Перейти на главную страницу
Іужжатнинг рус тилидаги
матнига єаранг
ЎзР 1997 йил 30 августдаги 478-I-сон Єонуни билан тасдиєланган
ЎзР ОМ 1997 йил 30 августдаги 479-I-сон Єарорига мувофиє
01.01.1998 йилдан амалга киритилган
Мазкур Кодексга єуйидагиларга мувофиє ўзгартиришлар киритилган
ЎзР 01.05.1998 й. 621-I-сон Єонуни,
ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Єонуни,
ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни,
ЎзР 30.08.2003 й. 535-II-сон Єонуни
I бўлим. Умумий єоидалар (1-13 боблар. 1-101 моддалар)
II бўлим. Биринчи инстанция хўжалик судида иш юритиш
(14-20 боблар. 102-155 моддалар)
III бўлим. Іал єилув єарорларини єайта кўриш бўйича
иш юритиш (21-24 боблар. 156-208 моддалар)
IV бўлим. Суд іужжатларини ижро этиш (209-220 моддалар)
V бўлим. Чет эл ташкилотлари, іалкаро ташкилотлар ва тадбиркорлик
фаолиятини амалга ошираётган чет эллик фуєаролар, фуєаролиги
бўлмаган шахслар иштирокидаги ишларни юритиш (221-226 моддалар)
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ЄОИДАЛАР
1-боб. Асосий єоидалар (1-14 моддалар)
2-боб. Хўжалик судини таркиби. Рад килиш (15-22 моддалар)
3-боб. Судга таалуєли ишлар ва судловга тегишлилик (23-33 моддалар)
4-боб. Ишда иштирок этувчи шахслар іамда хўжалик судлов
ишларини юритишнинг бошєа иштирокчилари (34-48 моддалар)
5-боб. Хўжалик судида вакиллик (49-53 моддалр)
6-боб. Далиллар (54-75 моддалар)
7-боб. Даъвони таъминлаш (76-81 моддалар)
8-боб. Иш юритишни тўхтатиб туриш (82-85 моддалар)
9-боб. Иш юритишни тўхтатиш (86-87 моддалар)
10-боб.Даъвони кўрмасдан єолдириш (88-89 моддалар)
11-боб. Суд харажатлари (90-95 моддалар)
12-боб. Процессуал муддатлар (96-99 моддалар)
13-боб. Суд жарималари (100-101 моддалар)
2-модда Хўжалик судининг одил судловни амалга ошириш
3-модда. Хўжалик судида суд ишларини юритиш вазифалари
4-модда. Хўжалик судларида суд ишларини юрити
тўјрисидаги єонун іужжатлари
5-модда. Хўжалик суди судьяларини мустакиллиги
6-модда. Хўжалик судида иш єўзјатиш
7-модда. Єонун ва суд олдида тенглик
8-модда. Ишларни куришнинг ошкоралиги
9-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг іуєуєлиги
10-модда. Суд ишлари юритиладиган тил
11-модда. Судда ишни куришнинг бевоситалиги
12-модда. Низоларни єонун іужжатлари асосида іал єилиш
13-модда. Чет давлат іуєуєини єўллаш
14-модда. Суд іужжатларининг мажбурийлиги
1-модда. Хўжалик судига мурожаат єилиш іуєуєи
Іар єандай манфаатдор шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган іуєуєлари ёхуд єонун билан єўриєланадиган манфаатларини іимоя єилишни сўраб хўжалик судига ушбу Кодексда белгиланган тартибда мурожаат єилишга іаєли.
Хўжалик судига мурожаат єилиш іуєуєидан воз кечиш іаєиєий эмас.
1) иєтисодиёт соіасида корхона,муассаса, ташкилотлар ва фуєароларнинг бузилган ёки низолашилаётган іуєуєларини ёхуд єонун билан єўриєланадиган манфаатларини іимоя єилиш;
2) иєтисодиёт соіасида єонунчиликни мустаікамлаш ва іуєуєбузарликларнинг олдини олишга кўмаклашиш.
4-модда. Хўжалик судларида суд ишларини юритиш тўјрисидаги
єонун іужжатлари
Хўжалик судларида суд ишларини юритиш тўјрисидаги єонун іужжатлари ушбу Кодексдан іамда унга мувофиє єабул єилинадиган бошєа єонун іужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг іалєаро шартномасида Ўзбекистон Республикаси єонун іужжатларида назарда тутилганидан бошєача єоидалар белгиланган бўлса, іалєаро шартнома єоидалари єўлланилади.
Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл єўйилмайди ва бундай аралашув єонунга мувофиє жавобгарликка сабаб бўлади.
1) манфаатдор шахсларнинг;
2) прокурорнинг;
3) єонун бўйича давлат ва жамият манфаатларини іимоя єилиш маєсадида хўжалик судига мурожаат єилиш іуєуєига эга бўлган іолларда давлат органлари ва бошєа органларнинг аризалари бўйича иш єўзјатади.
Агар єонунда айрим тоифадаги низолар учун уларни судгача іал єилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда іал єилиш чораларини кўрганларидан сўнггина хўжалик судида иш єўзјатиш мумкин. Бунда прокурор, давлат органлари ва бошєа органларнинг аризалари бўйича иш єўзјатиш тарафлар юєоридаги чораларни кўрган-кўрмаганликларидан єатъи назар амалга оширилади.
7-модда. Єонун ва суд олдида тенглик
Хўжалик судида низоларни іал єилиш корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мулкчилик шаклидан, єаерда жойлашганлиги, кимга бўйсунишидан єатъи назар, фуєароларнинг эса - жинси, ирєи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиєиши, эътиєоди, шахсий ва ижтимоий мавєеидан, шунингдек бошєа іолатлардан єатъи назар єонун ва суд олдида тенглиги асосида амалга оширилади.
8-модда. Ишларни кўришнинг ошкоралиги
Хўжалик судларида ишлар ошкора кўрилади.
Давлат сирини ёки тижорат сирини саєлаш зарур бўлган таєдирда ишни ёпиє мажлисда кўришга йўл єўйилади.
Ишни ёпиє мажлисда кўриш тўјрисида ажрим чиєарилади.
9-модда. Тарафларнинг тортишуви ва тенг іуєуєлилиги
Хўжалик судида суд ишларини юритиш тарафларнинг тортишуви ва тенг іуєуєлилиги асосида амалга оширилади.
10-модда. Суд ишлари юритиладиган тил
Хўжалик судида суд ишлари ўзбек тилида, єораєалпоє тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик аіоли сўзлашадиган тилда олиб борилади.
Суд ишлари олиб борилаётган тилни билмайдиган суд иштирокчиларининг таржимон ёрдамида ишга тааллуєли материаллар билан тўла танишиш ва суд ишларида иштирок этиш іамда ўз она тилида сўзлаш іуєуєи таъминланади.
Турли давлатларнинг корхона, муассаса ва ташкилотлари ўртасидаги хўжалик низолари суднинг ажримига биноан тарафлар учун маєбул тилда олиб борилади.
11-модда. Судда ишни кўришнинг бевоситалиги
Хўжалик суди ишни кўришда иш бўйича барча далилларни бевосита текшириши шарт.
12-модда. Низоларни єонун іужжатлари асосида іал єилиш
Хўжалик суди низоларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва єонунлари, бошєа єонун іужжатлари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг іалєаро шартномалари асосида іал єилади.
Хўжалик суди ишни кўриш чојида давлат органи ёки бошєа органнинг іужжати єонунга тўјри келмаслигини, шу жумладан у ваколат доирасидан четга чиєєан іолда чиєарилганини аниєласа, єонунга мувофиє єарор єабул єилади.
Низоли муносабатни тартибга солувчи іуєує нормалари бўлмаган таєдирда хўжалик суди шунга ўхшаш муносабатларни тартибга соладиган іуєує нормаларини татбиє этади, борди-ю бундай нормалар іам бўлмаса, єонунларнинг умумий асослари ва мазмунига таяниб низони іал єилади.
Хўжалик суди єонунга ёки Ўзбекистон Республикасининг іалєаро шартномасига мувофиє чет давлатларнинг іуєує нормаларини єўллайди.
Чет давлатнинг іуєує нормалари мавжудлигини ва уларнинг мазмунини аниєлаш маєсадида хўжалик суди ёрдам беришни ёки тушунтириб беришни сўраб, Ўзбекистон Республикасининг іамда хорижий давлатнинг ваколатли органлари ва ташкилотларига мурожаат єилиши ёхуд мутахассисларни жалб этиши мумкин.
Агар кўрилган чораларга єарамай чет давлатнинг іуєує нормалари мавжудлиги ёки уларнинг мазмуни аниєланмаса, хўжалик суди Ўзбекистон Республикасининг тегишли іуєує нормаларини єўллайди.
14-модда. Суд іужжатларининг мажбурийлиги
Хўжалик суди іал єилув єарори, ажрим, єарор, суд буйруји шаклидаги суд іужжатларини єабул єилади.
Суднинг єонуний кучга кирган іужжати барча давлат органлари, фуєароларнинг ўзини ўзи бошєариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуєаролар учун мажбурий бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг бутун іудудида ижро этилиши шарт.
Хўжалик суди єабул єилган суд іужжатларини бажармаслик ушбу Кодексда ва бошєа єонунларда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
2-БОБ. ХЎЖАЛИК СУДИНИНГ ТАРКИБИ.
РАД ЄИЛИШ
15-модда. Хўжалик судининг таркиби
16-модда. Хўжалик судида масалаларни іал этиш тартиб
17-модда. Судьяни рад этиш
18-модда. Эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад этиш
19-модда. Ишни куришда судьянинг такрор иштирок
этишига йўл єўймаслик
20-модда. Рад єилиш іаєида ариза бериш
21-модда. Рад єилиш тўјрисидаги аризани іал єилиш тартиби
22-модда. Рад єилиш тўјрисидаги аризани
єаноатлантириш оєибатлари
15-модда. Хўжалик судининг таркиби
Хўжалик судларида биринчи инстанция бўйича ишлар судьянинг якка ўзи томонидан, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида эса уч нафар судьядан иборат таркибда кўрилади.
Суд раисининг єарори билан іар єандай иш іайъатда кўрилиши мумкин.
Апелляция, кассация, назорат инстанцияларида барча ишлар хўжалик суди томонидан іайъатда кўрилади.
Иш іайъатда кўрилаётганда суднинг таркиби уч ёки ундан ортиє тоє нафар судьядан иборат бўлиши керак.
Ишни кўриш чојида іамма судьялар тенг іуєуєлардан фойдаланадилар.
Ушбу Кодексга мувофиє судьяга ишни ва айрим масалаларни якка тартибда іал єилиш іуєуєи берилган бўлса, у хўжалик суди номидан іаракат єилади.
Бошєа судьяларнинг єарорига єўшилмаган судья бу єарорга имзо чекишга мажбур бўлиб, у ўзининг алоіида фикрини ёзма равишда баён єилишга іаєли. Алоіида фикр ишга єўшиб єўйилади, лекин эълон єилинмайди. Ишда иштирок этувчи шахслар судьянинг алоіида фикри билан таништирилмайдилар.
1) ишда иштирок этувчи шахсларнинг ёки улар вакилларининг єариндоши бўлса;
2) шу иш илгари кўрилганида эксперт, таржимон, прокурор, суд мажлиси котиби, вакил ёки гувоі сифатида иштирок этган бўлса; (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни таіриридаги банд)
3) ишнинг пировард натижасидан шахсан, бевосита ёки билвосита манфаатдор бўлса ёхуд унинг холислигига шубіа тујдирувчи бошєа іолатлар мавжуд бўлса.
Ишни кўраётган хўжалик суди таркибига бир-бирига єариндош бўлган судьялар кириши мумкин эмас.
18-модда. Эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад єилиш
(ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни таіриридаги модда номи)
Бундан ташєари экспертни рад єилиш учун єуйидагилар асос бўлади:
1) унинг ишда иштирок этувчи шахслар ёки уларнинг вакилларига ишни кўриш пайтида ёки ўтмишда хизмат вазифаси юзасидан ёки бошєа томондан єарам бўлганлиги;
2) у ўтказган тафтиш материаллари хўжалик судига мурожаат єилиш учун асос бўлиб хизмат єилган ёки ишни кўришда улардан фойдаланилаётган бўлса.
Муайян инстанцияда ишни кўришда иштирок этган судья, ишни ўша инстанцияда такрор кўришда иштирок этиши мумкин эмас, янги очилган іолатлар бўйича ишларни кўриш іоллари бундан мустасно.
Рад єилиш іаєидаги арз асослантирилган бўлиши іамда иш мазмунан кўрилишидан олдин маълум єилиниши лозим. Иш кўрилаётган пайтда рад єилиш іаєида арз єилишга рад єилиш учун асослар хўжалик судига ёки рад єилиш іаєида арз єилаётган шахсга ишни кўриш бошлаб юборилгандан кейин маълум бўлиб єолган іоллардагина йўл єўйилади.
Ишни якка ўзи кўраётган судьяни рад єилиш масаласини хўжалик судининг раиси ёки суд іайъатининг раиси іал єилади.
Иш іайъатда кўрилаётганда судьяни рад єилиш тўјрисидаги масала рад єилиниши талаб этилаётган судья иштирокисиз хўжалик суди таркиби томонидан іал єилинади. Рад єилишни ёєлаб ва унга єарши берилган овозлар сони тенг бўлиб єолса, судья рад єилинган іисобланади.
Бир неча судьяни ёки ишни кўраётган суд таркибини бутунлай рад єилиш масаласи шу суднинг тўлиє таркибида оддий кўпчилик овоз билан іал єилинади.
Прокурор, эксперт, суд мажлиси котиби ва таржимонни рад єилиш масаласини ишни кўраётган суд іал єилади. (ЎзР 30.08.2002 й. 405-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
Рад єилиш масаласини кўриш натижалари бўйича ажрим чиєарилади.
Агар рад єилишни єаноатлантириш натижасида ишни ўша хўжалик судида кўриш учун суднинг янги таркибини тузиш мумкин бўлмаса, иш бошєа хўжалик судига ўтказилиши лозим.
23-модда. Судга таалуєли ишлар
24-модда. Хўжалик суди томонидан іал этиладиган низолар
25-модда. Низоларни іал этишни хакамлар судига топшириш
26-модда. Ишларнинг суловга топшириш
27-модда. Даъвони жавобгар жойлашган ерда такдим этиш
28-модда. Даъвогарнинг танлаши бўйича судловга тегишлилик
29-модда. Юридик аіамиятга эга бўлган фактларни аниєлаш тўјрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги
30-модда. Банкротлик тўјрисидаги ишларнинг судловга тегишлилиги
31-модда. Алоіида судловга тегишлилик
32-модда. Шартнома бўйича судловга тегишлилик
33-модда. Ишни бир хўжалик судидан бошєасига ўтказиш
1) иєтисодиёт соіасида юридик шахслар (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади), юридик шахс тузмаган іолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва якка тартибдаги тадбиркор маєомини єонунда белгиланган тарзда олган фуєаролар ўртасидаги (бундан буён матнда фуєаролар деб юритилади) фуєаровий, маъмурий ва бошєа іуєуєий муносабатлардан келиб чиєадиган низоларга доир ишлар;
2) иєтисодиёт соіасида ташкилотлар ва фуєароларнинг іуєуєлари вужудга келиши, ўзгариши ёки бекор бўлиши учун аіамиятга эга бўлган фактларни аниєлаш (бундан буён матнда юридик аіамиятга эга бўлган фактларни аниєлаш деб юритилади) тўјрисидаги ишлар;
3) ташкилотлар ва фуєароларнинг банкротлиги тўјрисидаги ишлар.
Єонун билан хўжалик судига тааллуєли ишлар жумласига бошєа ишлар іам киритилиши мумкин.
Хўжалик суди ўзига тааллуєли ишларни, агар Ўзбекистон Республикасининг іалєаро шартномасида бошєача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва фуєаролари, шунингдек чет эл ташкилотлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги ташкилотлар, іалєаро ташкилотлар, чет эл фуєаролари, фуєаролиги бўлмаган шахслар иштирокида кўради.
Ўзаро бојлиє бўлиб, баъзилари хўжалик судига, бошєалари эса умумий юрисдикция судига тааллуєли бўлган бир неча талаб бирлаштирилган таєдирда, іамма талаблар умумий юрисдикция судида кўрилиши керак. (ЎзР 14.12.2000 й. 163-II-сон Єонуни таіриридаги єисм)
24-модда. Хўжалик суди томонидан іал этиладиган низолар
Хўжалик суди єуйидагиларни іал этади:
1) тузилиши єонунда назарда тутилган шартнома юзасидан чиєєан келишмовчиликлар ёки шартнома юзасидан чиєєан бўлиб, іал этиш учун хўжалик судига топшириш іаєида тарафлар ўзаро келишган ихтилофлар;
2) шартнома шартларини ўзгартириш ёки шартномани бекор єилиш іаєидаги низолар;
3) мулк іуєуєини тан олиш тўјрисидаги низолар;
4) мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки тегишли даражада бажарилмаганлиги тўјрисидаги низолар;
5) мулкдор ёки мулкнинг бошєа єонуний эгаси томонидан мол-мулкни бошєа шахснинг єонунсиз эгалигидан талаб єилиб олиш тўјрисидаги низолар;
6) мулкдорнинг ёки мол-мулкнинг бошєа єонуний эгасининг іуєуєлари эгалик єилишдан маірум этиш билан бојлиє бўлмаган іолда бузилганлиги тўјрисидаги низолар;
7) етказилган зарарни єоплаш тўјрисидаги низолар;
8) шаън, єадр-єиммат ва ишчанлик обрўсини іимоя єилиш тўјрисидаги низолар;
9) давлат органлари ва фуєаролар ўзини ўзи бошєариш органларининг єонун іужжатларига мувофиє бўлмаган, ташкилотлар ва фуєароларнинг іуєуєлари ва єонун билан єўриєланадиган манфаатларини бузадиган іужжатларини (бутунлай ёки єисман) іаєиєий эмас деб топиш тўјрисидаги низолар;
10) ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро іужжатини ёки бошєа іужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш тўјрисидаги низолар;
11) давлат рўйхатига олишни рад этганлик ёки белгиланган муддатда давлат рўйхатига олишдан бош тортганлик устидан берилган шикоят;
12) агар єонунда сўзсиз (акцептсиз) тартибда жарима ундирилиши назарда тутилмаган бўлса текширув вазифаларини амалга оширувчи давлат органлари томонидан ташкилотлар ва фуєаролардан жарималар ундириш тўјрисидаги низолар;
13) текширув вазифаларини амалга оширувчи органлар томонидан єонун іужжатларининг талабларини бузган іолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда іисобдан чиєарилган пул маблајларини бюджетдан єайтариш тўјрисидаги низолар.
Хўжалик суди ўзининг ваколат доирасига киритилган бошєа низоларни іам іал єилади.
25-модда. Низоларни іал этишни іакамлар судига топшириш
Фуєаролик іуєуєий муносабатларидан келиб чиєадиган ёки келиб чиєиши мумкин бўлган іамда хўжалик судига тааллуєли бўлган низо тарафларнинг келишувига биноан, хўжалик суди єарор чиєаргунга єадар іакамлар судига кўриш учун топширилиши мумкин.
26-модда. Ишларнинг судловга тегишлилиги
Хўжалик судига тааллуєли ишлар Єораєалпојистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаіар хўжалик судлари томонидан кўрилади, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди судловига тегишли ишлар бундан мустасно.
Олий хўжалик суди єуйидагиларни кўради:
республика бошєарув органлари билан вакиллик ва ижроия іокимияти маіаллий органлари ўртасидаги иєтисодий битимлардан келиб чиєадиган низолар;
іокимият олий органларининг норматив характерга эга бўлмаган іужжатларини (бутунлай ёки єисман) іаєиєий эмас деб топиш тўјрисидаги ишлар.
Олий хўжалик суди алоіида іолатларни эътиборга олган іолда іар єандай ишни исталган хўжалик судидан олиб єўйиш ва уни биринчи инстанция бўйича ўзининг иш юритишига єабул єилишга, ишни бир хўжалик судидан бошєасига ўтказишга іаєли.
27-модда. Даъвони жавобгар жойлашган ерда таєдим этиш
Даъволар жавобгар жойлашган ердаги хўжалик судига таєдим этилади.
Юридик шахсга нисбатан унинг алоіида бўлинмаси фаолиятидан келиб чиєадиган даъволар алоіида бўлинма жойлашган ерда таєдим этилади.
Єаердалиги номаълум бўлган жавобгарга нисбатан даъволар унинг мол-мулки жойлашган ердаги ёки Ўзбекистон Республикасидаги маълум бўлган охирги турар жойидаги хўжалик судига таєдим этилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг ташкилоти ёки фуєароси бўлган ва айни пайтда бошєа давлат іудудида турган жавобгарга нисбатан даъволар даъвогар жойлашган ердаги ёки жавобгарнинг мол-мулки жойлашган ердаги хўжалик судига таєдим этилиши мумкин.
Ижро этиш жойи кўрсатилган шартномадан келиб чиєадиган даъволар шартнома ижро этиладиган ерда таєдим этилиши мумкин.
Йўловчи, багаж ва юк ташиш шартномасидан келиб чиєадиган йўловчи, багаж ва юк ташувчига нисбатан даъволар, шу жумладан йўловчи, багаж ва юк ташувчи жавобгарлардан бири бўлган іолларда іам, транспорт ташкилотининг органи жойлашган ерда таєдим этилади.
Хўжалик суди ишни бошєа хўжалик судига єуйидаги іолларда ўтказади:
1) агар иш судловга тегишлилик єоидасини бузиб єабул єилинганлиги шу судда ишни кўриш ваєтида маълум бўлса;
2) агар бир ёки бир неча судъялар рад єилинганидан кейин уларни ушбу судда алмаштириш мумкин бўлмай єолса, шунингдек ишни ушбу судда кўриш мумкин бўлмай єолган бошєа іолларда.
Ишни бошєа хўжалик судида кўришга ўтказиш тўјрисида ажрим чиєарилади.
Бир суддан бошєа судга юборилган иш у юборилган судда кўриш учун єабул єилиб олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси хўжалик судлари ўртасида судловга тегишлилик тўјрисида низоларга йўл єўйилмайди.
4-БОБ. ИШДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ШАХСЛАР ІАМДА
Хўжалик суди иєтисодиёт соіасида вужудга келадиган, ушбу Кодекс ва бошєа єонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар іамда бошєа ишларни іал єилиш йўли билан одил судловни
14 10 2014
8 стр.
Ушбу єонун Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш ва денонсация єилиш тартибини белгилайди
14 10 2014
1 стр.
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2006 й., 37-38-сон, 371-модда; 39-сон, 385-модда; 2007 й., 3-сон, 21-модда, 37-38-сон, 377-модда, 52-сон, 533-мод
07 10 2014
26 стр.
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади
16 12 2014
1 стр.
Ушбу Қонуннинг мақсади тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига доир муносабатларни тартибга солишдан иборат
14 10 2014
3 стр.
Республикаси єонун іужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда бажариш маєсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси іузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мув
17 12 2014
1 стр.
Республикаси єонун іужжатлари тўплами, 2010 йил, 35-36-сон, 309-модда билан тасдиєланган "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси іузуридаги "Ижод" фо
09 10 2014
1 стр.
Жамјарма фаєат илмий-амалий тадєиєотлар ва инновацион технологиялар ютуєларидан фойдаланган іолда, товар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиєариш жараёнини модернизация єилаётган хўжалик ю
15 10 2014
1 стр.