Перейти на главную страницу
O’ZBEKISTON TRANSPORT, YO’L VA KAPITAL QURILISH, |
QURILISH INDUSTRIYASI XODIMLARI KASABA UYUSHMASI |
M A R KA Z I Y K E N G A SH I |
R A Y O S A T Q A R O R I |
2011 yil 17 fevral Тoshkent sh. 5-19 «О» son
2. Спорт мусобақасининг ўтказиш Низоми ва унинг ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби ҳамда мусобақанинг финал қисмини ўтказиш бўйича харажатлар сметаси 1,2 ва 3- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тармоқ касаба уюшмалари Кенгашларини раисларига:
2 хафта муддатда ушбу қарор асосида тегишли Кенгаш қарорини қабул қилиб уни ва тасдиқланган Низомни касаба уюшма тизимида бўлган барча касб-хунар коллежларига етказиш;
спорт мусобақасининг саралаш қисмини белгиланган муддатларда ўтказиш;
спорт мусобақасида касб-хунар коллежлари талабалари спорт жамоаларини иштирок этишини таъминлаш;
жорий йилнинг 20 апрелига қадар ўтказилган I босқич (спорт мусобақасининг саралаш қисми) бўйича маълумотномаларни, унда иштирок этган ва ғолиб деб топилиб II босқичда иштироқ этиш учун йўлланмани қўлга киритган касб-хунар коллеж спорт жамоалари буюртмаларни Тошкент шаҳар, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари тармоқ касаба уюшмалари Кенгашлари(нусҳаси касаба уюшма МК)га тақдим этиш;
жорий йилнинг 5 майига қадар спорт мусобақасини II босқичи (спорт мусобақасининг зонал қисми)да иштироқ этган ва ғолиб деб топилиб спорт мусобақасини III босқичи (финал қисми)да иштироқ этиш учун йўлланмани қўлга киритган ҳудуд касб-хунар коллеж спорт жамоалари буюртмаларни касаба уюшма МКга тақдим этиш топширилсин.
4. Тошкент шаҳар, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоят тармоқ касаба уюшмалари Кенгаши раислари спорт мусобақасининг зонал қисмига маъсул эканлиги белгилансин ҳамда уларга:
спорт мусобақасининг зонал қисмини белгиланган муддатларда юқори савияда, тасдиқланган Низом ва амалдаги тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ташкил этиш ва ўтказиш;
спорт мусобақасининг зонал қисмини молиялаштириш учун (спорт қатнашчиларни ва ғолибларни тақдирлаш, уларни овқатлантириш билан боғлиқ бўлган харажатлар) аниқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиб, касаба уюшма МКга тақдим этиш;
жорий йилнинг 5 майига қадар, ўтказилган II босқич (спорт мусобақасининг зонал қисми) бўйича маълумотномаларни (фотолавхалар билан) касаба уюшма МКга тақдим этиш топширилсин.
5. Касаба уюшма Марказий Кенгаши меҳнат муҳофазаси бўлими мудири (Д.А. Абдурахмонов)га ўтказилган спорт мусобақа бўйича маълумотларни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси жимоний тарбия ва спорт жамияти Марказий Кенгашига тақдим этиш ҳамда интернет тармоғидаги Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма веб-сайтига жойлаштириш топширилсин.
6. Касаба уюшма Марказий Кенгаши бош ҳисобчиси (М.Т. Розиқова)га:
спорт мусобақаларининг зонал қисмини молиялаштириш учун Тошкент шаҳар, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоят тармоқ касаба уюшма Кенгашлари томонидан тақдим этган харажатлар сметаларини текшириш, тасдиқлатиш ҳамда молиялаштириш;
спорт мусобақаларининг финал босқичига мўлжалланган пул маблағини тасдиқланган сметага асосан молиялаштириш топширилсин.
7. Мазкур қарорнинг ҳамда спорт мусобақасининг ўтказиш Низом талабларини бажарилишини назорат қилиш касаба уюшма Марказий Кенгаш раисининг ўринбосари А.М. Мадалимов зиммасига юклатилсин.
2012 й. ____ феврал № ______ сонли қарорига
Спорт мусобақасини ўтказишдан кўзланган мақсадлар:
касб-хунар коллежлар орасида спортни оммалаштириш ва ривожлантириш;
касб-хунар коллеж талабаларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш;
жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишларини ташкил этишда касаба уюшмаси қўмиталарини фаолиятини ошириш.
II. Спорт мусобақасининг ўтказишга раҳбарлиқ қилиш
Спорт мусобақасининг ташкиллаштириш ва уни ўтказишга умумий раҳбарлик қилиш касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг тузилган ташкилий қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Спорт мусобақасининг I-чи(спорт мусобақасининг саралаш қисми) ва II-чи(спорт мусобақасининг зонал қисми) босқичларида тайёргарлик кўриш ва ўтказишга раҳбарлик қилиш, жойларда тузилган ташкилий қўмиталар томонидан амалга оширилади.
Мусобақаларда ҳакамлик қилиш касб-хунар коллежларини жисмоний тарбия ва спорт ўқитувчилари томонидан амалга оширилади.
I босқич (саралаш қисми) |
худудларда жойлашган касб-хунар коллежлари спорт жамоалари ўртасида |
апрел ойининг биринчи ярмида |
II босқич (зонал қисми) |
Наманган шаҳрида (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари бўйича I босқич ғолиблари ўртасида); Самарқанд шаҳрида (Сурхандарё, Қарши, Навоий ва Самарқанд вилоятлари бўйича I босқич ғолиблари ўртасида); Урганч шаҳрида (Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилояти бўйича I босқич ғолиблари ўртасида); Тошкент шаҳрида (Тошкент шаҳри, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари бўйича I босқич ғолиблари ўртасида). |
апрел ойининг иккинчи ярмида |
III босқич (финал қисми) |
Тошкент шаҳрида (II босқич ғолиблари ўртасида) |
май ойида |
Жамоа таркиби – 9 кишидан кўп бўлмаган холда (дарвозабон + 4 майдон ўйинчиси, 2 захирадаги ўйинчи, мураббий ҳамда жамоа раҳбари (касб-ҳунар коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси ёки вилоят Кенгаш раиси)дан иборат.
Хар бир ўйин давом этиш муддати – 2 тайм 20 дақиқадан. Тайм оралигида – 10 дақиқадан танаффус.
Ўйинлар давра тизимида ўтказилади.
Жамоалар ўринлари жаъми ўйинлар бўйича энг кўп тўпланган очколар миқдори бўйича аниқланади.
Очколарни хисобланиши: ютуқ – 3 очко, дуранг – 1 очко, мағлубият – 0 очков.
Агар 2 та жамоаларнинг очколари тенг бўлган холда қўйидаги кўрсаткичлар эътиборга олиниб ғолиб аниқланади:
а) ўзаро ўйиндаги ғолиблик;
б) ўйинларда киритилган ва ўтказилиб юборилган тўплар нисбати;
в) энг кўп киритилган тўплар миқдори.
Агар финал ўйинларида асосий вақт дуранг натижа билан тугаланган холда, ўйиндан кегин пеналтилар белгиланади (3 маротаба)дан.
Ҳакамлик амалдаги мини-футбол қоидалар асосида ва ушбу Низом талабларини инобатга олган холда амалга оширилади. Бошқа ўзгаришлар хар бир ўйиндан олдин ўйин бош ҳаками билан келишилган холда тартибга солинади.
Қизил карточкага эга бўлиб ўйиндан чиқариб юборилган ўйинчи келгуси ўйинни ўтказиб юборади.
Волейбол бўйича (қизлар).
Жамоа таркиби – 10 кишидан кўп бўлмаган холда (6 майдон ўйинчиси, 2 захирадаги ўйинчи, мураббий ҳамда жамоа раҳбари (касб-ҳунар коллеж касаба уюшма қўмитаси раиси ёки вилоят Кенгаш раиси)дан иборат.
Ўйинлар давра тизимида ўтказилади ва уч партиядан ўйналади. Учинчи партия “тайм-брек” усули бўйича ўтказилади.
Уч ва ундан ортиқ жамоалар очколари тенг бўлганида имтиёз афзал кўрсаткичга эга бўлган жамоага кетма-кетлик асосида берилади. Унда биринчи навбатда:
а) ютуқ ва ютуқсиз партияларнинг афзалликдаги фарқи;
б) ютуқ ва ютуқсиз партиялардаги тўпларнинг афзалик нисбати инобатга олинади.
Ҳакамлик амалдаги волейбол қоидалар асосида ва ушбу Низом талабларини инобатга олган холда амалга оширилади. Бошқа ўзгаришлар хар бир ўйиндан олдин ўйин бош ҳаками билан келишилган холда тартибга солинади.
Жамоа раҳбарлари ҳакамлар қарорига таъзиқ етказишга ҳақли эмаслар ва ўйин вақтида иштироқчиларнинг интизоми учун тўла жавобгардирлар. Ҳар бир иштироқчи жамоа юқори интизомга риоя этишга, ҳамжиҳатлик асосида ҳаракат қилишга, рақиблар, ҳакамлар, ишқибозларга нисбатан ҳурмат сақлашга мажбурдирлар.
Жамоа ўйинга 15 дақика кечикган (чиқмаган, ўйинни сабабсиз тарқ этган) ҳолларда ушбу жамоага мағлубият ёзилади.
Y. Мусобақада қатнашувчи жамоаларни расмийлаштириш тартиби
Касб-хунар коллеж спорт жамоалари мусобақаларда иштироқ этиш учун мусобақа бошланишидан бир кун олдин ташкилий қўмитага ҳар бир спорт тури (алоҳида мини-футбол ва волейбол) бўйича ўрнатилган шаклида буюртма тақдим этадилар.
Буюртма тибиёт муассаса ва коллеж касаба уюшма қўмита раиси томонидан имзоланган ҳамда коллеж раҳбари томонидан тасдиқланган бўлиши шарт.
Нотўғри тузилган ва расмийлаштирилган буюртма берилган тақдирда бутун спорт жамоаси ташкилий қўмита томонидан мусобақадан четлаштирилади ва умуман иштироқ этмаган деб ҳисобланади.
Спорт мусобақаси иштироқчиси (коллеж талабаси)да паспорт (ксерокопия қилинган нусхаси қабул қилинмайди), касб-хунар коллежида ўқиятгалиги тўғрисида гувоҳнома ёки фотосурати ёпиштирилган ва коллеж раҳбари томонидан тасдиқланган маълумотнома бўлиши шарт.
Мусобақа даврида спорт жамоалар иштироқчилар орасида ёлланган профессионал спортчи ёки буюртмада кўрсатилган ўйинчини ўрнига бошқа (соҳта) ўйинчи иштироқ этаётгани аниқланган тақдирда бутун спорт жамоаси ташкилий қўмита томонидан мусобақадан четлаштирилади ва умуман иштироқ этмаган деб ҳисобланади.
Мусобақани I босқич ғолиблари (I, II ва III ўринларга эга бўлган спорт жамоалари) худудий Кенгаш таркибида тузилган ташкилий қўмиталар томонидан тақдирланади. Ғолибларни тақдирлаш учун диплом ва жамоавий соврин қиймати қуйидаги лимитларда белгиланади:
I ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 1 бараваригача;
II ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 0,8 бараваригача;
III ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 0,5 бараваригача.
Мусобақани II босқич ғолиблари (I, II ва III ўринларга эга бўлган спорт жамоалари) Тошкент шаҳар, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятлари касаба уюшма Кенгашлари таркибида тузилган ташкилий қўмиталар томонидан тақдирланади. Ғолибларни тақдирлаш учун диплом ва жамоавий соврин қиймати қуйидаги лимитларда белгиланади:
I ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 2 бараваригача;
II ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 1 бараваригача;
III ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 0,8 бараваригача.
Мусобақани III босқич ғолиблари (I, II ва III ўринларга эга бўлган спорт жамоалари) касаба уюшма Марказий Кенгаши таркибида тузилган ташкилий қўмиталар томонидан тақдирланади. Ғолибларни тақдирлаш учун диплом ва жамоавий соврин қиймати қуйидаги лимитларда белгиланади:
I ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 3 бараваригача;
II ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 2 бараваригача;
III ўрин учун - энг кам иш ҳақининг 1 бараваригача.
Жамоавий совриндан ташқари барча босқичларда иштироқ этган жамоа қатнашчилар(фақат ўйинчилар)нинг ҳар бири тегишли даражадаги медаль ва эсдалик совға билан тақдирланади. Медаль ва эсдалик совға қиймати қуйидаги лимитларда белгиланади:
I ўрин эгаллаган жамоа таркибида - энг кам иш ҳақининг 0,5 бараваригача;
II ўрин эгаллаган жамоа таркибида - энг кам иш ҳақининг 0,3 бараваригача;
III ўрин эгаллаган жамоа таркибида - энг кам иш ҳақининг 0,2 бараваригача.
Мусобақа ўйинларида фаол иштироқ этган ҳакамлар ташкилий қўмитанинг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирланади. Диплом ва эсдалик совға қиймати энг кам иш ҳақининг 1 бараваригача белгиланади.
Спорт мусобақасининг I босқичини ўтказишини тайёрлаш ва уни ўтказиши билан боғлик сарф-харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тармоқ касаба уюшмаси Кенгашлари ҳамда тармоқ тизимида бўлган касб-хунар коллежлари касаба уюшма қўмиталарининг зиммасига юклатилади.
Спорт мусобақасининг II босқичини ўтказишини тайёрлаш ва уни ўтказиши билан боғлик сарф-харажатлар (жу жумладан иштироқчиларни овқатлантириш, соврин ва совғалар билан тақдирлаш ва бошқалар) Тошкент шаҳар, Наманган, Самарқанд, Хоразм вилоятларини тармоқ касаба уюшма Кенгашлари таркибида тузилган ташкилий қўмиталар зиммасига юклатилади ҳамда касаба уюшма МК томонидан молиялаштирилгандан сўнг улар томонидан амалга оширилади.
Спорт мусобақасининг III босқичини ўтказишини тайёрлаш ва уни ўтказиш билан боғлик сарф-харажатлар (жу жумладан ётоқхона харажатлари, иштироқчиларни овқатлантириш, соврин ва совғалар билан тақдирлаш ва бошқалар) касаба уюшма МК таркибида тузилган ташкилий қўмита зиммасига юклатилади ҳамда МК ҳисобидан амалга оширилади.
Спорт мусобақасининг II-чи ва III-чи босқичларида иштироқ этиш билан боғлиқ сарф-харажатлар (мусобақалар ўтадиган жойларга келиб-кетиш, иштироқчиларини спорт формалари билан таъминлаш ва кунлик пул харажатлари) жўнатувчи ҳудудий Кенгашлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси МК Раёсатининг
2012 й. ____ феврал № ______ сонли қарорига
Қўмита раиси |
Турғунов О.Т. |
Марказий Кенгаш раиси |
Комиссия раиси ўринбосари |
Мадалимов А.М. |
МК раис ўринбосари |
Қўмита аъзолари |
Мирзажонов А. |
МК ташкилий ишлар бўлими мудири |
|
Абдурахмонов Д.А. |
МК меҳнат муҳофазаси бўлими мудири |
|
Розиқова М.Т. |
МК бош ҳисобчиси |
|
Худойбердиева Ш.Л. |
МК етакчи мутахассиси |
|
Мавлонов А.Ж. |
Тошкент шаҳар тармоқ касаба уюшма Кенгаши раиси |
|
Бурхонов Ш.Д. |
Самарқанд вилояти тармоқ касаба уюшма Кенгаши раиси |
|
Абдурахмонов И.Т. |
Наманган вилояти тармоқ касаба уюшма Кенгаши раиси |
|
Хаитов Р.Х. |
Хоразм вилояти тармоқ касаба уюшма Кенгаши раиси |
2012 й. ____ феврал № ______ сонли қарорига
Иштироқчилар сони мини-футбол бўйича – 9 киши х 4 жамоа = 36 киши, волейбол бўйича 10 киши х 4 жамоа = 40 киши. Жаъми – 76 киши.
Тошкент вилояти жамоаси (9 киши)дан ташқари.
Совриндор ўринлар |
Диплом ва жамоавий соврин қиймати |
Иштироқ этган жамоа қатнашчиларининг тегишли даражадаги медаль ва эсдалик совғалари қиймати |
Жаъми |
I ўрин |
62920 х 3 = 188 760 |
31460 х 15 = 471 900 |
660 660 |
II ўрин |
62920 х 2 = 125 840 |
18876 х 15 = 283 140 |
408 980 |
III ўрин |
62920 |
12584 х 15 = 188 760 |
251 680 |
Жаъми: |
377 520 |
943 800 |
1 321 320 |
Диплом ва эсдалик совға билан тақдирлаш учун харажат
Сурхондарё, Қарши, Навоий ва Самарқанд вилоятлари бўйича I босқич ғолиблари ўртасида; Урганч шаҳрида
08 10 2014
1 стр.
08 10 2014
1 стр.
Те же проекты «Мини-футбол – в школу», «Мини-футбол – в вузы» не зря сейчас претворяются в жизнь. Для многих детей в силу ряда причин и обстоятельств мини-футбол имеет даже приорит
14 12 2014
1 стр.
И беспристрастная статистика это подтверждает: наиболее массовый отряд составляют любители спортивных игр. Ну а из всех игр самым популярным является, конечно, футбол. И если играт
14 12 2014
1 стр.
Поезд ва станция радиоалоқаси қурилмаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш электрмеханиги
25 12 2014
4 стр.
Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг
13 10 2014
1 стр.
Бмттд/гэжнинг ҳамжамиятлар даражасида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича (ҲДИЎМ) ташаббуслари 2
14 12 2014
8 стр.
Инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
10 09 2014
1 стр.