фойдаланиш йўллари билан боғлиқ масалалари бўйича назарий ва амалий билимларни талабалар онгига сингдириш.



6.5.3.14 Электротехнология:

Энергетик асослари; электромагнит майдонининг энергияси ва унинг бошқа турдаги энергияларга ўзгартириш қонуниятлари; электр қизитгичларнинг назарияси ва ҳисоблаш асослари. Электр қизитиш усуллари, қизитиш динамикаси. Диэлектрик, индукцион ва қаршилик ёрдамида электр қизитиш плазмали қизиш усуллари. Материалларга электрофизик ва электрохимик усулларда ишлов бериш. Электр ток, электр импульслари, электр-ион технологиялар, ультратовуш ва магнит майдонларини сув хўжалигида қўллаш асослари.



6.5.3.15 Сув хўжалигида электр таъминоти:

Сув хўжалигида электр таъминотининг вазифалари. Сув хўжалиги тармоқларидаги электр юкланишлар ва уларни аниқлаш усуллари. Ташқи ва ички электр тармоқлар; сим ва кабелларнинг кесим юзасини ҳисоблаш. Қисқа туташув токини ҳисоблаш. Тақсимловчи қурилмалар электр аппаратлари ва ток ўтказувчи қисмларининг ҳисоблаш усуллари. Реле ҳимоя. Резервларни автоматик қайта улаш. Трансформатор подстанциялари ва 35 кВ гача ҳаво линиялари ҳисоблаш. Кучланишни ростлаш.



6.5.4 Ихтисослик фанлари

Лойиҳалаш – эксплутация курси

6.5.4.1 Электр системаларни лойиҳалаш:

Сув хўжалик объектларини лойиҳалашни ташкил этиш; лойиҳаларнинг электротехник қисми; асосий норматив ҳужжатлар; электр ускуналар танлашнинг умумий методикаси; юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари ҳисоблаш. Электр юкланишлар ва трансформаторларни танлаш; 1000 В дан юқори ва паст кучланишли тармоқларнинг ҳимоясини танлаш; сув таъминоти тизимлари ва насос станцияларида электрлаштириш тизимларини лойиҳалаштириш. Лойиҳалаштиришда ЭҲМ ва замонавий техник воситаларидан фойдаланиш.



6.5.4.2 Энергия тежамкорлик асослари:

Сув хўжалигида технологик жараёнларни энергетик такомиллаштириш; сув хўжалик объектларини энергетика балансини тузиш ва энергетик кўрсаткичларни оширишга доир тавсиялар. Электр қурилмаларни эксплутация қилишда электр энергиясидан самарали фойдаланиш. Юқори ва паст кучланишли тармоқларда трансформаторларда ва истемолчиларда электр энергия сарфини камайтириш. Қувват коэффиценти ва уни ошириш. Сув хўжалигининг турли тармоқларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш.



6.5.4.3 Электр ускуналар эксплуатацияси ва таъмирлаш:

Сув хўжалигида электр ускуналарни эксплуатация қилиш шароитлари. Юқори ва паст кучланишли электр ускуналарнинг эксплуатацион хусусиятлари. Электр ускуналарнинг ишончлилиги. Юқори ва паст кучланишли электр ускуналарини рационал танлаш ва улардан фойдаланиш асослари. Техник диагностика асослари. Техник эксплуатация асослари. Юқори ва паст кучланишли ҳаво ва кабелли электр узатиш тармоқларининг эксплуатацияси. Трансформаторларнинг эксплуатацияси. Электр моторлар ва генераторларнинг эксплуатацияси. Сув хўжалиги техникаларини капитал ремонт қилишнинг умумий масалалари. Электр машиналарни ремонт қилиш технологияси. Трансформаторларни ремонт қилиш технологияси. Электр сервис ва ремонт корхоналарини лойиҳалаштириш асослари. Эксплуатацияни ташкил этиш асослари. Электротехник хизматни лойиҳалаштириш.

Юқорида келтирилган ихтисослик фанларининг рўйхати ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ҳамда бакалаврлар тайёрланадиган ушбу йўналиш фани, техникаси ва технологиясидаги замонавий ютуқларни ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаси томонидан ўзгартирилиши мумкин.

Олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган ихтисослик фанлари.

Ихтисослик фанлари рўйхати ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.



6.5.5 Малакавий амалиёт

Ўқув танишув амалиёти:

Гидромелиорация тизимларининг таркиби, сув омборлари ва суғориш тизимлари билан танишиш. Ирригация ва мелиорация тизимларида қўлланиладиган суғориш техникаси, асосий электр истеъмолчилари билан танишиш. Насос станцияларининг тузилиши, ўрнатилган гидромеханик ва энергетик ускуналарини кўрсатгичларини аниқлаш. Корхонанинг ёки хўжаликнинг энергетик хизматини таркиби, ташқи ва ички электр таъминот тармоғи, подстанциялари тўғрисида умумий маълумотларга эга бўлиш.



Технологик амалиёти:

Электр тармоқлари, трансформатор подстанцияларини технологик электр ускуналарини монтаж қилиш, таъмирлаш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш технологияси билан танишиш. Электр ёритиш ва нурлатиш қурилмалар монтажи; электр моторлар монтажи; паст ва юқори кучланишли комплект қурилмаларни, химоя ва огоҳлантириш автоматик воситаларини монтаж қилиш; трансформатор подстанцияларини монтаж қилиш; ҳаво ва кабел электр линияларини монтаж қилиш. Электромонтаж ишларини турли шароитларда ўтказиш технологияси. Электр моторларни созлаш, электр ёритиш ва нурлатиш қурилмаларни созлаш технологияси. Монтаж ва созлаш ишларини ташкил этиш ва шартномалар тузиш.



Ишлаб чиқариш амалиёти:

Қишлоқ ва сув хўжалик корхоналарида қўлланиладиган замонавий техника, технологиялар ва электр ускуналар билан танишиб чиқиш. Электр ускуналарини самарали эксплуатация қилишда қўлланиладиган ташкилий ва техник тадбирлар масаласида амалий билимларга эга бўлиш. Корхонада мавжуд электртехник хизматининг ташкилий структурасини ўрганиш. Ишлаб чиқаришда электр қурилмалар ва ускуналарининг ишлашини самарали назорат қилиш ва режалаштиришдаги бор ташкилий тажрибаларини ўрганиш. Электр қурилмаларининг эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича илғор тажрибалари билан танишиб чиқиш; қишлоқ ва сув хўжалиги ишлаб чиқариш комплексларини электрлаштириш бўйича техник масалаларни ечишда ёндошишни режалаштириш. Хўжаликларнинг электротехник хизмати ходимларига электр қурилмаларини самарали эксплуатация қилишда, янги электр қурилмаларни автоматлаштиришда, монтаж ва созлаш ишларида техник хужжатларни тузишда амалий ёрдам бериш. Электр ускуналарнинг эксплуатацияси ва электр тизимларни лойиҳалаш фанлари буйича курс ва битирув ишларига дастлабки маълумотлар тўплаш.



Битирув-малакавий иши олди амалиёти:

Битирувчини бевосита стандарт талабларига мувофиқ мустақил ишлашга тайёрлаш; ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш; жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш. Сув хўжалигида электр энергиясини узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш ҳамда бу жараёнларни бошқариш масалаларини сув хўжалиги объектлари мисолида ўрганиш ва битирув иши мавзуси бўйича зарур материаллар йиғиш.



6.5.6 Битирув малакавий иш (лойиҳаси)

Битирув малакавий иш(лойиҳа)лар мавзуи таълим муассасасининг битиртирувчиларини чиқарувчи кафедралари томонидан кадрлар буюртмачиларининг талабларини, шунингдек замонавий фан, техника, технологиялар ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Битирув малакавий иш(лойиҳа)ларининг мавзуи технологик, конструкторлик ёки илмий-тадқиқот йўналишида бўлиши мумкин.

Талабага битирув малакавий иши(лойиҳа) топшириғи, одатда, у учинчи курсни тугатгандан сўнг берилади. Иш (лойиҳа) тўртинчи курс давомида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган вақт мобайнида бажарилади.


7 Бакалавриатнинг асосий таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича амалга ошириладиган шароитларга бўлган талаблар
7.1 Бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари ўзлаштирилишига белгиланган умумий талаблар

    7.1.1 Таълим дастурини ишлаб чиқишдан олдин ОТМ асосий таълим дастурининг ҳам тарбиявий жабҳадаги ва ҳам ўқитиш жабҳасидаги асосий мақсадини аниқлай олиши керак, у тайёрлаш спецификаси, йўналиши ва профилини ҳамда илмий мактаблар хусусиятларини, меҳнат бозори эҳтиёжини ҳисобга олиши керак.

Олий таълим муассасалари асосий таълим дастурини фан, техника, маданият, иқтисодиёт, технология ва ижтимоий жабҳа ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда янгилаб туриши лозим.

7.1.2 Таълим дастурини ишлаб чиқишда ОТМ томонидан битирувчиларнинг умуммаданий компетенцияларини (ижтимоий ўзаро таъсир, ўз-ўзини ташкил қилиш ва бошқариш, тизимий-фаолият тавсифидаги компетенцияларни) шакллантиришдаги имкониятлари аниқланган бўлиши керак. ОТМ ўзининг ижтимоий-маданий муҳитини шакллантиришга, шахснинг ҳар томонлама ривожланиши учун зарур бўлган шароитларни яратишга масъул.

ОТМ ўқув жараёнини ижтимоий-тарбиявий ривожлантиришга, талабаларнинг ижтимоий ташкилотлар ишида, спорт ва ижодий тўгаракларда, магистрларнинг илмий жамиятларида иштирокига кўмаклашиши лозим.



    7.1.3 Компетентли ёндошувни амалга ошириш ўқув жараёнида машғулотларнинг фаол ва интерфаол (компьютер симуляторлари, ишбилармонлар ўйини, муайян вазиятларни кўриб чиқиш ва ҳ.к.) шаклларини ўтказишни, талабаларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида аудиториядан ташқари иш билан биргаликда жаҳон педагогик амалиётида қўлланиладиган замонавий педагогик технологиялар, ўқитишнинг самарали стратегиялари, методлари ва услубларини кенг қўллашни назарда тутиши керак.

    Фаол ва интерфаол шаклларда ўтказилаётган машғулотларнинг улуши дастурнинг асосий мақсади, ўқиётган контингент хусусиятлари ва муайян фан мазмуни билан аниқланади. Талабаларнинг мос гуруҳлари учун маъруза туридаги машғулотлар аудитория машғулотларининг 50 % идан ортмаслиги керак.



7.1.4 Талабалар ўқув юкламасининг максимал ҳажми асосий таълим дастури ва таълим дастурига ОТМ томонидан қўшимча белгиланадиган факультатив фанларни ўзлаштириш бўйича аудитория ва аудиториядан ташқари (мустақил) таълим билан биргаликда ҳафтасига 54 академик соатдан ошмаслиги керак.

7.1.5 ОТМ талабалар учун ўқиш дастурини, бўлиши мумкин бўлган индивидуал таълим дастурларини ишлаб чиқишни инобатга олган ҳолда, шакллантиришда реал иштирок этиш имкониятини таъминлашга масъул.

7.1.6 Ўқув дастурини шакллантиришда ОТМ талабаларни уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари билан таништиришга, талабалар учун танлов фан(модул, курс)лари мажбурий эканлигини тушунтириши керак.

7.1.7 Талабаларда билим, амалий малака ва кўникмаларни тўлиқ шакллантириш учун ОТМ таълим дастури ўқув фанлари (модуллари) бўйича лаборатория ишлари ва амалий машғулотларни қамраб олиши керак.

7.2 Таълим дастурларининг тадбиқ этилиши

5310200Электр энергетикаси (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш таълим дастури ривожлантирувчи ўқитиш, информацион технологиялар ва ўқитишнинг замонавий техник воситаларидан фойдаланилган ҳолда тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича аккредитация қилинган олий таълим муассасаларида амалга оширилиши керак.

Талабалар хорижий тилларни ўзлаштириши, хорижий тилларни ўқитувчилар ўқитиши ҳамда бунинг учун зарур бўлган шароитлар яратилиши бакалаврларни тайёрлашда бош вазифа бўлиши керак.

Малакавий амалиётлар замонавий корхоналарда, ташкилотларда ва ИТИларда ўтказилади, улар талабаларни амалиёт дастурларида кўзда тутилган иш жойлари билан таъминлашлари керак.

Ўқиш даврида талаба камида иккита Давлат аттестацияларини (гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий ва чет тили фанларидан) топширади ва битирув малакавий ишини ҳимоя қилади. Давлат аттестацияси мос интеграллашган курслар бўйича ўқув жараёни тугаллангандан кейин топширилади.



7.3 Малакавий амалиётларни ташкил этиш талаблари

Амалиётлар бакалавриат асосий таълим дастурининг мажбурий бўлаги ҳисобланади. Амалиётлар ўқув ёки ўқув-ишлаб чиқариш машғулотлари кўринишида бўлиб, талабаларнинг касбий-амалий тайёргарланганлигига бевосита йўналтирилган бўлади. Бакалаврлар тайёрлашнинг таълим дастури – ўқув-танишув, ишлаб чиқариш ва технологик-конструкторлик амалиётларини ўз ичига олади.

Ўқишнинг биринчи йилида ўқув-танишув амалиёти ўтказилади, мақсад – ўқиётганларни олий таълим муассасаси, ЎзР ФАнинг илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа давлат ва нодавлат илмий муассасалари лабораторияларининг мавзулари ва уларда илмий-тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда талабаларни мос йўналишдаги муассасаларга ишга жойлаштириш имкониятлари билан таништирилади. Амалиёт натижаси ва ҳисоботи баҳолаш меъзонлари асосида баҳоланади.

Ишлаб чиқариш амалиёти талабаларни электр энергетикаси курилмаларнинг асосий технологик жараёнлари, ишлаб чиқаришнинг илғор технологиялари, элетр энергетикаси курилмаларини ишлаб чиқарувчи корхона бўлимларининг хусусиятлари билан таништириш; курилмаларни ишлаб чиқариш, йиғиш ва уларга хизмат кўрсатишнинг баъзи операцияларини бажариш кўникмаларини эгаллаш; ишлаб чиқариш кўникмаларини эгаллашга мўлжалланган. Амалиётни ўтказиш муддатлари ўқув режаси билан аниқланади. Амалиёт тугагандан сўнг талабалар бажарилган иш ҳақида амалиёт ўқитувчилари-раҳбарлари ва қабул қилувчи ташкилот вакилларидан таркиб топган комиссия олдида ҳисобот беришади. Баҳолаш шакли ўқув режасида белгиланади.

Технологик-конструкторлик амалиёти талабаларни конструкторлик масаласини ечиш учун зарур бўлган конструкторлик-технологик билимларни ва амалий кўникмаларни эгаллаш; технологик ҳужжатлардан фойдаланиш, конструкторлик ҳужжатларини технологик назорат қилиш, деталлар конструкцияларига ишлов бериш технологик жараёнларини ишлаб чиқишнинг амалий кўникмаларини эгаллашга мўлжалланган.

Талабанинг илмий-тадқиқот иши амалиётнинг бир бўлагини ташкил қилиши мумкин. Илмий-тадқиқот иши битирувчиларда касбий компетенцияларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашади. У битирувчини 8 семестрда кафедранинг илмий ишида албатта иштирок этишини, курс ишларини касбий (махсус) циклнинг базавий фанлари мавзуси бўйича бажарилиши ва ҳимоя қилинишини, талабаларнинг талабалар илмий жамияти йўналиши бўйича илмий ишда иштирок этишини ва битирув малакавий ишни кафедранинг илмий мавзуси бўйича бажарилишини назарда тутади.

Талабалар илмий-тадқиқот ишининг ташкил қилиниши қуйидагилар билан таъминланиши керак:

- курс ишларининг ҳар йили янгиланадиган мавзулари ҳақида талабаларни ўз вақтида хабардор қилиш;

- чиқарувчи факультет (кафедра)нинг илмий мавзуси бўйича илмий-тадқиқот ишларини бажариши учун лабораторияларда ўқиётганларни иш жойи билан таъминлаш;

- олий таълим муассасасининг ахборот ресурс марказида мустақил илмий-тадқиқот ишни олиб бориш имкониятини тақдим этиш;

- талабалар илмий жамиятининг конференцияларини ташкил қилиш;

- талабалар илмий конференцияси ғолибларига мамлакатнинг бошқа олий ўқув юртларига маърузалар билан чиқиш имкониятларини тақдим этиш.



7.4 Ўқув жараёнини педагогик кадрлар билан таъминлаш бўйича талаблар

Бакалавриат асосий таълим дастурини амалга ошириш ўқитилаётган фаннинг ихтисослилигига мос, одатда, базавий таълимга эга бўлган илмий-педагогик кадрлар билан ва тизимий равишда илмий ёки илмий-методик фаолият билан шуғулланаётган кадрлар билан таъминланиши керак.

Ихтисослик фанлари ўқитувчилари ўқитилаётган фан ихтисослигига мос базавий таълимга ёки илмий даражага эга бўлишлари керак. Таълим жараёнига амалдаги тегишли тармоқ ташкилотлари, корхоналари ва муассасаларининг раҳбарлари ва етакчи мутахассислари ўқитувчиликка жалб этилиши мумкин.

7.5 Таълим жараёнини ўқув-методик ва ахборот ресурслари билан таъминлаш талаблари

Асосий таълим дастури асосий таълим дастурининг ҳамма ўқув курслари, фанлари (модуллари) бўйича ўқув-методик ҳужжатлар ва материаллар билан таъминланиши керак.

Асосий таълим дастурининг амалга оширилиши ҳар бир ўқиётган асосий таълим дастуридаги фан (модул)ларнинг тўлиқ рўйхати бўйича шаклланадиган маълумотлар базаси ва кутубхона фондидан фойдаланиш ҳуқуқи билан таъминланиши керак.

Асосий таълим дастури бўйича ҳар бир ўқиётган ўрнатилган меъёрларга мос равишда таълим дастурига кирувчи касбий циклнинг ҳар бир фани бўйича ўқув ва ўқув-методик чоп этилган ёки электрон нашрлар билан таъминланиши керак.

Ахборот-ресурс марказининг асосий фонди охирги 10 йилда (гуманитар, ижтимоий ва иқтисодий циклнинг базавий фанлари учун – охирги 5 йилда) чоп этилган ҳамма циклларнинг базавий қисми фанлари бўйича ўқув адабиётининг чоп этилган ёки электрон нашрлари билан тўлдирилган бўлиши керак.

Ўқув адабиётидан ташқари қўшимча адабиёт фонди расмий маълумотнома-бибилиографик ва даврий нашрларни ўз ичига олиши керак.

Таълим дастурини тўлиқ амалга ошириш учун ОТМнинг АРМда таълим йўналишининг ўқув режасида келтирилган фанлар бўйича яратилган ўқув-услубий адабиётлар ва чет элда чоп этилган ҳамда интернет тизимидаги ахборот манбалари ҳар бир талабага етарли даражада бўлиши керак.

Мамлакатимиздаги ва чет элдаги олий таълим муассасалари, корхоналари ва ташкилотлари билан оператив равишда ахборот алмашиш, замонавий касбий маълумотлар базалари, ахборотлар ва қидирув тизимларидан фойдаланиш имконияти билан таъминланган бўлиши керак.



5310200Электр энергетикаси (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича бакалаврни тайёрлаш жараёнида асосан қуйидаги педагогик технологиялар ва ўқитиш методларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ:

ўқитишнинг интерфаол методи,

муаммоли ўқитиш технологияси,

ўйинли технологиялар,

танқидий фикрлаш ривожланишининг педагогик стратегиялари,

шахсий йўналганлик асосидаги педагогик технологиялар,

ўқув жараёнини самарали бошқариш ва ташкил қилиш асосидаги педагогик технологиялар,

ўқитишни дифференциациялаш,

ўқитишни индивидуаллаштириш технологияси,

дастурий ўқитиш технологияси,

ўқитишнинг комплекс методлари (лойиҳавий метод, тармоқли режалаштириш методи, ақлий ҳужум, ассоциограммалар методи ва ҳ.к.)

7.6 Ўқув жараёнининг моддий-техника базаси бўйича талаблар

Бакалавр тайёрлашнинг асосий таълим дастурини амалга оширувчи ОТМ ўқув дастурида назарда тутилган ва амалдаги санитар ва ёнғинга қарши қоидалар ва меъёрларга мос келадиган моддий-техника базасига эга бўлиши керак; бу моддий-техник база фанлар ва фанлараро тайёргарликнинг ҳамма турларини, талабаларнинг лаборатория, амалий ва илмий-тадқиқот иши ўтказилишини таъминлаши керак.

Бакалавр дастурини амалга ошириш учун минимал зарур бўлган моддий-техникавий таъминот рўйхати қуйидагиларни ўз ичига олади:

- маъруза (поток ёки гуруҳлар) аудиториялари;

- семинар машғулотлари учун аудиториялар;

- илмий-тадқиқот ишини ўтказиш учун лабораториялар.

Мавжуд моддий база қуйидагиларни таъминлаши керак:

- иллюстратив материалларни намойиш қилиш учун турли аппаратуралар – маърузаларни ўтказиш;

- лаборатория ишлари дастурига мос равишда жиҳозлар – базавий фанлар бўйича лаборатория-амалий ишларни бажариш;

- лабораториянинг амалга оширилаётган илмий мавзусига мос равишда жиҳозлар – ихтисослик (махсус) фанлар бўйича лаборатория ишларини бажариш;

- ҳисобларни бажариш ва ахборот тизимларидан фойдаланиш учун компьютерлар – семинар машғулотларини ўтказиш, лингафонли кабинетлар – хорижий тиллар бўйича машғулотлар.
8 Бакалаврлар тайёрлаш сифатини баҳолаш
8.1 Олий таълим муассасаси тайёргарлик даражаси сифатини кафолатли таъминлашга мажбур, жумладан қуйидаги йўллар билан:

- иш берувчилар вакилларини жалб қилган ҳолда битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси сифатини таъминлаш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш;

- таълим дастурлари мониторингини ўтказиш, уларни даврий тақриз қилдириш;

- талабалар билими ва амалий кўникмалари даражасини, битирувчилар компетенцияларини объектив баҳолаш процедураларини ишлаб чиқиш;

- ўқитувчилар таркибининг компетентлигини таъминлаш;

- иш берувчилар вакилларини жалб қилган ҳолда фаолият (стратегия)ни баҳолаш ва бошқа таълим муассасалари билан таққослаш учун мувофиқлаштирилган мезонлар бўйича мунтазам равишда таҳлил қилишни ўтказиш.



8.2 Бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагилардан иборат:

ички назорат – олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назорат олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқланган назоратнинг рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади;

якуний давлат назорати давлат таълим стандартига мувофиқ фанлар бўйича давлат аттестациясини ва битирув иши ҳимоясини ўз ичига олади;

давлат-жамоат назорати олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари томонидан белгиланган тартибда ўтказилади;

ташқи назорат Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш Бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Тайёрланган кадрлар сифатини баҳолаш кадрлар истеъмолчилари томонидан уларнинг меҳнат фаолияти жараёнида амалга оширилади.



8.3 Ҳар бир фан бўйича билимларни жорий ва оралиқ назорат қилишнинг муайян шакли ва ўқув жараёнига тадбиқ этилиши ОТМ томонидан мустақил ишлаб чиқилади ва талабалар эътиборига ўқишнинг биринчи ойи давомида етказилади.

8.4 Талабаларнинг ўзлаштириши жорий назорати ва оралиқ аттестацияси дастурлари уларнинг бўлажак касбий фаолияти шароитларига максимал яқинлаштирилиши учун шароитлар ОТМ томонидан яратилиши керак. Бунинг учун муайян фан ўқитувчиларидан ташқари ташқи экспертлар сифатида иш берувчилар, турдош фанлардан дарс берувчилар ва бошқалар бу жараёнга фаол жалб қилиниши керак.

8.5 Якуний давлат аттестацияси бакалавр битирув малакавий иши ҳимоясини ўз ичига олади.

Битрув малакавий ишининг мазмуни, ҳажми ва тузилмасига бўлган талаблар битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ўтказиш ҳақидаги Низом асосида олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.



8.6 Олий таълим муассасаси:

- ушбу стандартдаги талабларга риоя қилиниши ва олий таълим муассасаларининг давлат аттестацияси ва аккредитацияси ҳақидаги Низомда назарда тутилган бакалавр тайёрлашнинг сифати;



  • профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлар малакавий талабларга тўла мос келиши;

  • ҳар бир интеграллаштирилган курс фанларининг курс дастурида назарда тутилган ўқув-методик адабиётлар, ўқув-услубий мажмуалар, шунингдек, мустақил таълим ва мустақил тайёргарлик учун материаллар билан таъминланганлиги;

  • ўқув жараёнининг моддий-техникавий таъминланганлиги учун тўла масъулдир.


9 Эслатма
9.1 Олий таълим муассасасига:

  • ушбу стандартда назарда тутилган минимал мазмунни таъминлаган ҳолда талабанинг ҳафталик максимал юкламасини оширмасдан ўқув материалини ўзлаштиришга ажратилган соатлар ҳажмини ўқув фанлари блоклари учун 5% оралиғида, блокга кирувчи ўқув фанлари учун 10% оралиғида ўзгартириш;

  • ўқув фанлари мазмунига фан, техника ва технологияларнинг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартиришлар киритиш;

  • битирув малакавий иш (лойиҳа) мавзусини белгилаш олий таълим муассасаси ректори томонидан расмийлаштирилади.

9.2 Курс ишлари (лойиҳалари) муайян ўқув фаолиятининг бир тури сифатида кўрилади ва ушбу ўқув фанини ўзлаштириш учун ажратилган соатлар чегарасида бажарилади.

9.3 Давлат таълим стандартини билиш профессор-ўқитувчилар таркибини танлов асосида саралаш шартларидан бири ҳисобланади.


  1. Давлат таълим стандартининг амал қилиш муддати




    1. 10.1 Давлат таълим стандарти ўрнатилган тартибда тасдиқланиб, “Ўзстандарт” агентлигида давлат рўйхатидан ўтгандан кейин амал қилиш муддати – 5 йил.

    2. 10.2 Давлат бошқарувининг ваколатли огранлари томонидан давлат таълим стандартларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва жорий этиш тўғрисида янги тартиб-қоидалар қабул қилинса ДТСларнинг амал қилиш муддати ўзгариши мумкин.

Илова

5310200Электр энергетикаси (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича таълим дастурининг тузилиши

Т.р.

Ўқув фанлари, интеграллаштирилган курслар ва блокларининг номлари

Умумий

юкламанинг ҳажми,

соатларда

<предыдущая страница | следующая страница>


Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению

Электр энергетикаси (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича бакалаврларнинг тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйиладиган

649.35kb.

18 12 2014
4 стр.


Федеральный государственный образовательный стандарт основного общего образования

Стандарт представляет собой совокупность требований, обязательных при реализации основной образовательной программы основного общего образования образовательными учреждениями, имею

838.46kb.

11 10 2014
5 стр.


Программа для студентов москва -2010 в основу разработки программы положен Государственный образовательный стандарт по специальностям

В основу разработки программы положен Государственный образовательный стандарт по специальностям: ''Юриспруденция'' ''Бухгалтерский учет, анализ и аудит''

265.47kb.

24 09 2014
1 стр.


Государственный общеобязательный стандарт высшего образования республики казахстан

Образовательных программ по специальности 5В010800-«Физическая культура и спорт»

780.42kb.

14 12 2014
5 стр.


Краткое содержание проекта Предмет(ы) Контактология, Ориенталистика. Класс(ы)

Федеральный государственный образовательный стандарт среднего (полного) общего образования

53.66kb.

15 09 2014
1 стр.


Исторический факультет

Квалификационного экзамена в магистратуру на соответствие уровню бакалавра по направлению «зарубежное регионоведение» 032000. 62

241.08kb.

16 12 2014
1 стр.


Основная образовательная программа начального общего образования (далее ооп ноо) разработана на основе Федерального государственного образовательного стандарта начального общего образования

Федеральный государственный образовательный стандарт

10928.98kb.

10 10 2014
58 стр.


Государственный образовательный стандарт по всем специальностям, где проводится изучение дисциплины «Экономика отрасли»

Методическое пособие предназначены для студентов выпускников и преподавателей колледжей, реализующих Государственный образовательный стандарт по всем специальностям, где проводится

805.51kb.

15 10 2014
4 стр.