Талабалар билимини баҳолашда қуйидаги намунавий мезонлар инобатга олинади.
Балл
|
Бахо
|
Талабанинг билим даражаси
|
86-100
|
Аъло
|
Хулоса ва қарор қабул қилиш.
Ижодий фикрлай олиш.
Мустақил мушохада юритиш.
Амалда қўллай олиш.
Мохиятини тушунтириш
Билиш, айтиб бериш.
Тасаввурга эга бўлиш.
|
71-85
|
Яхши
|
Мустақил мушохада юритиш.
Амалда қўллай олиш.
Мохиятини тушунтириш
Билиш, айтиб бериш.
Тасаввурга эга бўлиш
|
55-70
|
Қониқарли
|
Мохиятини тушунтириш
Билиш, айтиб бериш.
Тасаввурга эга бўлиш
|
0-54
|
Қониқарсиз
|
Аниқ тасаввурга эга бўлмаслик
Билмаслик.
|
Тест саволлари
-
Кийим-бош матолар турлари
Юпқа, қалин
Рангли, рангсиз
Юпқа, рангли
Қалин, рангсиз
-
Кийим-бош матолар таркибига қараб қуйидагиларга бўлинади
Ипак, жун
Табиий, сунъий
Жун,сунъий
Ипак, табиий
3.Газламанинг асосий физикавий хоссаси
Қалинлиги,юпқалиги
Намлиги,
Қуруқлиги
Сув ўтказувчанлиги
4. Газлама зичлиги нима
1 куб см газламанинг массаси
1 кв м газламанинг массаси
1метр газлама оғирлиги
5 метр газлама оғирлиги
5. Газламанинг қалинлиги қанча
0,1 мм дан 10см гача
1см дан 5 смгача
3 см дан 6 смгача
7см дан 8 смгача
6.Юпқа пахта толали газлама зичлиги
0.2 г куб см
0,15 г см
0,1 см
40см
7.Қалин пахта толали газлама зичлиги
0,15-0,2 г см куб
40 см куб
О,7 см куб
0,9 см куб
8.Ипак толали газламанинг зичлиги
0,1-0,15 г/см куб
0,15-0,2 г см куб
40 см куб
О,7 см куб
9.Жунли мато зичлиги
0,1-0,18 г см куб
0,15-0,2 г см куб
40 см куб
О,7 см куб
10.Табиий мўйна зичлиги
0,1г см куб
0,15-0,2 г см куб
40 см куб
О,7 см куб
11.Қалин пахта толали газлама ғоваклиги
50-70%
13-14%
15-17%
20-30%
12. Ипак толали газлама гигроскопиклиги
18-20%
40-45%
25-30%
50-70%
13.Юпқа пахта толали газламанинг хаво ўтказиши
0,3-0,5 сек
0,1-0,2 сек
40-70 сек
0,2-3сек
14. Табиий мўйна ғоваклиги
94-96% дан кам
94-96% дан кўп
78-92%
80-82%
15. Жунли мато ғоваклиги
78-92% дан кам
80-85% дан кўп
94-96%
80-86%
16.Жунли матонинг сув тутиши
45-50%
30-60%
10-12%
60-66%
юқумли касалликлар бўлимлари .
Юқумли касалликларни камайтириш ва уларни самарали даволаш учун юқумли касаликка чалинган беморларни ўз вақтида шифохонага ёткизиш, касалхона ичи инфекциясини олдини олиш, беморларни қабул қилишдаги ўзига хос хусусиятларга амал қилиш, санитария тартиби ва юқумли касаллик бўлимида хизмат қилувчи ҳодимларнинг шахсий гигиена қоидаларига мунтазам риоя қилишлари муҳим аҳамиятга эгадир. Юқумли касалликлар бўлимининг режалаштирилиши ва у ерда санитария-гигиена тартибининг сифатини баҳолашдаги асосий мезонлардан бири шу касалхонанинг куннинг ҳарқандай вақтида ҳам беморларни ҳеч сўзсиз қабул қилиши, уни изоляция қилиш ва даволаш хисобланади.
Юқумли касалликлар шифохонасининг оқилона режалаштириш асослари ва ундаги санитария тартиби ва қоидалари аллақачон ишлаб чиқилган.
19311-1933 йиллардаёқ даволаш муассасларининг қурилиш режаларида кўрсатилганидек, юқумли касалликлар шифохонасининг асосий функционал бўлинмалари - қабул қилиш ва кўриш бўлими, изолятор, стационар бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Замонавий юқумли касалликлар шифохонаси юқорида баён этилган вазифаларни бажарилишини таъминлай оладиган ҳолда қурилиши керак.
Беморларни қабул қилиш касалхона қошидаги кўриш боксларида амалга оширилиб, улар қуйидагича хисоб-китоб қилинади:
-бўлимдаги 30 та койкага 1 та бокс
-бўлимдаги 30-60 та койкага 2 та бокс
-бўлимдаги 60- 100 та койкага 3 та бокс
-бўлимдаги койкалар сони 100 тадан ортиқ бўлса, умумий койкалар
сонининг 3% миқдорида бокслар ташкил қилинади.
Қабул бўлими таркибида беморларни санитария кўригидан ўтказиш, ювинтириш, кийинтириш (сан.пропускник) хоналарининг ташкил этилиши шарт ва у бўлимдаги беморлар ва ҳодимлар учун хизмат кўрсатади. Беморларнинг ифлосланган кийимларини, кўрпа-ёстиқ анжомларини сақлаш учун алоҳида хона ташкил этилиши керак.
Палаталар бўлимидаги муҳим вазифалардан бири касалхона ичи инфекциясини олдини олиш хисобланади. Касалхона ичи инфекцияси билан зарарланишни олдини олиш учун ишончли қурилиш бўлиб, бокслар хисобланади (бокснинг тузилиши ва таркибига доир расмни кўрсатиш).
Бокс - бу бирнеча хоналар мажмуаси бўлиб (беморлар учун ташқаридан кириш тамбури, хожатхона-ваннахона, палата, шлюз), беморни бошқа инфекция билан оғриган беморлардан ажаратиш мақсадида ташкил этилган. Шлюз боксни бўлимнинг марказий йўлаги билан боғловчи хонадир. Бемор боксга ташки кириш тамбури орқали киради, тиббий ҳодимлар эса бемор билан шлюз орқали алоқада бўладилар. Шунинг учун шлюзда қўл ювиш чиғаноғи, халатлар учун
Шкаф, боксга овқат киритиш ва сақлаш учун столлар билан жиҳозланади. Ярим бокс - ҳудди боксдаги хоналар мажмуасидан иборат бўлиб, фақат ташқи кириш тамбурининг йўқлиги билан фарқ қилади, Яримбокслардан ташкил топган секцияда беморлар фақат шу турдаги касаллик бўйича даволаниши мумкин.
Бокс ва яримбокслардаги койкалар сони 2 тадан ошмаслиги керак. Санитария қонунлари ва қоидаларига мувофиқ бокс ва яримбоксларнинг катталиги 1 та койка учун 22 кв.м.ни, 2 та койка учун 27 кв.м.ни ташкил этиши керак.
Бундан ташқари беморларни 3-4 ўринли палаталарга ҳам жойлаштириш мумкин, бундай шароитда палаталар секциясининг ҳаммаси бир турдаги касалликка мўлжалланган бўлади (гуруҳлаб изоляция қилиш принципи).
Палаталар бўлими битта ёки бирнечта палаталар секциясига мўлжаллаб режалаштирилади ва унинг таркибида бокс, яримбокс ва палаталар бўлиб, уларнинг нисбати бўлимдаги койкалар сони билан белгиланади (жадвал).
Палаталарнинг номлари
|
Бўлимдаги ўринлар (койкалар сони)
|
15
|
30
|
60
|
100
|
400
|
|
1 ўринли бокс %
|
100
|
50
|
25
|
15
|
5
|
|
2 ўринли бокс
|
-
|
50
|
25
|
25
|
15
|
|
1 ўринли яримбокс
|
-
|
-
|
15
|
4
|
5
|
|
2 ўринли яримбокс
|
-
|
-
|
35
|
16
|
15
|
|
Палаталар
|
-
|
-
|
-
|
40
|
60
|
|
Бокс ва ярим бокслардан фойдаланиш, юқумли касалликка чалинган беморларни 2 босқичли госпитализация қилишдан ҳоли этади. 2 босқичли госпитализация қилишда беморлар ташхиз аниқлангунча қабул бўлими қошидаги қабул қилиш-кўриш боксларида турадилар, ташхис аниқлангандан сўнг палаталар секциясига ўтказиладилар. Бизнинг республикамиздаги жуда кўп юфумли касалликлар шифохоналари намунавий лойиҳалар асосида қурилган биноларда жойлаштирилмаганлиги сабабли, бундай касалхоналарда 2 босқичли госпитализация қилиш ўз қийматини хозирги кунгача йўқотган эмас.
1 босқич - беморни қабул қилиш-кўриш боксида ташхис аниқлангунча ёки касалликнинг яширин даври ўтгунча сақлаш учун ташкил қилинади
2 босқич - беморни палаталар бўлимига ўтказиш яъни шу касалликка доир палата ёки бокс ва ярим боксларга жойлаштириш.
Бўлимда касалхона ичи инфекциясини олдини олиш учун хоналарни оқилона шамоллатишнинг аҳамияти жуда катта (боксларда - ҳаво берувчи ва ҳавони суриб олувчи шамоллатиш тури ташкил қилиниб, бунда ҳавони сўриб олиш ҳажми бериладиган ҳаво ҳажмидан устун бўлиши талаб этилади). Бундан ташқари хоналарни мунтазам хўлланган латта билан артиш, юмшоқ инвентарларга ўз вақтида ишлов бериш, ҳодимлар томонидан шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиниши жуда муҳимдир.
Беморларнинг овқатланишини ташкил этишда бу бўлим юқумли касалликларга мўлжалланганлиги сабабли шахсий идиш-товоқларни ва бўлим ошхонасига таалуқли бўлган инвентарларни алоҳида ювиш ва стерилизация қилишга қаттиқ эътибор қаратилиши лозим, бунинг учун идишларни ювиш учун алоҳида хона ташкил этилиши керак. Ошхона идишлари бўлимдан ташқарига чиқарилишига рухсат этилмайди.
Юқумли касалликлар бўлимига кўйиладиган асосий талаблардан бири шундан иборат-ки, бўлимда хосил бўладиган чиқинди сувларни умумий канализацияга чиқаришдан олдин албатта зарарсизлантирилади, шу билан бир қаторда қаттиқ чиқиндиларни ҳам умумий контейнерларга ташлашдан олдин уларни зарарсизлантириш талаб этилади.
Шундай қилиб, биз бугунги маърузамизда асосий ихтисослаштирилган бўлимларнинг қурилиши, жиҳозланимши ва унда санитария тартибининг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқдик ва касалхоналарда ўрнатиладиган даволовчи-ҳимояловчи тартибнинг барча элементларини таъминлашга қаратилган саволларни баҳоли қудрат ёритган бўлдик.
Айтиб ўтилган маълумотларнинг барчаси беморларни тез ва сифатли даволашга қаратилган шароитлар хисобланади. Шу билан бир қаторда шу нарсани доимо ёдда сақлаш керак-ки, касалхоналарнинг тузилиши, жиҳозланиши, улардаги иш тартиби қоидаларига риоя қилиш фақатгина беморлар учунгина эмас, балки тиббий ходимлар учун ҳам аҳамиятлидир, чунки улар меҳнатининг самарадорлиги ва кўпинча уларнинг саломатлиги шу ерда яратилган менат шароитининг қай тарзда ташкил этилганлигига бевосита боғлиқ бўлади.
<предыдущая страница