Перейти на главную страницу
Мавзуни асослаш ва ишлаб чикаришга оид кимёвий омилларга гигиеник характеристика.
Ишлаб чикариш мухитидаги кимёвий омиллар жуда куп учрайдиган омиллар гурухини ташкил этиб, замонавий санаот корхоналарида 60 мингдан ортик турли хилдаги ва куринишдаги кимёвий моддалардан иборат. Бу моддалар корхоналар учун хом-ашё махсулотлари, ёки ишлаб чикариш жараёнида хосил буладиган оралик махсулотларга доир кимёвий моддалар ва ёки корхонанинг якуний махсулоти булиши мумкин.
Мазкур маърузамиз учун белгиланган вакт айрим турдаги кимёвий моддалар йки уларнинг гурухларига алохида гигиеник харарктеристика беришга имкон бермайди. Шунинг учун ана шу кимёвий моддаларнинг ишчилар организмига таъсир этиш асосларига доир маълумотларнигина ва уларнинг зарарли таъсирини олдини олишга кратилган тадбирлар гурухигагина тухталамиз.
Кимёвий моддаларнинг физикавий ва кимёвий хоссаалри, агрегат холатлари ва технологик жараённинг табиатига мувофик улар ишчилар организмига турли йуллар билан кириши мумкин.Энг мухим кириш йули ингаляцион яъни нафас йули оркали кириш хисобланади, чунки жуда куп холатларда кимёвий моддалар билан ишлаш жараёнида ишчи зонаси хавоси ана шу кимёвий моддалар билан ифлосланган булади. Бунинг устига саноат захарларининг ингаляцион йул оркали тушишидаги таъсири ёркинрок номоён булади. Кимёвий моддалар нафас оркали организмга кирганда, упка оркали бевосита конга утади ва жигар тусигини четлаб утиб хужайра , тукима ва органларнинг фаолиятига таъсир курс атади. Бирок кимёвий моддаларнинг ишчилар организмига per os яъни огиз бушлиги ёки шикастланмаган бадан териси оркали тушиши мумкинлигини ҳам инкор этиб мумкин эмас.
Кимёвий моддалар организмга тушгандан кейин биринчи соатларда организмда у ёки бу нисбатда бирхилда таркалади, кейинчалик эса уларнинг кайта таксимланиши таксимланиши натижасида моддалар орган ёки тукималарда тупланиши кузатилади. Организмда кимёвий моддаларнинг аксарият кисми оксидланиш, кайталаниш, метилланиш, декабонсизланиш жараёнлари туфайли зарарсизланади. Бу жараёнларнинг купчилиги жигар тукимасида содир булганлиги сабабли, айнан шу орган купрок зарарли таъсирга дучор булади. Кимёвий моддаларнинг айрим кисми организмдан узгармаган холда чикариб юборилади, кимёвий моддаларнинг организмдан чикарилиши ёки метаболик жараёндан хосил буладиган моддаларнинг чикарилиши ҳам жигар оркали амалга оширилади. Айрим турдаги моддаларгина тер безлари, упка, чикарув йуллари, сулак безлари оркали чикарилиши мумкин, Алохида айтиш лозим-ки, айрим ёгда эрувчи моддалар она сути оркали чикарилиб бола организмига утиши ҳам мумкин.
Кимёвий модданинг табиати, модданинг дозаси ва унинг таъсир этиш муддатига боглик холда организмда уткир, оралик, сурункали захарланиш холатларини, ёки модданинг специфик таъсир самараси келиб чикиши мумкин.
Захарланган холатнинг юзага келиши бир катор гигиеник характеристикаларга боглик боглик холда булиши ҳам мумкин: модданинг сувда ёки ёгда эрувчанлиги, баркарорлик даражаси, кумулятивлик хусусияти, захарлилик синфи ва дозаси.
Кумуляция - кимёвий модданинг организмда тупланиши демакдир. Шунга мувофик моддий ва функционал кумуляциялар фаркланади. Моддий кумуляция - маълум бир модданинг организмда тупланишини билдирса, функционал кумуляция - модданинг таъсир самарасини курсатади. Моддий кумуляция купрок кимёвий модданинг баркарорлигига боглик булса, функционал кмуляция модданинг захарлилик даражасига богликдир.
Организм учун хавфлилик даражаси буйича шу модданинг барча гигиеник таърифларини инобатга олган холда барча саноат захарларини 4 та захарлилик синфига булиш кабул килинган (жадвал):
1 класс - ута хавфли моддалар
11 класс - юкори хавфли моддалар
Ш класс - уртача хавфли моддалар
1У класс - кам хавфли моддалар
Хавфлилик синфини аниклаш учун бир катор токсикологик параметрлардан фойдаланилади: ЛД50 , CL50 (уртача улим чакирувчи доза ёки концентрация), Ккум (кумулятивлик коэффициенти), ҳамда РЭК кийматлари. Буларнинг ҳаммаси токсикологик тажрибалар асосида хисоблаб топилган кийматлардир. Мас., ЛД50 ги 15 мг/кг ва ундан кам булган мимёвий моддалар 1-синфга доир хавфлилик гурухига, 15-159 мг/кг атрофида булса - 11 синфга, 151-5000 мг/кг булса - Ш синфга, 5000 мг/кг дан ортик булса -!У хавлилик синфига таалукли булади.
Ута юкори кумулятивлик хусусиятига эга булган моддалар 1 синфга, юкори кмулятивлик хоссасига эга булган моддалар- 11 синфга, уртача кумулятивлик хусусиятига эга булган моддалар Ш синфга ва паст кумумлятивлик хоссасига эга булган моддалар 1У синфга таалуклидир.
Саноат захарларининг хавфлилик даражасини бахоланганда аёллар ва болалар организминининг юкори даражадаги сезгирлик холатларини хисобга олиш зарурий хисобланади. Айрим моддалар мас., марганец ва бор моддаларига нисбатан эркаклар организми юкори сезгирликни номоён килади.
Захарли моддаларнинг таъсир этиш самараси юкори харорат ва юкори намлик шароитларида ва бир вактнинг узида юкори даражадаги шовкин ва тебраниш таъсир этганда жуда юкори булади. Шу билан бирга огир жисмоний мехнат бажарганда ҳам саноат захарларининг таъсир этиш самараси жуда юкори булиши тасдикланган.
Ишлаб чикариш мухитида саноат захарлари одатда комбинациялашган (бириккан) холда таъсир курсатади, бунинг окибатида турли куринишдаги таъсир самаралари номоён булади: кушилган таъсир (оддитив самара), таъсир смарасининг кучайиши (потенцирование), антогонизм (таъсир самарасининг пасайищи), бир-бирига боглик булмаган таъсир кабилар.
Саноат захарларининг умумзахарли таъсирларини олдини олиш тадбирларининг асосийлари куйитдагилардан иборат (жадвал):
-захарли моддани иложи борича кам захарли модда билан алмаштириш (мас., босмохналарда кургошин урнига рухдан фойдаланиш);
-технологик жараёнларни такомиллаштириш (мас., буюмларга ишлов бериш усулларини узгартириш, технологик жараёнларни автоматлаштириш, ёпик туркумдаги технологияларни куллаш);
-иш хоналарини окилона режалаштириш ва жихозлаш;
-ишчи зонаси ва иш хоналар хавосини окилона шамоллатиш (махаллий, умумий);
-кимёвий моддаларни гигиеник регламентлаш ва иш жойларидаги хаво таркибидаги захарли модданинг микдорини назорат килиб бориш (СанК ва М китобчасини номойиш килиш, иш жойидаги хаво мухитида кимёвий моддаларнинг РЭК риоя килиш кабилар);
-шахсий химоя воситалардан унумли фойдаланиш (махсус кифимлар, лозим булганда махсус респираторлар ва противогазлар);
-ишчиларни тиббий куриклардан утказиб туриш;
-саноат захарлари бор булган корхоналарга ва касбларга хомиладо ва эмизувчи аёлларни куймаслик.
Ишлаб чикаришга доир омилларнинг специфик таъсирларига гигиеник
характеристика
Юкорида курсатиб утилганидек, айрим турдаги саноат захарлари умумзахарли таъсир самарасидан ташкари специфик таъсир курсатиш хусусиятига ҳам эгадир - аллергенли, канцерогенли, мутагенли, тератогенли, эмбриотоксик таъсир кабилар.
Саноат аллергенлари (жадвал) - бу шундай моддалар-ки, улар организмга тушгандан сунга, маълум муддатлардан сунг организмни аллергизация холатига олиб келади, Аллергенлик хусусиятига купинча юкори молекулали органик бирикмалар эга булади, аммо маълумки купгина куйи молекулали моддалардан тортиб, токи айрим кимёвий элементларнача ана шундай таъсир курсатиш хусусиятига эгадирлар, мас., кобальт, никель бирикмалари (Co Ni ) . Шак-шубхасиз-ки бу моддалар организмда гаптенлик вазифасини утайдилар, хужайралардаги оксил молекулалари билан бирикиб мураккаб комплекслар хосил киладилар, бу моддалар уз урнида организмни аутоаллергизация холатига олиб келади. Ишчилар организмида юзага келадиган аллергик холатлар тез содир буладиган ва секинлик билан юзага келадиган аллергик реакциялар куринишида номоён булиши мумкин. Тез содир буладиган аллергик реакцияларга бронхиал астма, ангионевротик шиш, эшак еми ва секинлик билан юзаага келадиган аллергик реакцияларга -дерматилар, экземани киритиш мумкин. Бундай реакцияларнинг келиб чикишида наслдан-наслга утувчи мойиллик, нейроэндокрин каслликлар ва шахсий мойиллик холатлари катта аҳамиятга эгадир.
Касбий аллергозларнинг профилактикаси жуда мураккабдир, чунки аллергияни шаклланишида ёки айрим холларда аллергик реакцияларни келиб чикишида жуда кичик микдорлардаги аллергенларнинг таъсири ҳам етарли булиб колади.Бундай вазиятларни олдини олиш учун аллергик таъсир курсатиувчи моддаларнинг узини ва гурухини ёки гурухини аниклаш ва организмни десенсибилизациялаш жуда мухимдир ёки булмаса шу организмни аллергенлар билан буладиган алокаси умуман барҳам бериш зарур (иккиламчи профилактика).
Бирламчи профилактик тадбирларни утказиш учун умумий хисобланган тадбирлардан ташкари яна ишчиларга кимёвий моддаларнинг таъсир этиш мумкинлигини камайтиришга каратилган тадбирлар (умумзахарли таъсирларни олдини олишга каратилган тадбирлар каби) дан ташкари ишчиларни ишга кабул килишда уларнинг аллергияларга мойиллик холатларини текшириш керак булади.
Айрим турдаги кимёвий ишлаб чикариш омиллари узок муддатлардан сунг юзага келадиган таъсир самарасини номоён килади, яъни патологик узгаришлар бу моддаларнинг таъсир этганидан сунг тезликда юзага келмай, балки таъсир этилгандан маълум муддат утгандан сунг номоён булиши мумкин. Ана шундай узок муддатдан сунг юзага келадиган самаралар каторига канцерогенли, муиагенли, тератогенли таъсирларни курсатиш мумкин.Айрим холларда тератогенли таъсирни эмбриотоксик таъсир деб ҳам аталади.
КАНЦЕРОГЕНЛИ таъсир - бу кимёвий моддаларнинг хавфли усмаоарни келтириб чикариш хусусиятидир. Саноат канцерогенлари куп ва хилма-хилдир (жадвал). Бутун дунё согликни саклаш Ташкилоти таркибига кирувчи МАИР гурухининг таснифига кура (1982) барча канцерогенлик хусусиятига эга булган моддалар икки гурухга булинади (жадвал):
1 - одам организми учун канцерогенли таъсири аникланган моддалар ;4-аминодифенил, маргумуш ва унинг бирикмалари, асбест, бензол, бензидин, хлорметилметалли эфир, хром ва унинг бирикмалари, 2-нафтиламин, курумкатронлар, минерал ёгларо, винилхлорид ва б.к.
11 гурух - одам организми учун канцерогенли хусусияти булиши мумкин булган моддалар. Бу гурухга кирувчи моддалар яна 2 гурухга булинади:
11-а - одлам организми учун канцерогенли хусусияти юкори булган моддалар (акрилонитрил, бенз(а)пирен, бериллий, диэтилсульфат, 0-толуидин, нитрозоаминлар ва б.к.);
11-б - одам организми учун канцерогенлик хусусияти паст булган кимёвмй моддалар (туртхлорли углерод, хлороформ, хлорфеноллар, дибромэтан, формальдегид, айрим турдаги гербицидлар ва б.к.)
Касб касалликлари руйхатига яна бадан терсида учрайдиган рак касалликлари киритилган, бундан ташкари нафас органлари, жигар, ошкозон, сийдик пуфаги, суякларда учрайдиган хавфли усмалар, 1 гурухга кирувчи канцерогенли моддалар ва 11 гурухдаги айрим канцерогенли таъсирга эга булган моддалар таъсирида юзага келадиган лейкозларни айтиш мумкин.
Хавфли усмаларни келиб чикишида организмнинг ракдан олдинги холати катта рол уйнайди, мас., механик ва термик жарохатлар, зарарли одатлар (спиртли ичимлик ичувчилар, чекувчилар).
Хавфли усма касалликларини олдини олишда умумий тадбирлардан ташкари шу нарсани инобатга олиш зарурий-ки, канцерогенли эффект канцерогенларнинг жуцда кичик дозалар таъсирида ҳам юзага келиши мумкин, буни канцерогенларнинг бусагасиз эффекти деб номланади. Шунинг учун энг яхшиси ишлаб чикариш мухитида канцерогенларнинг булмаслигига эришиш керак.
Бир катор канцерогенлар учун Бутун Дунё Согликни саклаш Ташкилотининг тавсиясига кура РЭК "0" кийматга эга булиши керак, жумладан шундай киймат - бензидин, альфа нафтил амин, бетта нитрозодиметиламин, альфа пропиолактамлар учун белгиланган.
Бошка канцерогенларнинг хаво мухити учун РЭК факат ишлаб чикариш хавоси учун бенз(а)пиренга нисбатан ишлаб чикилган булиб, бу ).15мг/м3 кийматга тенгдир.
Касбга доир хавфли усма касалликлари учун дастлабки ва даврий тиббий курикларни сифатли утказилиши катта аҳамиятга эга булиб, ракдан олдинги холатларни уз вактида аниклаш максадини кузда тутади.
МУТАГЕНЛИ таъсир -айрим ишлаб чикариш омилларининг мутагенли таъсир самарали хужайраларнинг генетик кодини жарохатлаши билан боглик булиб, натижада ишловчиларнинг келгувчи авлодларида организмнинг ирсий белгиларини узатилишига доир кузатиладиган касалликлар кайд килинади. Мутагенли таъсирга купгина канцерогенли хусусиятга эга булган моддалар эгадирлар, аммо ҳамма мутагенлар ҳам канцерогенли таъсирга эга эмаслар.
Профилактик тадбирлар, худди канцерогенларга булган талаб ва тадбирларнинг куриниши кабидир.
ГОНАДОТРОП таъсир - саноат захарларининг гонадотроп таъсирлари эрка кишиларда сперматогенезнинг, аёлларда эса овогенезнинг издан чикиши билан таърифланади. Бундай таъсир ишловчиларнинг узларида ҳам, уларнинг келгувчи авлодларида ҳам учраши мумкин. Гонадотроп таъсир хусусиятига - бензол ва унинг гомологлари, хлорорганик бирикмалар, марганец, хлорпрен, капролактам, борат кислотаси, фенол, кургошинлар эгадир.
Бундан ташкари бирканча моддалар эмбриотоксик таъсирга эга булиб, хомиладо аёл организмига таъсир этганда хомила организмида гистоморфологик узгаришларни келтириб чикаради (тератоогенли самара), айрим шароитларда эса (модданинг захарлилик синфи, модданинг юкори дозаси) хомиланинг нобуд булишига ҳам сабабчи булади. Тератогенли таъсир аник булган моддалар каторига - хлорпрен, формальдегидли катрон, эмаллар, лакларни киритиш мумкин. Бундай таъсирга хомиланинг 3-7 хафтасидаги даври энг сезгир хисобланади.
Эмбриотоксик таъсирни олдини олиш учун умумий профилактик тадбирлардан ташкари саноат захарлари билан боглик булган касбларда ишлаш учун хомиладор аёлларни умуман куймаслик максадга мувофикдир.
Ишчиларга даволовчи-профилактик овкатларни белгилаш.
Ишлаб чикаришга оид захарланишлар ва специфик таъсир хусусиятига эга булган моддалар билан ишлаганда профилактик тадбирлар каторига умумий тадбирлардан ташкари зарарли таъсирга учрайдиган организмнинг химоя кобилиятини оширишга каратилган ва организмнинг функционал холатини яхшилашга йуналтирилган тадбирлар мухим аҳамитга эгадир.
Бу йуналишдаги тадбирларнинг энг мухимлаври каторига ишчиларни даволовчи-профилактик овкатлантириш тадбирлари мухим уринни эгаллайди. Даволовчи-профилактик овкатлантириш - бу ишчиларнинг асосий овкатларига кушимча тарзда бепул бериладиган овкат рационлари хисобланиб, зарарли касбда ишловчиларгагина берилади. Бу овкат рационлар организмнинг резистентлигини ошириш билан бир каторда энг куп таъсирга дучор буладиган органлар ва системаларнинг фнукционал холатини яхшилайди.
Ишчиларни давловчи-профилактик овкатлар билан таъминлаш "Мехнат хакидаги конунларнинг асослари" га мувофик (КЗОТ - кодекс законов о труде- нинг 10 булими 177 бандида) белгиланади. УзР нинг "Мехнат хакидаги конунларнинг асоси" да келтирилганидек - "Мехнат шароитлари зарарли булган ишларда ишловчиларга, белгиланган меёрларда бепул тарзда сут ва унга тенглашадиган махсулотларни бериш лозим. Ута зарарли мехнат килиш шароитларида хизмат курсатувчиларга эса белгиланган микдорларда бепул тарзда даволовчи-профилактик овкатларни бериш лозим". Бугунги кунда УзР да зарарли касблрада ишловчиларга даволовчи-профилактик овкатларни бериш СанК ва М №0051-96 асосида амалга оширилади.
Даволовчи-профилактик овкатлар 3 турга булинади:
-махсус даволовчи-профилактик рационлар
-сут ва сут махсулотлари
-витаминлар
Овкатларнинг зарурий специфик таъсирини хисобга олиб 5 та даволовчи-профилактик рационлар ишлаб чикилган. Бу рационларга киритилган асосий махсулотлар каторига - нон,ун махсулотлари, ёрмалар, макаронлар, дуккакли усимлик махсулотлари, кант, гушт, балик, жигар, тухум, кефир, сут, творог, каймок, пишлок, хайвон ёглари киради.
Овкат махсулотларининг микдори ва уларнинг таъсир курсатиш табиати зарарли омилларнинг тури ва касбларга мувофик белгиланади.
№1 -рацион -ионлантирувич нурланиш манбалари билан алокада буладиган шахслар учун мулжалланган. Бу рацион организмда ёг алмашинувини стимуллайдиган ва жигарнинг антитоксик фукциясини оширувчи овкат махсулотларидир.
№2 - рацион - фосфор, ишкорий металлар, симоб ва унинг анорганик бирикмалари, кургошин бирикмалари, циан бирикмалари ва фосген билан алокада буладиган ишчиларга мулжалланган. Рацион оксилларга бой, узида ута туйинмаган ёг кислоталарини тутувчи, кальцийга бой булган махсулотлардан ташкил топган булиб, организмда зарарли моддаларнинг тупланишини секинлаштириш хусусиятига эгадир.
№3 - рацион - кургошиннинг анорганик бирикмалари билан алокада буладиган ишчилар учун мулжалланган. Рацион таркибига кургощшин бирикмаларини организмдан тезрок чикишинитаъминловчи пектинга бой булган махсулотлар билан бойитилган.
№4 - рацион - нитро - ва аминобирикмалар, бензол, хлорли углеводородлар, маргумуш бирикмалари, теллур, фосфор бирикмалари билан ишловчиларга берилади. Рацион таркибидаги махсулотлар сут махсулотлари ва усимлик ёглари билан туйинтирилган булиб, таркибида липотроп моддалари бор ва бу моддалар жигар функциясини яхшилайди.
№5 - рацион - тетраэтилкургошин, бромли углеводородлар, тиофос, симобнинг анорганик бирикмалари, марганец, барий моддалари билан ишловчилар уун мулжалланган. Бу овкат рационининг таркибида лецитин (тухум), УТЁК, тула кийматли оксиллар булиб, асаб системаси ва жигар фаолиятига яхши таъсир курсатади.
Келтирилган рационларга белгиланган махсулотларни кушиб, иссик овкат тайёрланади ва уни иш бошланишидан олдин ишчиларга таркатилади (айрим вактда тушлик дам олиш соатларида ҳам берилиши мумкин).
Бундан ташкари кимёвий моддалар билан боглик булган касбдагиларга кушимча ратзда сув ва сут махсулотлари (0,5 л микдорида) белгиланган. Сут ва сут махсулдотларини бериш билан боглик булган касбдагилар ҳам ССВ томонидан тузилган махсус руйхат асосида берилиши курсатилган. Бериладиган сут махсус идишларга (кадокланган) солинган булиши керак, флягаларда келтирилган сут булса, таркатилишидан олдин кайнатилиши шарт.
Бепул тарзда бериладиган витаминлар (А витамини - 2 мг, В1, В2 - витаминлари - 3 мг дан, РР витамини - 20 мг, С витамини - 150 мг) иссик цехларда ишловчилар, тамаки фабрикаларида ишловчилар учун мулжалланган.
Шундай килиб, биз бугунги маърузамизда умумзахарли ва специфик таъсир курсатадиган ишлаб чикариш мухитидаги зарарли омиллар билан ишлайдиган ишчиларнинг мехнати гигиенасига доир саволларни ёритдик.
Саноат корхоналаридаги мехнат гигиенасига келганда шуни назарда тутиш керак-ки, бу корхоналарда ишловчи аёллар ва усмирларнинг мехнатларини мухофаза килиш максадга мувофикдир. Бу саволлар талабалар томнидан мустакил тарзда узлаштирилиши ва бу максадда куйидаги укув адабиётларидан, ҳамда "УзР - нинг мехнат хакидаги конунлар Кодекси" дан фойдаланиш тавсия этилади.
№ 6 Кишлок хужалигидаги мехнат гигиенаси
Машғулот вақти -2 соат |
Талабалар сони : та гача |
Машғулот шакли |
Кириш-ахборотли машғулот |
Машғулот режаси |
Машғулотнинг қисқача анатацияси УзР -си шароитида кишлок хужалигидаги мехнатнинг узига хос хусусиятлари, кишлок хужалигидаги ишчи ва хизматчилар организмига таъсир курсатувчи номувофик омилларга умумий таъриф, ишчиларни согломлаштиришга доир тадбирлар. Минерал угитларни куллаш гигиенаси. Пестицидлар хакида тушунча, уларнинг таснифлари. Уларни куллаганда номувофимк таъсир этишининг мумкинлиги, Олдини олиш тадбирлари |
Ўқув машғулотнинг мақсади: |
Мақсади ёритилади. |
Таълим бериш усуллари |
Кургазмали,маъруза,суҳбат |
Таълим бериш шакллари |
Оммавий,жамоавий |
Таълим бериш воситалари |
Ўқув қўлланма,дарслик,маъруза матни,проектор,комьпютер |
Таълим бериш шароити |
Методик жиҳатдан жиҳозланган аудитория. |
Мониторинг ва баҳолаш. |
Оғзаки назорат:савол-жавоб. |
Маъруза машғулотининг технологик картаси
Иш босқичлари ва вақти. |
Таълим берувчи |
Таълим олувчилар |
Тайёрлов босқичи 10 дақиқа |
1.Мавзу бўйича ўқув мазмунини тайёрлаш. 2.Кириш маърузаси учун тақдимот слайдаларини тайёрлаш 3. Фанни ўрганишда фойдаланиладиган адабиётлар 1.Гехт К. Психогигиена (немисчадан таржима).М., "Прогресс", 1979 2.Беляев И.И. Очерки психогигиены. -М., "Медицина", 1973 3.Лежепекова Л.Н. Якубов Б.А. Амалиёт шифокори ишидаги психогигиена ва психопрофилактика масалалари", , М.."Медицина" -1977 |
|
1. Ўқув машғулотига кириш (15 дақиқа) |
УзР -си шароитида кишлок хужалигидаги мехнатнинг узига хос хусусиятлари, кишлок хужалигидаги ишчи ва хизматчилар организмига таъсир курсатувчи номувофик омилларга умумий таъриф, ишчиларни согломлаштиришга доир тадбирлар. Минерал угитларни куллаш гигиенаси. Пестицидлар хакида тушунча, уларнинг таснифлари. Уларни куллаганда номувофимк таъсир этишининг мумкинлиги, Олдини олиш тадбирлари |
Тинглайди Ёзиб олади Ёзиб олади
|
2 – асосий босқич (55 дақиқа) |
1.Мавзуни тушунтириш 2. Кўргазмали плакатлардан фойдаланади 3. Слайдалар, мультимедиалардан фойдаланади 4. Мавзулар асосида берилган маълумотларни умумлаштиради ва хулосалайди |
Тинглайди Ёзиб олади Ёзиб олади |
3-якуний босқич (10 дақиқа) |
1. Якунловчи хулоса қилади 2. Мустақил иш беради 3. Уйга вазифа беради
|
Тинглайди Ёзиб олади Ёзиб олади
|
Қишлоқ хўжалиги инсоннинг мехнат фаолиятида мухим ўринни эгаллайди ва бу сохада умумий ахолининг кўпчилик қисми иштирок этади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ахолининг аксарият қисми учун мехнат фаолиятининг асосий тури хисобланади, чунки Республикамизда саноат корхоналарининг тури ва сони бошқа ривожланган давлатларга қараганда нисбатан камроқдир.
Жамиятнинг ижтимоий таркиби шитоб билан ўзгариб бораётган ҳамда қишлоқ хўжалигида ҳам юқори индустриялаштиришнинг жадал суръатлар билан ривожланиши шароитида қишлоқ ахлининг мехнат характери тубдан ўзгариб бормоқда, аммо бу мехнатнинг одам организмига таъсирини белгилаб берувчи мухим хусусиятлари сақланиб қолмоқда.
Қишлоқ ахолисининг мехнат шароити энг аввал қишлоқ хўжалигидаги тармоқлар турига боғлиқ - пахтачилик, боғдорчилик, сабзовотчилик,чорвачилик кабилар. Бундай турдаги тармоқларда бажариладиган ишларда мехнатнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир. Шунга қарамасдан қишлоқ хўжалигидаги мехнатнинг умумий томонлари ҳам диққатга сазовордир. Жумладан қишлоқ хўжалигидаги мехнат жадаллигининг фаслларга оид ўзгариши, асосий иш турларининг очиқ хавода бажарилиши, мехнатга жалб қилинган шахсларнинг тупроқ мухити билан бевосита алоқада бўлиши фикримизга далил бўлаолади.
Мехнатнинг асосий турлари очиқ хавода бажарилганлиги сабабли, далада ишловчилар организми номувофиқ микроиқлим метеорологик омиллар таъсирига дучор бўлади. Бундай таъсир Ўзбекистоннинг иссиқ иқлими шароитида жуда катта аҳамиятга эгадир, чунки ёз ойлари очиқ майдонлардаги хавонинг харорати айрим холларда 500С гача кўтарилади, бу ўз ўрнида ишловчилар организмининг қизиш хавфини вужудга келтиради. Шу билан бирга иш кунининг жуда эрта бошланиши, ҳамда жуда кеч тугаши, муздек совуқ сув билан тез-тез мулоқатда бўлиш (ерга ишлов бериш албатта суғориш билан боғлиқ бўлганлиги сабабли) организмнинг совуши ва ўта совиш холатларини келиб чиқишига шароит яратиши мумкин. Натижада ишчиларда облитерацияланувчи эндартерит касаллигининг ривожланишига шароит яратилади.
Қишлоқ хўжалигида ишловчиларнинг деярли кўпчилиги учун бажариладиган ишларнинг тез-тез алмашиниб туриши жуда характерлидир, вахоланки қишлоқ хўжалигининг ихтисослаштирилиши ҳамма юқори даражада индустрлаштирилиши шароити кузатилса ҳам, асосий мехнат ахли эрта бахорда кетмон билан ер текислаш, пахтачилик бўлса экиш палласида сеялкачи ёки чигитларни ивитиш ва уни сеялкага солиш, ундан кейин яганалаш ишлари, чопиқ, сувчилик каби турли-туман ишларни бажаришга мажбурдирлар. Бажариладиган ишларнинг табиати ёки тури хох у катта хажмли бўлсин, хох кичик хажмдаги ишлар бўлишидан қатъий назар ишчиларда катта толиқиш холатини келтириб чиқарадаи ( айниқса фермер хўжаликлари).
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги ишчиларнинг асосий иш жойлари - очиқ дала майдонлари, чорвачилик объектлари, хирмон, машина-трактор устахоналари, дала шийпонлари ва бошқалар бўлиб, тарқоқ холда , ҳамда ахоли яшаш жойларидан узоқда жойлашганлиги билан характерлидир. Шунинг учун одамларга маиший-санитар хизмат кўрсатишни ташкил қилиш маълум қийинчиликларни туғдиради.
Қишлоқ хўжалик ходимлари учун яна биологик омилларнинг таъсирини кундан-кунга ортиб бораётганлиги характерлидир. Бунинг устига илгари бундай таъсирга фақатгина касалланган чорва моллари билан яқиндан алоқада бўладиган ишчилар учраган бўлса, бугунги кунда бундай таъсир доирасига деярли барча қишлоқ ахли учраши табиий бир хол. Чунки ўсимшунослик амалиётида қишлоқ хўжалик экинларини касалланишдан химоялаш мақсадида биологик воситалардан фойдаланиш кенг кўламда олиб борилаяпти . Биологик воситалар ўсимликларни химоялаш учунгина эмас, балки уларнинг ўсиши ва ривожланишини тезлаштирувчи, хосилдорлигини оширувчи восита бўлиб қолиши ҳам мумкин. Чорвачиликда эса - қишлоқ хўжалик хайвонларига сунъий озуқалар - витаминли, фермент тутувчи, антибиотикли препаратлар, оқсилли озуқа қўшилмалари кабилардан кенг кўламда фойдаланилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги ходимларининг мехнатини механизациялаштириш, улар организмига шовқин, тебраниш, чиқинди ёқилғи газлари, ёқилғи ва мойлаш матерриаллари ва хаво мухитининг юқори даржадаги чангланганлиги каби омилларнинг таъсир этиш мумкинлигини оширади.
Қишлоқ мехнаткашлари мехнатининг ўзига хос яна бир томони шундан иборатки, улар мехнат қилиш жараёнида минерал ўғитлар ва пестицидлар билан яқиндан алоқада бўладилар. Бу омилларнинг аҳамияти катталигини Ўзбекистон шароитида эътиборга оладиган бўлсак, бу хақда алохида тўхталиб ўтишга тўғри келади ва уларни кейинги саволларимизда тўлиқроқ ёритамиз.
Қишлоқ хўжалигидаги омилларга тўлиқлигича бахо берадиган бўлсак ва бу омилларнинг қишлок хўжалиги мехнаткашлари организмига таъсир этишига таъриф берадиган бўлсак, бу омилларнинг барчаси гигиеник ва токсикологик параметрларига ва таъсир хусусиятларига кўра 12.0.003 - 74 Давлат Стандарига яъни саноат корхоналаридаги зарарли омиллар таснифларига тўлиқ мос келишини кузатишимиз мумкин. Шунинг учун бу омилларнинг организмга таъсир доираси умумий таъсир қонуниятига бўйсунади. Шу билан бирга қишлоқ хўжалиги мехнаткашларининг мехнатига юқоридаги таснифларни бериш билан бирга, уларнинг касалланиш даражасини пасайтириш, ҳамда мехнат шароитларини соғломлаштириш бўйича алохида тадбирлар ишлаб чиқилишини тақозо этади.
5.2. Мехнат шароитларини соғломлаштириш.
Далада ишлайдиган ишчиларнинг маълум бир қисмини механизаторлар ташкил этади. Уларнинг мехнат шароитини яхшилаш учун қуйидаги тадбир-чоралар жуда мухимдир:
1.Трактор кабиналарини оқилона жойлаштириш ва иш жойини такомиллаштириш (ўтиргичларни тебранишни пасайтирувчи мосламалар билан жихозлаш, ўтиргич баландликларини ўзгартириш шароитини яратиш, айрим жараёнларни автоматлаштириш кабилар.
2.Ёз фаслида кабиналарни герметик беркилишини ва иссиқдан химояланишини таъминлаш, кабина хавосини кондициялаштириш, қуёшнинг тўғри тушувчи нурларидан химоялаш кабиларни такомиллаштиришни тақозо қилади.
3.Йилнинг совуқ фаслларида кабиналарни иситиш, механизаторларни иссиқ кийимлар билан таъминлаш, иссиқ овқатлар билан таъминлашни ташкил этиш.
4.Чанг ва захарли кимёвий моддалар таъсиридан химоя қилиш учун - кабиналарнинг герметиклигини, трактор ғилдираклари устидаги химояловчи қанотларни такомиллаштириш, шахсий химоя воситаларидан унумли фойдаланиш -"лепесток", "Астра - 2", "Ф - 62Ш" кабилар. Нафас органларини шахсий химоя воситалари ёрдамида химоялаш айниқса кўрак чувиш машиналари хайдовчилари учун жуда мухимдир.
5.Шовқин ва тебраниш таъсирини пасайтириш учун - машина ва тракторларнинг техник холатини такомиллаштириш ва уларнинг созлигини таъминлаш.
6. Ёз фаслларида тушлик танаффуслар вақтини узайтириш (соат 12 дан соат 16 гача), мехнат ва дам олиш тартибини тўғри жорий қилиш, ўзоро алмашиниб ишлаш тартибини жорий қилиш (хар бир смена 4 соат давомида ишлаши). Механизаторларнинг мехнат таътилларини мавсумий ишларнинг бошланишидан олдин ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.
Пахтачиликдаги ишларни соғломлаштириш тадбирлари:
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигидаги экинлар ўртасида пахтачилик энг салмоқли ўринни эгаллайди. Шунинг учун бунда механизаторлардан ташқари (ер хайдаш, бароналаш,чигит экиш, пахта ораларига ишлов бериш, культивация, пахтани машиналарда териш ва ташиш) қўлда бажариладиган иш хажми катта ўринни эгаллайди. Бундай мехнат эрта бахордан яъни ариқ-зовурларни тозалаш, дала четларини чопиш, ер текислаш, пахтани мажбурий иш холатларида яганалаш ва чопиш, чеканкалаш, қўлда пахта териш ва қурак чувиш машиналарида пахатни чиқариш кабилар. Қўлда бажариладиган ишлар фақат оғир мехнат турига кирмай, балки унда тананинг мажбурий холатлари, турли табиатга эга бўлган жарохатларнинг келиб чиқиш мумкинлиги, турли хилдаги кимйвий препаратлар билан мулоқатда бўлиш, номувофиқ микроиқлим ва об-хаво шароитларининг таъсири, меёрланмаган иш куни, мехнат ва дам олиш соатларининг тўғри ташкил этилмаганлиги, оқилона овқатланиш тартибининг ташкил этилмаганлиги, далаларга бориб-келиш учун махсус транспорт воситаларининг ўз вақтида ажратилмаслиги каби омиллар шулар жумласидандир.
Бундай омилларнинг таъсир этиш жадаллигини пасайтиришга қаратилган мухим омилларга қуйидагилар киради:
1.Мехнатни кенг кўламда механизациялаштириш, қўлда бажариладиган ишларни иложи борича камайтириш, шу жумладан суғориш, шўр ювиш ишларини такомиллаштириш яъни чет эллардаги томчилаб суғоришни жорий қилиш.
2.Ишларни бажаришда йилнинг фаслларига мос келадиган махсус иш кийимлари билан таъминлаш.
3.Ёзнинг иссиқ кунларида қуёшнинг тўғри тушувчи нурларидан химоялаш (соябонли бош кийимлари, ўзига иссиқни ютмайдиган очиқ рангдаги ёз кийимлари билан таъминлаш).
4.Йирик пахтачилик хўжаликларида яхши жихозланган дала шийпонларини ташкил қилиб, 3 марталик иссиқ овқатлар билан таъминлаш, ювиниш-кийиниш жойларини, кийимларни қуритиш хоналарини ташкил қилиш. Худди шундай шароитлар янги ташкил қилинаётган фермер хўжаликларида ҳам яратилиши шарт.
5.Қишлоқ хўжалигида банд бўлган дала мехнаткашлари, механизаторлар учун санаторий-профилакторийларга махсус йўлланмаларни ташкил қилиш, бу мақсадда бундай дам олиш-даволаниш муассасаларини хўжаликлар ўзоро келишган холда ташкил этишлари мумкин.
Чорвадорларнинг мехнат шароитларини соғломлаштириш.
Хозирги шароитда Ўзбекистонда чорвачилик ишлари турли шакллар ва кўринишларда номоёндир, чунончи - паррандачилик фермалари, саноат асосидаги бўрдоқичилик хўжаликлари, фермер хўжаликлари, сут-товар фермалари, яйловда боқиладиган чорвачилик кабилар.
Чорвачилик объектларидаги мехнат шароитларини яхшилаш бўйича мухим тадбирлар қуйидагилардан иборат:
1.Огохлантирувчи санитария назоратини амалга ошириш, бу тадбир чорвачилик объектларини лойихалаштириш, қуриш ва жихозлаш жараёнида зоогигиеник принципларга асосланиши керак.
2.Ишларни механизациялаш ва автоматлаштириш (сут соғиш, қора молларни боқиш, тагини тозалаш, паррандачиликда тухумларни тўплаш, саралаш, ювиш ва идишларга жойлаштириш), бунда механизмларнинг бетўхтов ишлашини таъминлаш.
3.Хоналарни самарали шамоллатиш, шу билан бирга талаб этиладиган параметрларда харорат-намлик меёрларини таъминлаш (автоматлаштирилган иссиқ хаво бериш ва хаво сўриш мосламалари йиғиндиси "Климат - 3М" дан фойдаланиш.
4.Ташкиллаштирилган табиий шамоллатиш мосламаларидан фойдаланиш - хоналарнинг юқори қисмидан хаво чиқарилиши учун шамоллатиш туйнуклари ва пол остида суюқ чиқиндиларни четлаштириш учун махсус қувурларни ташкил қилиб, у ердаги хаво алмашинишини тўғри ташкил этиш.
5.Қиш фаслида - биноларни иситиш.
6.Чанг хосил бўладиган жойларда чангланган хавони сўриб олувчи махаллий сўрғичларни ўрнатиш.
7.Хаво мухитининг мусаффолигини таъминлаш мақсадида дезодорантлардан (хлорли охак эритмаси, аммоний сульфат эритмалари), хаво озонаторларидан фойдаланиш кабилар.
8.Чорвачилик объектларида ветеренария назоратини қаттиқ ўрнатиш ва ишчи- хизматчилар томонидан шахсий гигиена қоидаларига аниқ риоя килинишига эришиш.
9.Чорвадорларнинг мехнат ва дам олиш соатларини тўғри ташкил қилинишини назорат қилиш (икки сменада ишлаш, сирғалувчи график асосида хафтасига 5 кунлик иш кунларини жорий қилиш).
10.Санитар-маиший бинолар комплекси, ишчиларга тиббий хизмат кўрсатиш ишларини такомиллаштириш.
Ўзбекистоннинг тупроқ шароити кам унумли тупроқ минтақасига киради, шунинг учун бундай тупроқ мунтазам равишда минерал ўғитлар билан бойитилиб турилишини талаб этади. Минерал ўғитлар ўз ўрнида калийли, фосфорли, азотли ўғитларга бўлинади. Лекин булар ичида асосий минерал ўғит сифатида азотли минерал ўғитлар хисобланиб, улар барча турдаги қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда кенг қўлланади.
Азотли ўғитлар ичида жуда кенг кўламда қўлланадиган ўғит селитрадир (аммиакли, натрийли ва б.қ.), унинг таъсир этувчи асосий элементи нитрат хисобланади.
Тупроққа юқори маданиятли ишлов бериш унинг хосилдорлигини бир меёрда бўлишини таъминлайди, ҳамда хосилдорликни қутаришда жуда мухим омил хисобланади ва юқори хосил олишга шароит яратади, аммо Ўзбекистондаги хозирги кундаги ерларга ишлов бериш холатини юқори даражада деб бўлмайди, чунки бунинг бирдан бир кўрсаткичиси сифатида назоратсиз ва кўп холларда асоссиз равишда селитрадан фойдаланиш кузатилмоқлда. Бундай шароитда селитрадан ортиқча фойдаланиш шароитида атроф мухит - тупроқ, сув, етиштирилаётган махсулотларнинг нитратлар билан ифлосланишидан ташқари, бу махсулотларнинг истеъмол сифати ҳам пасаяди. Бундан ташқари селитрадан ортиқча фойдаланиш шу сохадаги ишчилар организми учун маълум даражада хавф туғдиради. Нитратлар одам организмига ифлосланган сув, овқат махсулотлари орқали тушишидан ташқари, улардан фойдаланишда механизациядан тўлиқ ва унумли фойдаланмаслик шароитида қўлларнинг ифлосланиши, ўғитларнинг микрозаррачаларини хаво мухитига ўтиши ва нафас орқали организмга кириш, сўлак орқали сўрилиш кабилар натижасида нитратларга доир зўриқиш холати кузатилади.
Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида ўтказилган текширишларнинг якунига кўра қишлоқ ахолисининг қонида метгемоглобиннинг миқдори, шахар ахолисиникига нисбатан 2-5 марта кўп эканлиги бежиз эмас албатта. Бундан ташқари организмга нитратларнинг юқори миқдорларда тушиши далада ишловчилар организмида хавфли ўсма касалликларининг келиб чиқишига шароит яратади. Мас., нитратларнинг организмга тушиши N -нитрозоаминларнингэндоген синтезланишини белгилаб беради, нитрозоаминлар эса езиларли даражада канцерогенлик хусусиятига эгадир. Ўзбекистондаги қишлоқ ахолисининг онкологик касалликлар билан касалланишининг шаклланишида нитратларнинг тутган ўрнини ўрганиш асосида шу нарса аниқландики, нитратларнинг ортиқча миқдори билан онкологик касалланиш ўртасида корреляцион боғликлик бор экан, бунинг устига қишлоқ ахолиси ўртасидаги хавфли ўсма касалликларининг 60% дан ортиғи нитратлар билан бевосита алоқада бўлган шахсларга тўгри келиши аниқланган.
Бу омилнинг номувофиқ таъсирини олдини олиш бўйича ишлаб чиқилган тадбирлар гурухига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.Қишлоқ хўжалигида табиий азот манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш (табиий гўнглар, компост, сапрогел );
2.Тупроқнинг агротехник холатини хисобга олиб, минерал ўғитлардан табақалаштирилган ва гигиеник регламентлар асосида тупроққа солиш, ўғитлар таркибидаги азот миқдорини албатта инобатга олиш, ҳамда ўстирилаётган ўсимликнинг турини хисобга олиш катта аҳамиятга эга.
3.Ўғитларни гранула ёки донадор холида ишлаб чиқиш ва қўллаш лозим, бу эса хаво мухитининг ифлосланишини маълум даражада камайтиради.
4.Минерал ўғитларни қўллашда механизацияни жорий қилиш орқали тупроқни парваришлаш.
Қишлоқ хўжалик махсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш ўсимликларни химоя қилиш воситаларидан кенг кўламда фойдаланиш ни тақозо қилади. Ўсимликларни химоя қилиш воситалари қаторига пестицидларни ҳам киритиш мумкин. Пестицидлардан кенг кўламда фойдаланиш ХХ асрнинг 20 йилларидан бошлаб амалга оширилган.
Пестицид (pest - зарарли, cido - ўлдирувчи) лар катта гурухдаги кимёвий моддаларнинг йиғма номи бўлиб, ўсимликлардаги касалликларга қарши курашиш ва ўсимлик зараркунандаларини йўқотиш, ҳамда ёввойи ўтларга қарши курашиш учуг қўлланадиган воситалар сифатида ишлаб чиқилади. Бундан ташқари пестицидлар гурухига хашоратларни қўрқитиш ва четлатиш, ўсимлик танасини қуритиш ва баргларини тўкиш хусусиятига эга бўлган бир қатор кимёвий моддалар ҳам киради.
Барча пестицидларнинг таъсир этиш механизми уларнинг тирик организмлар ва ўсимлик танасида кетадиган биокимёвий жараёнларга таъсир этиши хусусиятига асосланган. Шунинг учун уларни одам организмида кузатиладиган худди шундай жараёнларга ҳам таъсир этиши эхтимолдан холи эмас, чунки уларни қўлллаш жараёнида организмга тушиши табиий бир хол. Шу нуқтаи-назардан ҳамма пестицидлар биологик фаол моддалар хисобланади ва уларни қишлоқ хўжалигида қўллаш шароитида маълум даражада гигиеник қоидаларга риоя қилишни талаб этади.
Ўзбекистон республикаси учун бу муаммонинг ўзига хос аҳамияти бор, чунки қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг табиати техник ўсимликлар (пахта, каноп), уларнинг вегетатив даврларининг давомийлиги ва иссиқ иқлимли шароит пестицидлардан кенг кўламда фойдаланишни тақозо этади. Мас., 1989 йилда Республикамизда ҳаммаси бўлиб 85 000 тонна пестицидлар қўлланилган бўлиб, бу 1 га ер учун ўртача 20 кг данга тўғри келади. Таққослаш учун ўша даврдаги СССР худуди бўйича пестицидлардан фойдаланиш хар 1 га ерга 3 кг га тенг бўлган. Республикамизда фақат пахта баргини тўкиш мақсадида йилига 1,5 га ер майдонига ишлов берилган. Шулардан кўриниб турибдики, ахолининг аксарият қисми пестицидлар таъсирига ўзи хохламаган холда дучор бўлади. Берилган маълумотлардан маълум бўлаяптики, умумий ахоли организмини пестицидлар таъсиридан химоя қилиш учун хар бир шифокор - врач пестицидлардан қандай фойдаланиш қоидаларини, уларнинг организм учун хавфлилик даражасини, таъсир қилиш механизмларини, ўткир захарланиш ходисалари қайд қилинганда уларни организмдан тез чиқариб юбориш йўллари ва умумий ахолини химоялаш мақсадида зарурий тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қила олишни билиши керак.
ПЕСТИЦИДЛАРНИНГ ТАСНИФИ
1.Пестицидлар қўлланиш мақсади бўйича:
а) Акарицидлар -каналарга қарши қўлланадиган воситалар
б) Альгицидлар -сув ўтларига қарши қўлланадиган воситалар
в)Антигельминтлар -гельминтларга қарши қўлланадиган воситалар
г)Афицидлар - ўсимлик ширасига қарши қўлланадиган воситалар
д)Бактерицидлар-бактерияларга қарши қўлланадиган воситалар
е)Гербицидлар - ёввойи ўтларга қарши қўлланадиган воситалар
ж)Зооцидлар - кемирувчиларга қарши қўлланадиган воситалар
з)Инсектицидлар - хашоратларга қарши қўлланадиган воситалар
и)Фунгицидлар - муғорларга қарши қўлланадиган воситалар
к)неъматоцидлар -думалоқ чувалчангларга қарши воситалар
л)дефолиантлар -ўсимлик баргини тўкувчи воситалар
м) дексикантлар - ўсимлик танасини қуритувчи воситалар ва б.қ.
2.Таъсир этиши бўйича:
а) Контактли -бевосита алоқада бўлганда
б)овқат хазм қилиш йўли орқали таъсир этувчи
в) системали таъсири
г)фумигантлар - нафас орқали таъсири
3. Кимёвий таркиби бўйича:
а) Хлорорганик бирикмалар (ХОБ) -ГХЦГ, ДДТ
б)Фосфорорганик бирикмалар (ФОБ) - хлорофос, метафос, сайфос
в)Симоборганик бирикмалар -гроназан, меркуран
г)Карбаматлар - севин, вапам
д) Сим-триазин хосилалари - симазин
е)Мочевина хосилалари - которан, далапон, монурон
ж)Фенол хосилалари -нитрофен
з)Циан бирикмалари - альций цианамиди
и)Олтингугурт препаратлари - янчилган олтингугурт
к)Маргумуш препаратлари - кальций арсенати
л)Мис перапаратлари - мис купороси
Пестицидларнинг мухим гигиеник тавсифларига уларнинг захарлилик хусусияти ва ташқи мухитдаги барқарорлиги киради. Пестицидларнинг захарлилик хусусиятлари ЛД50, Сl50 , билан белгиланади, хавфлилик синфи эса, РЭК, ЛД50, CL50 қийматларига боғлиқ. Бундан ташқари пестицидларнинг захарлилик хавфи мумкин бўлган ингаляцион захарланиш коэффициенти (КВИО), ўткир ва сурункали таъсир зоналарига (12.1.007 -76 Давлат Стандарти) боғлиқ.
Бу параметрларга боғлиқ холда пестицидларнинг 4 та хавфлилик синфи мавжуд:
1 - ўта хавфли - ЛД50 -15 мг/кг дан кам
2 - юқори хавфли - ЛД50 -15-150 мг/кг
3 - ўртача хавфли - ЛД50 - 151 - 5000 мг/кг
4 - кам хавфли - ЛД50 - 5000 мг/кг дан ортиқ
Пестицидлар ташқи мухитда парчаланиш тезлиги ва организмда тўпланиш мумкинлигига қараб, моддий ва функционал кумулятивли гурухларга бўлиниб, 4 синфга ажратилган:
1 синф - Юқори кумулятивли моддалар -КК - 1 дан паст
2 синф - юқори кумулятивли моддалар - КК -1-3
3 синф - ўртача кумумлятивли моддалар - КК - 3-5
4 синф - кам кумулятивли моддалар - КК -5 дан юқори
Псетицидлар билан ишлаганда препаратларнинг нафас йўллари орқали кириши энг хавфли хисобланади, шу билан бирга кўпгина пестицидларнинг шикастланмаган бадан териси орқали кириш хусусиятини ҳам назарда тутиш керак. Пестицидлар билан ишлаганда ишчиларнинг ўткир захарланиш ходисалари техника хавфсизлиги қоидаларини қўп равишда бузилиши ва пестицидлардан фойдаланганда гигиеник қоидаларга риоя қилинмаганда юзага келади. Касаллик бир нечта босқичда номоён бўлиши ва ўтиши мумкин:
Пестицидлар билан ўткир захарланиш камдан-кам учраса, сурункали захарланишлар тез-тез қайд қилиниб туради, чунки нисбатан кичик дозалардаги пестицидларнинг узоқ муддат давомидаги таъсир этиш оқибатидир. Ўзбекистонда йилига ўрта хисобда 20-30 та ўткир захарланишлар ва 30-60 та сурункали захарланишлар қайд қилиниб турилади. 1990 йилги маълумотларга кўра ЎзСГ ва касб касалликлари ИТИ хисобида673 та сурункали захарланишга учраган беморлар хисобда турган.
Ўзбекистон учун бу мухим муаммонинг қанчалик аҳамиятли эканини хисобга оладиган бўлсак, бу сохада пестицидларнинг зарарли таъсиридан фақат шу моддалар билан алоқада бўладиган ишчиларгина эмас, балки барча ахоли гурухларини химоя қилиш зарур. Пестицидлар билан касбий захарланишларни олдини олиш тадбирларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1.Захарли моддаларни кам захарлилари билан алмаштириш;
2.Ишчиларни дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтказиб туриш.ФОБ лар билан ишлайдиган ишчиларнинг қон зардобида албатта холинэстераза ферментинин фаоллигини аниқлаш лозим, агар бу фермент фаолиги 25% га пасайган бўлса, улардан ФОБ лар ишлашдан четлаштирилади
3.Иш вақтларини чеклаш (юқори захарли моддалар билан 4 соат ишлашни жорий қилиш).
4.Ишчиларни техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишлари, ишлов берилган майдонларга махсус белгилар қўйиш ва белгиланган карантин муддатлар ўтмагунча шу майдонларга киришни ман этиш.
5.ШХВ дан унумли фойдаланиш -респираторлар, кўзойнаклар, комбинизонлар, фартуклар, махсус қўлқоплар, ишлатилгандан сўнг ШХВ махсус ишловлардан ўтказиш ва сақлаш қоидаларига риоя қилиш.
6.Ёшга оид чегарашлар - пестицидлар билан ишлашга 18 ёшга тўлмаган ва 50 ёшдан ошган ахоли гурухини ишга қўймаслик.
7.Далаларга ишлов беришни хаво харакати тезлиги кам ва хаво харорати паст бўлган вақтларда ўтказиш.
8.Шахсий гигиена қоидаларига қатъиян риоя қилиниши назорат қилиш.
Пестицидларнинг ахоли организмига зарарли таъсирини олдини олиш тадбирлари.
1.Пестицидлардан кенг фойдаланишдан воз кечиш
2.Танланган далалардагина улардан фойдаланиш
3.Кам захарли ва барқарор бўлмаган пестицидларни қўллаш
4.Пестицидларни меъёр бўйича ишлатиш
5.Уларни қўллашда махсус пуркагичлардан фойдаланиш (самолётда эмас)
6.Пестицидларни сақлаш ва ташиш қоидаларига тўлиқ риоя қилиш
7.Далаларга ишлов беришдан аввал ахолини огохлантириш ва дала атрофига махсус белгиларни қўйиш
8.Ахоли ўртасида санитария-оқартув ишларини кенг олиб бориш.
Ўзбекистонда юзага келган мураккаб экологик вазият, пестицидлардан кенг-кўламда фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини ёппасига химиялаштириш, кўп холларда назоратсиз холда улардан чегаралмаган тарзда фойдаланиш оқибатида содир бўлганлиги кўпчиликка аён.
Хозирги кунда Республика миқёсидаги белгиланган йўналиш улардан фойдаланиш кўламини кескин қисқартириш ва қўлланадиган пестицидлар ассортиментини камайтириш хисобига амалга оширилиши керак. Жумладан 1991 йилдан эътиборан Ўзбекистонда сабзовотларни етиштиришда аммиакли селитрадан фойдаланиш умуман ман этилди. Бундан ташқари шу йили Ўзбекистон бўйича 68 номдаги пестицидлардан фақатгина 16 та номдаги воситалардан фойдаланилди. 1991 йилнинг иккинчи ярмидан эътиборан яна 3 та пестициддан фойдаланиш ман этилди. 1992 йилда яна 4 препарат, 1993 - 1994 йиллардан яна 2 перпаратдан фойдаланишга чек қўйилди.
Шундай қилиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида гигиеник тадбир-чораларнинг бажарилиши қишлоқ ахли организмига зарарли моддаларнинг негатив таъсирларини, таъсир жадалллигини, ҳамда уларнинг миқдор жихатдан пасайтирига имкон яратади. Оқибат натижада бундай тадбирлар ахолининг саломатлик холатига ижобий таъсир кўрсатиши муқаррардир.
Дала шароитида сувни оддий усулда хлорлаш, коагулянт дозасини аниқлаш, сувни зарарсизлантириш учун таблеткаларнинг яроқлилигини аниқлаш
10 10 2014
19 стр.
Тузувчилар: Бухоро Тиббиёт Институти Психиатрия кафедраси мудири т ф н., доцент: Мухторова Х. К
14 12 2014
1 стр.
Шизофрения касаллигидаги руҳий бузилишлар акс этган мультимедиалар, слайдлар, кўргазмалар, плакат ва стендлар, жадваллар, мавзуга оид тестлар, вазиятли масалалар, мавзуга оид қўлла
14 12 2014
3 стр.
Его посланников и последним из Его пророков является Мухаммад ибн Абдулла ибн Абд аль-Мутталиб ибн Хашим ибн Абд Манаф ибн Кусайй ибн Килаб ибн Мурра ибн Ка'б ибн Лу'айй ибн Галиб
16 12 2014
26 стр.
Его имя: Абу Ибрагим, Исмаил ибн Яхья ибн Исмаил ибн Амру ибн Муслим аль-Музани, аль-Мисри
25 12 2014
1 стр.
Анатомия человека – наука, изучающая форму и строение человеческого организма в связи с его функциями, развитием и влиянием условий существования
09 10 2014
1 стр.
Збекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббий таълим бўйича ўҚув-услубий идораси
14 12 2014
4 стр.
В издательстве «Узбекистон Миллий Энциклопедияси» готовится к печати книга Абу Бакр Мухаммад ибн Джа‘фар ан-Наршахи. «Та’рих-и Бухара» («История Бухары»). Введение, перевод и приме
09 09 2014
1 стр.