Перейти на главную страницу
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.02 Ихтирога бўлган ҳуқуқ;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.04 Саноат намунасига бўлган ҳуқуқ]
62-боб. Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига бўлган ҳуқуқ)
1082-модда. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш
Ихтиро, фойдали модель ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқ патент берилган тақдирдагина муҳофаза қилинади.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига нисбатан қўйиладиган, патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган талаблар ҳамда патент идорасининг бундай ҳужжат бериш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади.
1083-модда. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланиш ҳуқуқи
Патент билан муҳофазаланган ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан ўз хоҳишича фойдаланишдаги алоҳида ҳуқуқ, шу жумладан муҳофазаланган ечимларни қўлланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш, патент билан муҳофазаланган технологик жараёнларни ўз ишлаб чиқаришида қўллаш, муҳофазаланган ечимга эга бўлган маҳсулотларни сотиш ёки сотишга таклиф этиш, тегишли маҳсулотларни четдан келтириш ҳуқуқи патент эгасига тегишлидир.
Патент эгасидан бошқа шахслар унинг рухсатисиз ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланишга ҳақли эмас, бундай фойдаланиш ушбу Кодекс ёки бошқа қонунга мувофиқ патент эгасининг ҳуқуқларини бузиш ҳисобланмайдиган ҳоллар бундан мустасно.
Патентланган ихтирони, фойдали модель ёки саноат намунасини қўлланган ҳолда маҳсулотни рухсатсиз тайёрлаш, қўлланиш, четдан олиб келиш, сотишга таклиф этиш, сотиш, фуқаролик муомаласига бошқа йўсинда киритиш ёки шу мақсадда сақлаш, шунингдек ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усулни қўлланиш ёхуд ихтиро патенти билан муҳофаза қилинаётган усул воситасидагина тайёрланган маҳсулотни фуқаролик муомаласига киритиш ёки шу мақсадда сақлаш патент эгаси алоҳида ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланади.
Бошқача ҳолат исботлангунга қадар маҳсулот патентланган усул билан тайёрланган ҳисобланади.
1084-модда. Патентга бўлган ҳуқуқни тасарруф этиш
Патент олиш ҳуқуқи, талабномани рўйхатдан ўтказишдан келиб чиқадиган ҳуқуқлар, патентга эгалик ҳуқуқи ва патентдан келиб чиқадиган ҳуқуқлар бошқа шахсга тўлиқ ёки қисман берилиши мумкин.
1085-модда. Муаллифлик ҳуқуқи
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига муаллифлик ҳуқуқи ва махсус ном бериш ҳуқуқи ихтиро, фойдали модель, саноат намунасининг муаллифига тегишлидир.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа шахсий ҳуқуқлар патентга асосланган ҳуқуқлар юзага келган пайтдан эътиборан вужудга келади.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси муаллифини қонун махсус ҳуқуқлар, имтиёзлар ва ижтимоий тусдаги афзалликлар билан таъмин этиши мумкин.
Талабномада муаллиф тариқасида кўрсатилган шахс бошқача ҳолат исботлангунга қадар муаллиф ҳисобланади. Ҳуқуқ юзага келишидан аввал мавжуд бўлган фактлар ва ҳолатларгина далил тариқасида жалб этилиши мумкин.
1086-модда. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасининг ҳаммуаллифлари
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси ҳаммуаллифларининг ўзаро муносабатлари улар ўртасидаги келишув билан белгилаб қўйилади.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасини яратишга ноижодий ёрдам бериш (техникавий, ташкилий ёки математик ёрдам, ҳуқуқларни расмийлаштиришга кўмаклашиш ва ҳоказолар) ҳаммуаллифликка сабаб бўлмайди.
1087-модда. Хизмат ихтиролари, фойдали моделлари, саноат намуналари
[СПиТ:
1.Муаллифлик ҳуқуқи / Хизмат ихтироси]
Ходим ўз хизмат мажбуриятларини ёки иш берувчидан олган аниқ топшириқни бажариш вақтида яратган ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига (хизмат ихтиросига) патент олиш ҳуқуқи, башарти бу улар ўртасидаги шартномада назарда тутилган бўлса, иш берувчига тегишли бўлади.
Хизмат ихтироси, фойдали модели, саноат намунаси учун муаллифга тўланадиган мукофот пули миқдори, тўлов шарти ва тартиби у билан иш берувчи ўртасидаги келишув билан белгилаб қўйилади. Келишувга эришилмаган тақдирда қарорни суд чиқаради. Башарти муаллиф ва иш берувчининг хизмат ихтироси, фойдали модели ёки саноат намунасини яратишга қўшган ҳиссасини аниқ белгилашнинг иложи бўлмаса, иш берувчи олган ёки оладиган фойданинг ярмисига бўлган ҳуқуқ муаллифники деб эътироф этилади.
1088-модда. Патентга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг шакли
Патентга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги (патентни бериш тўғрисидаги) шартнома ёзма шаклда тузилиши ва патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Уни ёзма шаклда тузишга ёки рўйхатдан ўтказиш талабига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади.
1089-модда. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунасидан фойдаланиш рухсатномасининг (лицензия- сининг) шакли
Лицензия шартномаси ва қўшимча лицензия шартномаси ёзма шаклда тузилади ва патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим. Уни ёзма шаклда тузишга ёки рўйхатдан ўтказиш талабига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади.
1090-модда. Патентни бузганлик учун жавобгарлик
Патентни бузиш патент эгасининг талаби билан тўхтатилиши, қоидабузар эса патент эгасига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт. Патент эгаси кўрилган зарар ўрнига қоидабузардан қоидабузарлик оқибатида олган даромадларини ундириб олишга ҳақлидир.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
63-боб. Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ
1091-модда. Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза қилиш
[СПиТ:
1.Селекция ютуқлари / Селекция ютуғи]
Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига (селекция ютуқларига) бўлган ҳуқуқлар патент берилган тақдирдагина муҳофаза қилинади.
Селекция ютуғига патент олиш ҳуқуқини вужудга келтирадиган талаблар ҳамда бундай патентни бериш тартиби қонун билан белгилаб қўйилади.
Селекция ютуқларига бўлган ҳуқуқлар ҳамда бу ҳуқуқларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, башарти ушбу бобнинг қоидалари ва қонунда ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса, ушбу Кодекснинг тегишинча 1084 –– 1090-моддалари қоидалари тадбиқ этилади.
1092-модда. Селекция ютуғи муаллифининг ҳақ олиш ҳуқуқи
Селекция ютуғининг патент эгаси бўлмаган муаллифи селекция ютуғидан фойдаланганлик учун патентнинг амал қилиш муддати давомида патент эгасидан ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
Селекция ютуғи муаллифига тўланадиган ҳақ миқдори ва тўлов шартлари у билан патент эгаси ўртасида тузиладиган шартномада белгилаб қўйилади.
1093-модда. Патент эгасининг ҳуқуқи
Селекция ютуғи патентининг эгаси селекция ютуғидан қонунда белгилаб қўйилган доирада фойдаланиш бўйича алоҳида ҳуқуққа эгадир.
1094-модда. Патент эгасининг мажбурияти
Селекция ютуғи патентининг эгаси ўсимликнинг тегишли нави ёки ҳайвонларнинг тегишли зотини патентнинг амал қилиш муддати давомида уларни рўйхатга олиш вақтида тузилган нав ёки зот тавсифида айтиб ўтилган белгилар сақлаб қолинадиган тарзда асраши шарт.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.06.00 Очилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан ҳимоя қилиш]
64-боб. Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш
1095-модда. Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш ҳуқуқи
[СПиТ:
1.Ахборот (ахборотлаштириш) / Ошкор этилмаган ахборот]
Учинчи шахсларга маълум бўлмаган техникавий, ташкилий ёки тижорат ахборотига, шу жумладан ишлаб чиқариш сирларига (ноу-хау) қонунан эга бўлиб турган шахс уни (ошкор этилмаган ахборотни), башарти ушбу Кодекснинг 98-моддасида белгилаб қўйилган шартларга риоя этилган бўлса, ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқига эга.
Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқи бу ахборотга нисбатан бирон-бир расмиятчиликни бажаришдан (уни рўйхатдан ўтказиш, гувоҳнома олиш ва ҳоказодан) қатъи назар вужудга келади.
Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш қоидаси қонунга мувофиқ хизмат ёки тижорат сири бўла олмайдиган маълумотларга (юридик шахслар тўғрисидаги, мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар ва мол-мулк хусусида тузилиб, давлат рўйхатидан ўтказиладиган келишувлар тўғрисидаги маълумотларга, давлат статистика ҳисоботи тариқасида тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳоказоларга) нисбатан татбиқ этилмайди.
Ошкор этилмаган ахборотни муҳофаза қилиш ҳуқуқи ушбу Кодекснинг 98-моддасида назарда тутилган шартлар сақланиб турган пайтга қадар амал қилади.
1096-модда. Ошкор этилмаган ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик
Ошкор этилмаган ахборотни қонуний асоси бўлмай туриб олган ёки тарқатган ёхуд ундан фойдаланаётган шахс бу ахборотга қонунан эга бўлиб турган шахсга ахборотдан ноқонуний фойдаланганлик натижасида етказилган зарарни тўлаши шарт.
[СПиТ:
1.Мулк ҳуқуқи. Ашёвий ҳуқуқлар / Инсофли эгалловчи]
Ошкор этилмаган ахборотдан ноқонуний фойдаланаётган шахс бу ахборотни уни тарқатишга ҳуқуқи бўлмаган шахсдан олган бўлса, ахборотни қўлга киритувчи шахс бундан бехабар бўлса ва буни билмаслиги керак бўлса (ахборотни инсофли эгалловчи), ошкор этилмаган ахборотнинг қонуний эгаси ахборотни инсофли эгалловчи ахборотдан фойдаланаётганлиги ноқонуний эканлигини билиб қолганидан сўнг ошкор этилмаган ахборотдан фойдаланганлик натижасида етказилган зарарларни қоплашни ундан талаб қилишга ҳақлидир.
Ошкор этилмаган ахборотга қонунан эга бўлиб турган шахс бу ахборотдан ноқонуний фойдаланаётган шахсдан ахборотдан фойдаланишни дарҳол тўхтатишни талаб қилишга ҳақлидир. Бироқ суд ошкор этилмаган ахборотни инсофли эгалловчи ундан фойдаланганда сарфлаган маблағларини инобатга олиб, бу ахборотдан ҳақ тўлаб олинадиган алоҳида лицензия асосида бундан буён ҳам фойдаланишига рухсат этиши мумкин.
Ошкор этилмаган ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларни мустақил тарзда ва қонунан олган шахс бу маълумотлардан, тегишли ошкор этилмаган ахборот эгасининг ҳуқуқларидан қатъи назар, фойдаланишга ҳақли ва бундай фойдаланиш учун унинг олдида жавоб бермайди.
1097-модда. Ошкор этилмаган ахборотни ноқонуний фойдаланишдан муҳофаза қилиш ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши
Ошкор этилмаган ахборотга эга бўлган шахс бу ахборот мазмунини ташкил этувчи маълумотларнинг ҳаммасини ёки бир қисмини лицензия шартномаси асосида бошқа шахсга бериши мумкин.
Лицензиат шартнома бўйича олган ахборотларнинг махфийлигини муҳофаза қилишга доир керакли чораларни кўриши шарт ва уни учинчи шахсларнинг ноқонуний фойдаланишидан муҳофаза қилишда лицензиарники сингари ҳуқуқларга эга. Шартномада ўзгача ҳол назарда тутилган бўлмаса, ахборотларнинг махфийлигини сақлаш мажбурияти, башарти тегишли маълумотлар ошкор этилмаган ахборот тариқасида қолаверса, лицензия шартномаси бекор бўлганидан кейин ҳам лицензиатнинг зиммасида бўлади.
65-боб. Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар, ишлар ва хизматларни шахсийлаштириш воситалари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.01.00 Фирма номи]
1-§. Фирма номи
1098-модда. Фирма номига бўлган ҳуқуқ
Юридик шахс товарларда, уларнинг идиши ва ўровида, рекламада, пешлавҳаларда, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда, босма нашрларда, расмий бланкаларда ва ўзининг фаолияти билан боғлиқ бошқа ҳужжатларда, шунингдек маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказилаётган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш вақтида фирма номидан фойдаланишда алоҳида ҳуқуққа эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик шахснинг фирма номи унинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Фирма номига бўлган ҳуқуқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан эътиборан юзага келади.
(1098-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикаси 2006 йил 18 сентябрдаги ЎРҚ-52-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 371-модда)
Юридик шахснинг фирма номи тегишли юридик шахсларни айнан бир деб ҳисоблашга олиб келиши мумкин бўлган даражада аввал рўйхатдан ўтказилган номга ўхшаб кетадиган бўлса, у рўйхатга олиниши мумкин эмас.
1099-модда. Юридик шахснинг фирма номидан товар белгисида фойдаланиш
Юридик шахснинг фирма номидан унга тегишли товар белгисида фойдаланилиши мумкин.
1100-модда. Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг амал қилиши
Юридик шахснинг белгиси тариқасида Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган номга бўлган алоҳида ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.
Чет давлатда рўйхатга олинган ёки умум эътироф этган номга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида ҳуқуқ қонунда назарда тутилган ҳоллардагина амал қилади.
Фирма номига бўлган ҳуқуқнинг амал қилиши юридик шахс тугатилиши билан ёки унинг фирма номи ўзгариши билан бекор бўлади.
1101-модда. Фирма номига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш
Юридик шахснинг фирма номига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш ва ўтказишга фақат юридик шахс қайта ташкил этилган ҳамда умуман корхона бошқа шахсга берилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Фирма номига бўлган ҳуқуқ эгаси бошқа шахсга ўзининг бу номидан фойдаланишга рухсат этиши (лицензия бериши) мумкин. Бироқ бунда лицензия шартномасида истеъмолчини чалғитиб қўйишни истисно этувчи чоралар шарт қилиб қўйилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.02.00 Товар белгиси (Хизмат кўрсатиш белгиси)]
2-§. Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси)
1102-модда. Товар белгисини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш
Товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) уни рўйхатдан ўтказиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Товар белгисига бўлган ҳуқуқ товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
(1102-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1103-модда. Товар белгисидан фойдаланиш ва унинг дахлсизлиги ҳуқуқи
Товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгаси ўзига тегишли белгидан фойдаланишда ва уни тасарруф этишда алоҳида ҳуқуққа эга. Товар белгисига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишдан иборат алоҳида ҳуқуқ ҳам товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир.
Товар белгисини Қонунда белгиланган тартибда ҳар қандай тарзда муомалага киритиш ундан фойдаланиш деб ҳисобланади.
Товар белгисини нашр этганда, уни кўпчилик олдида ижро этганда ёки ундан ўзгача тарзда фойдаланганда товар белгисининг ўзига ҳам, унинг белгиларига ҳам бирор-бир ўзгартишлар киритишга фақат унга бўлган ҳуқуқ эгасининг розилиги билан йўл қўйилади.
Товар белгисининг дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ товар белгисига бўлган ҳуқуқ эгасига тегишлидир.
(1103-модда Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрдаги 175-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 1-2-сон, 23-модда)
1104-модда. Товар белгисидан фойдаланмаганлик оқибатлари
Товар белгисидан у рўйхатдан ўтказилганидан кейин узрли сабабсиз узлуксиз беш йил давомида фойдаланилмаган тақдирда, унинг рўйхатдан ўтказилганлиги исталган манфаатдор шахснинг талаби билан бекор қилиниши мумкин.
Товар белгисидан фойдаланиш учун лицензия берилиши ундан фойдаланиш деб ҳисобланади.
1105-модда. Товар белгисига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши
Гувоҳномада кўрсатилган товарлар, ишлар ва хизматларнинг барча гуруҳларига ёки бир қисмига нисбатан товар белгисига бўлган ҳуқуқни унинг эгаси шартнома асосида бошқа шахсга бериши мумкин.
Товар белгисига бўлган ҳуқуқни, башарти у товар ёки унинг тайёрловчиси ҳақида чалғишга сабаб бўлиши мумкин бўлса, бошқа шахсга беришга йўл қўйилмайди.
Товар белгисига бўлган ҳуқуқнинг бошқа шахсга ўтиши, шу жумладан уни шартнома асосида ёки ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга бериш патент идорасида рўйхатдан ўтказилмоғи лозим.
1106-модда. Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартноманинг шакли
Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги ёки лицензия бериш ҳақидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши ва патент идорасида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Ёзма шаклга ва рўйхатдан ўтказиш талабига риоя этмаслик шартноманинг ҳақиқий эмас деб топилишига сабаб бўлади.
1107-модда. Товар белгисига бўлган ҳуқуқни бузганлик учун жавобгарлик
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс қоидабузарликни тўхтатиши ва товар белгисининг эгасига етказилган зарарни тўлаши шарт.
Товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шарт.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгилаб қўйилган талабларни бажаришнинг иложи бўлмаган тақдирда, тегишли товар йўқ қилиб ташланиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.15.00.00 Фуқаролик муомаласи қатнашчилари, товарлар ва хизматларни индивидуаллаштириш воситалари / 03.15.03.00 Товарнинг келиб чиқиш жойи]
3-§. Товар чиқарилган жой номи
1108-модда. Товар чиқарилган жой номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш
[СПиТ:
1.Шахсийлашириш воситалари / Товар келиб чиққан жой номи]
Товар чиқарилган жой номи уни рўйхатга олиш асосида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Мамлакат, аҳоли пункти, жой ёки бошқа жўғрофий объектнинг товарни белгилаш учун ишлатиладиган номи алоҳида хусусиятлари тамомила ёки асосан ана шу жўғрофий объектга хос табиий шароитлар ёки бошқа омиллар ёхуд табиий шароитлар ва бу омилларнинг ўзаро бирикмаси билан белгиланадиган товар чиқарилган жой номи (келиб чиқиш кўрсаткичи) деб эътироф этилади.
Жўғрофий объектнинг тарихий номи товар чиқарилган жойнинг номи бўлиши мумкин.
Гарчи жўғрофий объектнинг номи бўлса-да ёки шу номни ўз таркибига олган бўлса-да, аммо Ўзбекистон Республикасида муайян турдаги товарнинг у тайёрланган жой билан боғлиқ бўлмаган белгиси сифатида умумий истеъмолга кириб кетган белги товар чиқарилган жой номи деб эътироф этилмайди ва ушбу параграф қоидаларига мувофиқ ҳуқуқий муҳофаза мақсадларида рўйхатдан ўтказилмайди. Бироқ бу ҳол бундай номдан инсофсизлик билан фойдаланиш натижасида ҳуқуқи бузилган шахсни ўз ҳуқуқларини қонунда назарда тутилган бошқача усуллар билан муҳофаза қилиш имкониятидан маҳрум этмайди.
Товар чиқарилган жой номини патент идораси рўйхатдан ўтказади.
Рўйхатга олиш асосида товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома берилади.
Рўйхатга олиш, гувоҳнома бериш, рўйхатга олишни ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда рўйхатга олиш ва гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиш тартиби ва шартлари қонун билан белгилаб қўйилади.
1109-модда. Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи
Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс бу номни товарда, идиш ва ўровда, рекламада, босма маълумотномаларда, ҳисобварақларда ишлатиш ҳамда ушбу товарнинг фуқаролик муомаласига киритилиши муносабати билан жой номидан бошқача тарзда фойдаланишга ҳақлидир.
Товар чиқарилган жойнинг номи ушбу Кодекс 1108-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида айтиб ўтилган талабларга жавоб берадиган товарни белгилаш учун бир неча шахс томонидан ҳам биргаликда, ҳам бир-биридан мустақил тарзда рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи ана шу шахсларнинг ҳар бирига тегишлидир.
Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга, уни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги бошқа битимларга ва уни лицензия асосида фойдаланиш учун беришга йўл қўйилмайди.
1110-модда. Товар чиқарилган жой номини ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза этишнинг амал қилиш соҳаси
Ўзбекистон Республикасида унинг ҳудудидаги товарлар чиқарилган жойларнинг номлари ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
Бошқа давлатдаги товар чиқарилган жой номи, башарти бу ном товар чиқарилган мамлакатда, шунингдек ушбу Кодексга мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Патент идорасида рўйхатдан ўтказилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилинади.
1111-модда. Товар чиқарилган жой номидан қонунга хилоф фойдаланганлик учун жавобгарлик
Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар бу номдан қонунга хилоф фойдаланаётган шахсдан номдан фойдаланишни тўхтатиш, товардан, унинг идиши ва ўровидан, бланкалар ва бошқа ҳужжатлардан қонунга хилоф фойдаланилаётган номни ёки ном билан адаштирадиган тарзда жуда ўхшаш белгини йўқотишни, тайёрлаб қўйилган ном тасвирларини ва ном билан адаштирадиган тарзда ўхшаш белгиларни йўқ қилиб ташлашни, башарти бунинг иложи бўлмаса товарни ва (ёки) идиш ва ўровни олиб қўйиш ҳамда йўқ қилиб ташлашни талаб қилишга ҳақлидир.
Товар чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс бу ҳуқуқни бузувчидан ўзига етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мерос ҳуқуқи]
V бўлим. Ворислик ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.16.00.00 Мерос ҳуқуқи / 03.16.01.00 Умумий қоидалар]
66-боб. Ворислик тўғрисидаги умумий қоидалар
1112-модда. Ворислик асослари
Ворислик васият ва қонун бўйича амалга оширилади.
Қонун бўйича ворислик васият мавжуд бўлмаса ёхуд бутун мероснинг тақдирини белгиламаса, шунингдек ушбу Кодексда белгиланган бошқа ҳолларда амалга оширилади.
1113-модда. Мерос таркиби
[СПиТ:
1.Ворислик ҳуқуқи / Мерос таркиби]
Мерос очилган пайтда мерос қолдирувчига тегишли бўлган, унинг ўлимидан кейин ҳам бекор бўлмайдиган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар мерос таркибига киради.
Мерос қолдирувчининг шахси билан чамбарчас боғлиқ бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлар:
юридик шахс ҳисобланган тижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларга аъзолик, уларда иштирок этиш ҳуқуқлари, агар қонун ёки шартномада бошқа ҳол белгиланган бўлмаса;
ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарар учун товон ундириш ҳуқуқи;
алимент мажбуриятлари туфайли юзага келган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар;
меҳнат ва ижтимоий таъминот тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асосида пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар олиш ҳуқуқи;
мулкий ҳуқуқлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий номулкий ҳуқуқлар мерос таркибига кирмайди.
Мерос қолдирувчига тегишли бўлган шахсий номулкий ҳуқуқлар ва бошқа номоддий бойликлар меросхўрлар томонидан амалга оширилиши ва ҳимоя қилиниши мумкин.
1114-модда. Умумий биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни мерос қилиб олиш
Умумий биргаликдаги мулк иштирокчисининг ўлими умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқдаги унинг улушини аниқлаш ва ушбу Кодекснинг 226-моддасида белгиланган тартибда умумий мол-мулкни тақсимлаш ёхуд ундан вафот этган иштирокчининг улушини ажратиш учун асос бўлади. Бу ҳолда мерос вафот этган иштирокчининг улушига тўғри келадиган умумий мол-мулкка нисбатан очилади, мол-мулкни натура ҳолида тақсимлашнинг имкони бўлмаганида эса — бундай улушнинг қийматига нисбатан очилади.
Умумий биргаликдаги мулк иштирокчиси умумий мол-мулкка бўлган ҳуқуқдаги ўз улушини васият қилишга ҳақлидир, бу улуш унинг вафотидан кейин ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ аниқланади.
1115-модда. Деҳқон хўжалиги ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини мерос қилиб олиш
Деҳқон (фермер) хўжалиги ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини мерос қилиб олиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, ушбу Кодекс қоидалари билан тартибга солинади.
1116-модда. Мероснинг очилиши
Мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади.
Мерос қолдирувчининг ўлган куни (зарурат бўлганда пайти ҳам), у вафот этган деб эълон қилинганда эса, агар суднинг қарорида бошқа муддат кўрсатилган бўлмаса, вафот этган деб эълон қилиш тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирадиган кун мерос очилган вақт деб ҳисобланади.
Агар биридан кейин бошқаси мерос олишга ҳақли бўлган шахслар бир календарь сутка (йигирма тўрт соат) ичида вафот этган бўлсалар, улар бир вақтда вафот этган деб ҳисобланадилар, мерос уларнинг ҳар биридан кейин очилади ва улардан ҳар бирининг меросхўрлари ворисликка чақириладилар.
1117-модда. Мероснинг очилиш жойи
[
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 37-сон, 408-модда; 2006 й., 37-38-сон, 371-модда; 39-сон, 385-модда; 2007 й., 3-сон, 21-модда, 37-38-сон, 377-модда, 52-сон, 533-мод
07 10 2014
26 стр.
Ушбу єонун Ўзбекистон Республикасининг халєаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиб туриш ва денонсация єилиш тартибини белгилайди
14 10 2014
1 стр.
Хўжалик суди иєтисодиёт соіасида вужудга келадиган, ушбу Кодекс ва бошєа єонунлар билан ўзининг ваколатига киритилган низолар іамда бошєа ишларни іал єилиш йўли билан одил судловни
14 10 2014
8 стр.
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади
16 12 2014
1 стр.
Ушбу Қонуннинг мақсади тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига доир муносабатларни тартибга солишдан иборат
14 10 2014
3 стр.
Республикаси єонун іужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда бажариш маєсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маікамаси іузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мув
17 12 2014
1 стр.
Республикаси єонун іужжатлари тўплами, 2010 йил, 35-36-сон, 309-модда билан тасдиєланган "Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси іузуридаги "Ижод" фо
09 10 2014
1 стр.
Граждандык кодекстин экинчи бөлүгү 1998-жылдын 1-мартынан баштап кр 1998. 05. 01 №2 Мыйзамы менен колдонууга киргизилген
07 10 2014
35 стр.